Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 1433
Печат

 

tijorat 2017- Замон эврилишлари, техника ва технологиянинг мислсиз тараққиёти даврида яшаётганлигимиз биздан таълим ва тарбия масаласига янгича муносабатда бўлишни тақозо этади, - деди Тожикистон Давлат тижорат университети ректори Ҳамидуллохон Фақеров олийгоҳнинг 2017 йилнинг ярим йиллик фаолиятига бағишланган матбуот конференциясида. - Зеро, тараққиёт жараёнидан орқада қолиш мумкин эмас.

Албатта, Европа мамлакатлари, тараққий этган айрим Осиё мамлакатлари таълим ва тарбия жараёни билан танишган киши ҳайратда қолиши табиий.  Уларда, асосан, олийгоҳларда таълим фосилавий (масофадан туриб ўқиш) усулда йўлга қўйилади. Биз учун ҳозирча унчалик тушунарли бўлмаган таълимнинг бу усули замонавийлиги билан кишини жалб этади.

- Албатта, ҳар қандай янгилик, ўзгариш қийинчиликларсиз кечмайди, - деди Ҳ. Фақеров сўзини давом эттириб. – Фосилавий таълим усулига ўтиш, энг аввало, технологик шароит, етук мутахассисларни талаб қилади. Таълимнинг бу усулини йўлга қўйиш учун олийгоҳларнинг замонавий техника ва технологиялар базаси талабга жавоб берадиган ҳолатда бўлиши лозим. Бундан ташқари, таълим фақат диплом олиш учун эмас, балки чуқур билимли малакали мутахассис бўлиш учун эканлиги моҳиятини талабалар яхши англаб етмоқликлари лозим. Ана шундагина, таълимнинг бу усули муваффақиятли кечади. Ишончим комилки, маълум муддат ўтиб, фосилавий таълим усули кўплаб билим даргоҳларида йўлга қўйилади.

Олийгоҳ раҳбарининг таъкидлашича, Тожикистон Давлат тижорат университети ўқитувчилари ҳар томонлама замонавийликка интилиб фаолият юритишади. Бу эса, уларнинг меҳнати самарали бўлишига имкон яратади.

- Олийгоҳ талабаси онгидан жой олган диплом олиб, бир умр шу диплом орқали яшайман, деган эскича ақидага барҳам бериб, ҳаёт давомида муттасил билимимни сайқаллаштираман, деган андишани жойлай олсак, замонавий мутахассислар тайёрлаган бўламиз, - деди Тожикистон Давлат тижорат олийгоҳи ректори. – Бугунги талаба ҳар томонлама замонавий бўлмоғи лозим. Эскича усулдаги тажриба ўрганиш ҳам ҳаёт талабига жавоб бера олмайди. Талаба қайсидир ташкилот ёки корхонага тажриба ўрганиш учун боради. Замон талаби билан хусусийлаштирилган корхона-ю ташкилот раҳбари уни қайдга олади-да, маълум муддат ўтгач, ҳужжатларига имзо чекиб беради. Бу иш ўрганиш эмас, балки талабанинг зиёнига вақтини бой бериш ҳисобланади. Бунинг ўрнига ўша талаба компютерда ўзининг хусусий виртуал корхонасини ташкил қилса, бу корхонанинг ҳисоб-китобларини шартли равишда олиб борса, унинг балансини яратса ҳамда корхонани аудит текширувидан ўтказса, менимча, фойдаси кўпроқ бўлади. Зарур маълумотларни эса, интернет сайтларидан бемалол қўлга киритиш мумкин. Тажриба ўташни шу усулда йўлга қўйган талаба ишончим комилки, олийгоҳни тугатгач, албатта, ўзининг хусусий корхонасини оча олади. Зеро, у виртуал бўлса ҳам, аллақачон, корхона эгаси бўлганди. Бугунги ўқитувчининг биринчи даражали вазифаси ҳам талабанинг онгида билим олиш ҳаёт учун зарурлигини сингдира олишдир.

Жорий йил биринчи ярим йиллигида Тожикистон Давлат тижорат университетининг 10 нафар талаба ва устозлари хорижий мамлакатларга ўқиш учун юборилганлиги матбуот конференцияси жараёнида қайд этиб ўтилди. Жумладан, бир нафар Беларус матлубот кооперацияси савдо ва иқтисод магистратурасида, 4 нафар ўқитувчи ва студентлар Италиянинг Пиза шаҳри олийгоҳида бакалавриатура ва доктор PhD йўналишида, икки нафар талаба Жанубий Кореянинг Кемянг шаҳридаги университетда  бакалавр йўналиши бўйича таҳсил олишмоқда.

Олийгоҳ раҳбарининг қайд этишича, 30 нафардан зиёд студент таҳсилларини Европа олийгоҳларида тугатишган. Бугун университетда муваффақиятли фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг кўпчилиги олийгоҳнинг ўзида таҳсил олганлиги таъкидлаб ўтилди.

Матбуот конференциясида журналистларга таълим ва тарбия жараёнида эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва келгуси режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ёшлар ва дастурхон одоби

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2011 йил 2 август куни имзоланган «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунида шундай ёзилган: «Мазкур Қонуннинг бош мақсади ота-оналарнинг фарзандларни инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллий, умуминсоний ва маданий қадриятларни ҳурмат ва

Муфассал...

Муомала одобини қачон ўрганамиз?

 

Ёхуд маршруткалардаги асабга тегувчи ҳолатлар хусусида

Нафасингдан ўтлар тирилди,

Пул одамнинг хуни эмас-ку,- бу мисралар мен шеърларини севиб мутолаа қиладиган шоир Яҳё Тоғага тегишли. Мисралар менга болаликдан ошно. Қарийбки, ҳаётим шиорига айланган, десам ҳам хато қилмаган бўламан.

Ҳар куни саҳармардондан ишга отланамиз, уззукун руҳият тетиклиги ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990620

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477836
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3764
4027
21449
7426653
99480
114875
7477836

Сизнинг IPнгиз: 18.117.78.215
Бугун: 23-11-2024 17:01:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015