Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 07 Декабр 2017 Кӯришлар: 2085
Печат

 

muzey 2017 1Марказий музейнинг кенг ва шинам кўргазмалар зали…

Намойишга қўйилган ижод намуналари ўзига хос услубда, дид билан ранглар уйғунлиги ўрнига қўйиб чизилгани боис, мухлислар диққатини ўзига жалб этади.

Уларни гўзалликнинг чексиз сарҳадлари бўйлаб саёҳат қилишга чорлайди. Руҳларга маънавий кўтаринкилик бағишлаб, ҳаёт фалсафасининг ранг-

баранг моҳияти ҳақида бош қотиришга ундайди.

Зеро, гўзаллик олами – мафтункор дунё.

muzey 2017 3Тасвирий санъатнинг наққошлик, манзара, натюрморт, графика сингари жанрларида яратилган ва кўргазмага қўйилган картиналар ўзига хос жозиба касб этиб, томошабинга мусаввир мўйқаламининг кишини ҳайратга солувчи яратувчанлик қудратини намойиш қилади…

Шаҳар марказий музейи кўргазмалар залида давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи маориф бўлими қошидаги қўшимча таълим муссасасида тасвирий санъат йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг Тожикистон Республикаси Президенти айёми, Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши тарихий XVI сессиясининг 25 йиллик юбилейи ва Ёшлар йилига бағишланган ижодий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Кўргазма жорий йилнинг 16 ноябрида бошланган бўлиб, 16 декабргача давом этади...

muzey 2017 2Мазкур таълим муассасасида ёшларнинг чуқур соҳавий билим олишлари учун зарур бўлган барча шароитлар муҳайёдир.

Билим даргоҳида 60 нафардан ортиқ ёшлар тасвирий санъат сирларини пухта ўрганиш жараёни билан қамраб олинган.

Муассасанинг тўрт нафар шогирди Нурмуҳаммад Ашуров, Мавзуна Камарова, Фаррух Маҳмудов, Суннатулло Муҳаммадиевлар ЮНЕСКО ташкилоти томонидан ташкил этилган ва дунёнинг 32та Ислом давлати намояндалари иштирокида Сингапур, Покистон, Қозоғистонда бўлиб ўтган "Болалар тинчликни тасвирлайдилар" халқаро танловида қатнашишди, совринли ўринларни эгаллаб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Олти нафар ёш рассом республика миқёсида ўтказилган "Менинг соғлигим - миллат соғлиги" ва халқаро СПИДга қарши кураш кунига бағишланган танловларда куч синашиб, муваффақият қозонишди.

-Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2017 йилнинг Ёшлар йили, деб эълон қилиниши ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтирди ва янги-янги иқтидорларни тарбиялаб вояга етказиш имконини берди,- дейди муассаса ёш рассомлар тўгараги раҳбари, Тожикистон маданияти ва маорифи аълочиси Тилавмурод Каримов. - Давом этаётган кўргазмада ҳам шогирдларимизнинг 160дан зиёд ижод  намуналари намойишга қўйилган. Улар орасида, айниқса, Манижа Ёрова, Мавзуна Камарова, Иброҳим Носиров ва Ҳафиза Бегимларнинг ижод маҳсуллари диққатга сазовордир…

muzey 2017Тўғри, хусусан, ватанпарварлик ҳамда гўзалликни севиш руҳида тарбия топиш ёшларни ўзликни англаш ва миллий қадриятларни ардоқловчи, эл фаровонлиги, юрт ободлиги йўлида муносиб хизмат қилувчи комил инсонлар бўлиб камолга етишишларининг муҳим маънавий омилларидан биридир.

Шунинг учун ҳам, мазкур қўшимча таълим муассасасида ёшларнинг юксак маънавий руҳда тарбия олишларига алоҳида эътибор билан қараб келинади. Тасвирий санъатдан ташқари, ўймакорлик, кулолчилик ва ҳайкалтарошлик йўналишлари тўгараклари ҳам самарали фаолият юритади…

…Илоҳий санъатгина боқий гўзалликка, мангу навқиронликка молик ва бунёдкорлик қудратига эга, деб ёзади фаранг ёзувчиси Александр Дюма.

Гўзаллик туйғуси инсон боласи қалбида яшайди. Унинг умри азизи давомида қўл урадиган барча эзгу ишларининг манбаи бўлиб хизмат қилади.

Кўргазма залида ёшлар ижод намуналарини кузатаётганларнинг юзу кўзларида гўзалликка чанқоқлик маънолари акс этиб турибди. Гўзаллик қалблардаги энг нафис туйғуларни жунбушга келтиргани, юраклар эзгу ишларга қўл уриш истаги билан ёнаётганларининг нуқси мухлислар сиймосида сезилиб турибди.

Эзгулик ҳамма замонлардан ёвузликдан устун келгани донишмандлар тилидан мудом нақл қилиб келинади. 

Ёшлар қалбида гўзаллик туйғуси замирида қулф ураётган эзгулик келажакда уларнинг она-Ватанни ободу озод сақлашлари бобидаги саъй-ҳаракатларининг тамал тоши бўлса, не ажаб!..

Гўзаллик дунёни фалокатлардан қутқаради, деганлари, эҳтимол, шудир…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ, Турсунзода шаҳри. 

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК - ДАВР ТАҚОЗОСИ

 

Бугунги кунда терроризм ва экстремизм сўзларининг маъносини билмаган, бу кўриниш инсоният учун ўта хавфли эканлигини тушуниб етмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Бутун олам аҳлини зир титратишга қодир бўлган, кутилмаганда дунёнинг тўғри келган минтақасида кучли портлашлар содир қилишдан қайтмайдиган, инсон ҳаётининг қадрини тушунишни истамайдиган қора ниятли кишилар террорчи, деб аталишини ҳамма билади.

Муфассал...

Юсуф РАҲМОН, Тожикистон Республикаси Бош прокурори: -ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚИ ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ

 

Охирги икки йил, хусусан, 2017 йилда республикадаги номдор банклардан одамларнинг ҳафсаласи пир бўлганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ҳар хил хабарлар урчий бошлади.

Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат Бош прокурори Юсуф Раҳмон журналистлар саволларига жавоб бераркан, қарздорлик муддати ўтган ва ноқонуний йўллар билан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2576455

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10185017
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1353
3900
5253
10151415
82110
138877
10185017

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.202
Бугун: 20-10-2026 09:33:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015