Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 29 Сентябр 2016 Кӯришлар: 8344
Печат

 

ona yurtimЁш авлодга таълим бериш билан бирга, қалбларини ватанпарварлик, халқпарварлик каби гўзал туйғулар билан бойитиш ниҳоятда муҳимлигини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўзининг бу йилги Паёмида таъкидлаб ўтган.

Ўрта умумтаълим муассасаларида «Ватанни севиш», «Тожикистон – менинг Ватаним», «Мен туғилиб ўсган қишлоқ (шаҳар)», «Тожикистон истиқлолиятининг 25 йиллиги» ва ҳоказо мавзуларда адабий-бадиий тадбирлар, тарбиявий соат дарсларини ташкил этиш, ёш авлодда Ватанга нисбатан меҳру муҳаббат уйғотади.

Туғилиб ўсган ноҳиямиз Саройкамарнинг (Панж) неча минг йиллик тарихга эга эканлиги халқимиз орасида оғиздан-оғизга ўтиб, халқ оғзаки ижоди, истеъдодли шоир, ёзувчи, журналист, тарихнависларнинг Саройкамар тарихига оид асарлари орқали бизгача етиб келган.

Ноҳиямиз ва Тожикистонимизда неча минг йиллар давомида тожик, ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман ва бошқа миллат вакиллари бир-бирларига  дўст-қариндош, ака-укалардек яшаб келишмоқда.

Севимли шоиримиз Боқи Раҳимзода: Бошқа халқларни бир-биридан фарқлаш осон, бироқ тожикни ўзбекдан ажратиш гумон,- деган сўзлари икки халқнинг бир-бири билан яхши қўшничилиги-дўстлиги, кўп асрлик яқинлигини англатади.

Саройкамар Панж дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган тарихий ўлкадир. Панж ва Вахш дарёларининг суви қўшилиб, Амударё ҳосил бўлади. Амударёни илгари Окс, Жайҳун деб ҳам аташган. Қадимдан шарқ ва ғарб мамлакатларини туташтириб, дўстлик алоқаларини боғлаб келган. Айниқса, савдо-сотиқда тижоратчилар ана шу Ипак йўлидан келиб, Саройкамарда бир неча кун тижорат қилишиб, кейин яна турли мамлакатларга йўл олишган.

Қарияларнинг ҳикоя қилишларича Саройкамар илгари «Шоҳсарой», «Шоласарой», «Соласарой», «Заркамар» ва кейинчалик Саройкамар деб  номланган.

 Асрлар ўтиши билан ҳозирги Панж дарёсининг суви камайиб, қирғоғида эски Саройкамар пайдо бўлган. Ривоят қилишларича, йўлда бир йўловчи кекса одамга дуч келиб қолади. Йўловчи чолдан:

-Эй бобо, неча ёшдасиз?- деб сўрайди.

Шунда ҳалиги нуроний чол ҳассасини ерга тираб:

-Неча ёшдалигимни ўзим ҳам билмайман. Лекин шу эски Саройкамарни уч марта сув босганини яхши эслайман,- деб жавоб берибди. Йўловчи таажжубланиб, чолга яна савол билан мурожаат қилса, бобой кўздан ғойиб бўлибди. Шунда йўловчи:

-Аттанг, мен афсонавий пайғамбар, Хизр бобога дуч келибману, пайқамабман,- дея афсусланган экан.

Дарҳақиқат, Саройкамар эски дарёдир. Ровийларнинг нақл қилишларича, Александр Македонский ўз замонида (милоддан 371 йил олдин) Бохтар (Балх)га ҳужум қилишдан аввал, баланд Ҳиндикуш тоғи орқали Аму (Окс)дан ўтиб Саройкамарда тўхтаган ва бир мунча вақт маскан топган экан. Археолог, тарихшунос ва этнограф Холбой ака Шафақов билан учрашиб Саройкамар тарихига оид мавзуда суҳбатлашдик. У киши эрамиздан олдинги III-асрда Панж дарёси қирғоғидаги Қоплатин мавзесида Ойхонимнинг яна бир оромгоҳи аниқланганлиги ҳам Саройкамарнинг қадимги шаҳар эканлигидан далолат беришини айтди.

Бу Саройкамар эрамиздан олдин ҳам обод, зебо мавзе эканлигидан дарак бериб турибди.

Археолог Х.Шафақовга кўра, Саройкамар Чингизхон ва Кепакхонлар диёримизга келган даврда Шоласарой деб аталган экан. Амир Темур даврига келиб эса, Саройкамар деб аталган.

Археолог Алижон Абдуллоев раҳбаралигида ўтказилган археологик қазилма натижасида собиқ Дзержинский номли ва Правда жамоа хўжаликлари ўртасидаги ҳудудда иккита эски, қадимий сағана қазиб топилган. Бу ёдгорликни  «Тўпхона ёдгорликлари» деб аташиб, «Бойтудашт ва Тўпхона ёдгорликлари» ҳақида тарихий китоб ёзишган. Бойтудашт ёдгорликлари эса, Шакардашт қишлоғи ҳудудида жойлашган.

Жонажон Тожикистонимиз истиқлолиятининг 25 йиллигини нишонладик. Шу 25 йил давомида ноҳиямиз мамлакатда анча улкан ютуқларга эришди. Масалан: Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат аҳолисининг яшаш широитларини яхшилашда ғамхўрликлар қилмоқда. Республика илм-маориф, тиббиёт, саноат, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида катта ўзгариш ва ютуқларга эришганимиз кўзга яққол кўринмоқда.

 

Нурали Назаралиев,

Панж ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Юртнинг ҳимояси ҳам ибодатдир

 

Фарзандинг юзингни ёруғ қилса, элу юртдан сенга “раҳмат” олиб берса, ўз бурчини оқлашга интилса... Шундай пайтларда ҳар қандай ота-она ҳам алланечук хурсанд бўлиб кетади, кўнгли фахру ифтихорга тўлади. Ноҳия ҳарбий комиссариатида кўнгилли сифатида қайдга олинган ўғлим Абдуллажондан ҳар гал: -Албатта, ҳарбий хизматга бораман. Ватанни биз қўриқламасак, ким қўриқлайди?! - деган мардонавор сўзларни эшитганимда, шундай ҳолга тушаман.

Муфассал...

Устозлик фидойиликдир

 

Ҳар гал Хўжанд шаҳри, у ердаги оқибатли одамлар ҳақида ўйлаганимда талабалик даврининг ширин хотиралари кўз ўнгимда бирма-бир намоён бўлади. Айниқса, биз шогирдларни тўғри йўлга ҳидоят этиб, эзгулик сари чорлаган яхшилик тимсолидаги фариштанамо устозларимга, илм ва маърифат бобида Табризу Боғдод, Самарқанду Бухородан нуфузи асло кам бўлмаган Хўжанд шаҳрига ҳамиша таъзим қилгим келади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2565232

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10138705
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
36
3640
19176
10082592
35798
138877
10138705

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 10-10-2026 00:20:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015