Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 28 Апрел 2016 Кӯришлар: 1750
Печат

q rasulzoda bv

Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода «Зарафшон қўшма корхонаси» МЧЖ Назорат кенгаши раиси Цю Чаоян бошчилигида мазкур қўшма корхона бошқарувчи ҳайъати билан учрашди.

Суҳбат чоғида Тожикистон ва Хитой Халқ Республикасининг тоғ минералларини қайта ишлаш соҳасидаги режалари ва лойиҳалари ижроси масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йил тўрт ойи мобайнида корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар улуши Тожикистон тоғ минераллари соҳаси корхоналари саноат маҳсулотлари ҳажмида 36,3 фоизни ташкил қилгани қайд этилди.

Томонлар ишлаб чиқариш иқтидорларини яхшилаш, ишлаб чиқариш фаолияти учун қулай шароитлар яратиш, ишчилар фаолияти учун замонавий имкониятлар мажмуини яратиш ҳамда сармоявий чора-тадбирларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдилар.

**

Тожикистон-Таиланд: муносабатлар тараққиёти истиқболи

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Ҳусейнов Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги махсус намояндаси Чалермпол Тханчитт бошчилигидаги Қироллик делегациясини қабул қилди.

Вазирликдан берилган хабарга кўра, суҳбат чоғида ўзаро манфаатга эга бўлган истиқболли соҳаларда икки томонлама муносабатлар ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ўзаро ҳаракатларни мустаҳкамлаш ва икки томонлама ташаббусларни илгари суриш борасида фикр алмашинди.

**

«Истиқлол мадҳи» кўрик-танлови

Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан янги чеҳралар – қўшиқчилар, мусиқачилар, раққослар, асил истеъдоду ҳунарни тарғибу ташвиқ қилишга қулай шароит яратиш учун «Истиқлол мадҳи» республикавий кўрик-танловини йўлга қўйиб, жорий йилнинг май ойида унга якун ясайди.

Бу ҳақда хабар берган Маданият вазирлиги маданий-маиший ва халқ ҳунарлари муассасалари тараққиёти бўлими бошлиғи Қурбон Ғуломзода фестивал-конкурс иштирокчилари қўшиқ айтиш (академик, мақом, анъанавий, эстрада, фалак жанрлари), мусиқачилик (миллий, европача асбоблар, ансамбллар, оркестрлар), ёш бастакорлар ва рақс (якка, умумий) турлари бўйича ўз истеъдодларини намойиш этишларини зикр қилди.

-«Истиқлол мадҳи» республикавий кўрик-танловида фонограммадан фойдаланиш қатъий тақиқланган,- деди Қурбон Ғуломзода.

**

Умумхалқ  референдумига тайёргарлик

Бугунги кунда юртимиз барча шаҳру ноҳияларида муҳим сиёсий  маърака – мамлакат Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир умумхалқ референдумини юқори даражада ўтказиш учун  тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.

Ушбу йўналишда мамлакат шимолидаги энергетиклар шаҳри – Гулистонда ҳам мазкур тадбирни ўтказиш йўлида тайёргарлик ишлари бир маромда давом этмоқда.

Давлат ҳокимияти Гулистон (собиқ Қайроққум) шаҳри ижроия органи матбуот хизмати масъули Рустами Одизоданинг маълум қилишича, бу муҳим давлат тадбирини ўтказиш учун шаҳар марказидаги ижтимоий суғурта ва нафақа агентлиги бўлими биносида 29-рақамли Гулистон  овоз бериш округи ташкил қилинган бўлиб, барча зарур ҳужжатлар ишлаб чиқилган, овоз бериш участкалари аниқ, овоз беришда иштирок этадиган фуқаролар рўйхати тартиб берилган, овоз бериш участкаси комиссия аъзолари тайинланиб, тарғибот ишлари жараёни яхши йўлга қўйилган.

Манбанинг хабарига кўра, умумхалқ референдумини ўтказиш учун шаҳарда овоз бериш 20та участкаси ташкил қилинган. Референдумда иштирок этувчилар умумий сони рўйхатга биноан, 19 минг 277 нафарни ташкил қилади.

