Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 12 Май 2016 Кӯришлар: 2036
Печат

 

xujandУлуғ Ватан уруши қатнашчиси Қорижон Аҳмедов ва унинг умр йўлдоши -  Лидия Аҳмедова Ғалаба байрамини янги уйда кутиб олишди. Хўжанд шаҳри раиси ўринбосари Умидахон Муродий қарияларни янги уй ва Ғалаба байрами билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади.

96 ёшли Қорижон Аҳмедов фашистларга қарши мардонавор курашган. Унинг аёли - Лидия Аҳмедова фронт ортида кечани кеча,

кундузни кундуз демасдан меҳнат қилиб, Ғалаба онларини яқинлаштиришга ҳисса қўшган. Ҳозирда Лидия Аҳмедова 92 ёшда. Келгуси йили Аҳмедовлар турмуш қурганликларининг 70 йиллигини нишонлаш ниятидалар.

Хўжанд шаҳри раиси вазифасини бажарувчи Шарифзода Шариф Файз ўтган ойда Аҳмедовлар хонадонида меҳмон бўлиб, уларга янги уй совға этишни мақсад қилиб қўйганди. У шаҳар капитал қурилиш идораси ҳамда шаҳарсозлик ва меъморчилик бўлимига Ғалаба байрамигача Аҳмедовлар учун янги уй қуриб беришни топширганди.

Қариялар ўзларига нисбатан кўрсатилган катта ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдиришиб, Тожикистон осмонининг мудом тинч бўлиши, юртимизнинг гуллаб-яшнашини тиладилар.

 

Эркин сўз масъулияти

Кейинги йилларда вилоятда журналистларнинг расмий ташкилотлардан зарур хабарларни олиш имкониятлари яхшиланган. Айниқса, вилоят раиси ва Хўжанд шаҳар раиси матбуот марказларининг журналистлар билан алоқаси кучайган.

Бу фикрлар Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро эркин матбуот кунига бағишланган конференцияда янгради. Шунингдек, мазкур тадбир қатнашчилари вилоятда журналистлар меҳнатини рағбатлантириш учун вилоят раиси томонидан "Бунёдкор қалам" танловининг таъсис этилганини билдиришди. Мазкур танлов журналистлар фаоллигини ошираётгани, улар ёритаётган мавзулар доирасини  кенгайтираётгани таъкидланди.

Тожикистон Журналистлар Иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси Илҳом Жамолиён, Хўжанд шаҳар раиси матбуот котиби Маҳмуджон Дадабоев, Хўжанд Давлат университети муаллимаси Дилбар Самадова, "Ҳақиқати Суғд" газетаси ходими Набиуллоҳ Суннатий тижорат журналистикаси, у келтириб чиқараётган муаммолар, сўз эркинлиги масъулияти ва касбий-ахлоқий меъёрларга риоя қилиш, ёш журналист кадрлар тайёрлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни, хабарлар бўшлиғи ва ахборот хавфсизлиги мавзуларида сўз юритишди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ЮЗ БЕРАЁТГАН ТАБИАТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ «ЭКОҚУРОЛ»ГА АЛОҚАСИ БОРМИ?

 

-Тожикистон Фанлар академияси олимлари 2017 йил ярим йиллигида 88та мавзуда, жумладан, 47та илмий-текшириш, 41та амалий мавзуларда бир қатор кўзга кўринарли муваффақиятларни қўлга киритди,- дея хабар берди Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий.

Фарҳод Раҳимийнинг сўзларига кўра, қўлга киритилган ютуқлар барча фанлар ва соҳаларни қамраб олади.

Муфассал...

Ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши

 

Тожикистон Халқ демократик партияси Кўлоб шаҳри ижроия комитетининг режалари доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши мунтазам йўлга қўйилмоқда.

Шаҳарнинг Корвогузар маҳалласида ўтказилган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши ҳам 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилига бағишланди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2593618

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10284442
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5212
4659
9871
10210212
19954
161581
10284442

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 03-11-2026 17:49:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015