Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 12 Май 2016 Кӯришлар: 2225
Печат

gomel

Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Белорус Республикасининг Гомел вилояти делегациясини қабул қилди.

Меҳмонлар делегациясига Гомел вилояти ижроия комитети раисининг биринчи ўринбосари Александр Микалуцкий бошчилик қилди.

Учрашув жараёнида вилоят раиси вилоят ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳақида сўзлаб

, Хатлон вилояти нафақат Тожикистон бўйлаб, балки ундан хорижга ҳам йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчи минтақа эканлигини қайд этиб ўтди. Шунингдек, вилоят электроэнергия ишлаб чиқариш, пахтани қайта ишлаш ҳамда тўқимачилик йирик корхоналари борлиги билан ҳам ажралиб туришини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода вилоятда янги боғлар ва токзорлар бунёд этилаётганлигини қўшимча қилди.

Мулоқот пайтида меҳмонлар Белорус Республикасидан Хатлон вилоятига қишлоқ хўжалик техникалари етказиб бериш имкониятлари ҳақида сўзлаб, деҳқон хўжаликлари фаолиятлари билан қизиқишди. Учрашув якунида бир қатор ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.

Учрашув доирасида меҳмонлар делегацияси Бохтар ноҳияси деҳқон хўжаликлари ҳамда ўсимлик мойи ишлаб чиқарадиган корхона, шунингдек, Хуросон ноҳияси "Асадулло" деҳқон хўжалиги фаолиятлари билан яқиндан танишдилар. 

 

Саводсизлар - экстремистик гуруҳлар қурбони

Қўрғонтепа шаҳрида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ташаббуси билан ташкил этилган "Терроризмга қарши кураш" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференция иштирокчилари олдида чиқиш қилган вилоят раиси  ўринбосари Махфират Хидирзода экстремизм ва терроризмга қарши фаол кураш олиб бориш лозимлигини таъкидлади.

- Бу йўналишда ёшлар билан тинимсиз иш олиб бориш, терроризм ва экстремизм оқибатларини уларга тушунтириш талаб қилинади, - деди М. Хидирзода. - Айниқса, ёшларнинг билим олишларига жиддий эътибор қаратиш лозим. Чунки саводсиз ёшлар экстремистик гуруҳларнинг қурбонига айланиши жуда осон.

Вилоят раиси ўринбосарининг таъкидлашича, "Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида"ги Тожикистон Республикаси қонуни талабларига қатъий риоя этмоқ лозим. Бу ёшларнинг турли нодуруст оқимларга қўшилишининг олдини олишга хизмат қилади.

- Жамиятнинг аъзоси бўла туриб, унинг муаммоларидан четда қолиш мумкинмас, - деди вилоят раиси ўринбосари. - Ҳар бир фуқаро ўзининг аниқ мавқеини белгилаб олиши ва бурч масъулиятини унутмаслиги давр талабидир.

Конференция иштирокчилари олдида, шунингдек, Хатлон вилояти прокурори Насрулло Маҳмудов, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Исломшунослик маркази бошлиғи ўринбосари Мутеулло Нажотзодалар ҳам бугунги замон доғи - терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда курашга даъват этдилар.

 

Ёшлар ҳаётида экстремизмга йўл йўқ!

Яқинда Қўрғонтепа шаҳрида "Ёшларнинг экстремистик оқимларга жалб қилиниши сабаблари" мавзусида давра столи ўтказилди.

Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода ўз чиқишида таъкидлашича, давра столи Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш комитети, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ташаббуси билан ташкил қилинди.

Давра столи иштирокчилари ёшларнинг экстремистик оқимларга жалб қилиниши сабабларини муҳокама этишиб, унинг олдини олиш йўллари ҳақида фикрларини баён этишди. Тадбир қатнашчилари бир овоздан ёшлар ҳаётида экстремизмга йўл қўйиб бўлмайди, деган қатъий хулосага келишди.

 

Тинчлик ва бунёдкорлик сиёсати тарафдорлари

Тожикистон Халқ Демократик партияси Кўлоб шаҳри ижроия комитети, "Созандагони Ватан" (Ватан бунёдкорлари) жамият ташкилоти ва Хатлон вилояти Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бошқармаси Кўлоб шаҳри бўлими комитети ташаббуси билан Кўлоб шаҳри студент ҳамда ўқувчи ёшлари иштирокида Тожикистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги умумхалқ референдумига бағишланган "Биз ўзимизнинг тинч ва бунёдкорона ҳаётимиз, Ватан порлоқ келажаги учун овоз берамиз!" акцияси ўтказилди.

Акция шаҳарнинг аҳоли зич жойлари: "Саховат" ва "Сомоний" шаҳар бозорлари, тижорат марказлари, "Кўлобнинг 2700 йиллиги" майдони, шунингдек, шаҳарнинг марказий кўчаларини қамраб олди. 

Аҳолининг турли табақалари билан учрашган акция иштирокчилари 22 май куни ўтказиладиган Тожикистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги умумхалқ сўрови моҳиятини тушунтириб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига 5 мингтадан ортиқ буклетлар, тушунтириш варақалари, умумхалқ референдуми рамзи туширилган тақвимларни тарқатишди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

БИР-БИРИМИЗГА МЕҲРИБОН БЎЛАЙЛИК!

 

Мана, ҳаммамиз учун муборак ва азиз бўлган Рамазон ойи ҳам бошланяпти. Барчамиз орзуқиб кутган муборак ойга етказгани учун Яратганга шукр айлаймиз. Ва аввало, ҳар бир хонадон, маҳалла, шаҳар ва қишлоқ, севимли Ватанимиз - Тожикистонда тинчлик-омонлик, дастурхонларимиз тўкин, кўнгилларимиз хотиржам бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Муфассал...

Қатрасини қадрлаган кам бўлмас

 

Тинчлик ва миллий  бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон  Республикаси  Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмон  Тожикистон  Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида мамлакатимиз халқаро майдонда самарали фойдаланишга боғлиқ бўлган глобал масалаларни ҳал этишда фаол ташаббускор ва илғор давлат сифатида   эътироф этилганлигини, «Сув устувор тараққиёти учун» халқаро амалиёт ўн йиллигини татбиқ этиш бўйича

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2410768

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9618158
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2771
3011
5782
9583584
117294
140751
9618158

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.169
Бугун: 26-05-2026 22:32:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015