**

Суғд: умумхалқ референдумида 1 миллион 370 минг киши иштирок этади

22 май куни Суғд вилоятида Тожикистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир умумхалқ референдумида 1 миллион 370 минг киши иштирок этади. Бу нуқта давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроий органида бўлиб ўтган иш мажлиси чоғида зикр этилди. Мажлис ишида Тожикистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий масалалар бўйича ёрдамчиси Маҳмадали Ватанзода, Тожикистон Республикаси Сайловлар ва референдумлар маркази комиссияси раиси Бахтиёр Худоёрзода, Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий ва вилоят шаҳру ноҳиялари раислари, сайлов участкалари раислари, ижроия орган тегишли тузилмалари раҳбарлари ва фаоллар иштирок этишди.

Мажлис чоғида таъкидланганидек, Тожикистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий зарурат бўлиб, энг аввало, мамлакат аҳолисининг муносиб ҳаётини таъминлашга ҳисса қўшади.

**

Тожикистон-Белорус: ҳамкорликлар истиқболи

Тожикистон-Белорус савдо-иқтисодий ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро комиссияси Х мажлиси якуни бўйича тегишли протокол имзоланди.

Мажлис жараёнида қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, қурилиш, илм ва маориф, соғлиқни сақлаш ҳамда кичик ва ўрта тадбиркорлик, сармояларни қўллаб-қувватлаш, минтақавий ҳамкорликлар билан боғлиқ 11та масала муҳокама қилинди.

«Икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликлар Тожикистон-Белорус савдо-иқтисодий ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро комиссияси иши доирасида белгиланади. Айни пайтда, томонлар агросаноат комплексида ўзаро алоқаларни кенгайтириш, техникалар етказиб беришни ташкил қилиш, кооператив алоқаларни ривожлантириш каби истиқболли йўналишларни ишлаб чиқишяпти», - деди мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири Изатулло Сатторий.

**

Душанбе-Пекин янги авиапарвози очилади

Тожикистон ва Хитой Халқ Республикаси пойтахтлари ўртасидаги дастлабки тўғридан-тўғри парвозни «Тожик Эйр» ОҲЖ очмоқда.

Душанбе-Пекин йўналиши бўйлаб илк парвоз 2 май куни амалга оширилади.

Авиакомпания бош директори Хайрулло Раҳимовнинг таъкидлашича, агар ушбу йўналишда ишлар тўғри йўлга қўйилса, яхши натижаларга эришиш мумкин.

Мазкур рейснинг очилиши йўлга сарфланадиган вақтни қисқартирибгина қолмасдан, балки аввал икки мамлакат фуқаролари Урумчи орқали икки давлат пойтахтларига етиб бориш учун сарфлаган маблағлари ҳажмини ҳам камайтиради.

Эслатиб ўтамиз, бугун «Тожик Эйр» Ҳиндистон (Деҳли), ХХР (Урумчи), Эрон (Теҳрон), Қозоғистон (Алмати), Қирғизистон (Бишкек) ва Россия Федерацияси (Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Сургут)га мунтазам парвозларни амалга ошириб келаяпти.

**

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига ёрдам

Давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг 71 йиллиги муносабати билан ушбу уруш иштирокчилари ва ногиронларига 2000 сомонийлик ёрдам кўрсатишни ният қилган. Шундан 1500 сомонийси шаҳар бюджетидан, 500 сомонийси давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ноҳиялари ижроия органлари ҳисобидан ажратилади.

Чунончи, тарих саҳифасида «Ғалаба байрами» сифатида муҳрланган бу хурсандчилик санасида аввалги йиллардаги каби пойтахт маданият-истироҳат боғларида байрамона концерт дастурлари ва оммавий сайру томоша ташкил қилинади.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозир мамлакатимизда 633 нафар Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва ногиронлари яшамоқда. Шундан 11 нафари Ленинград (Санкт-Петербург) тарихий шаҳрини фашистлар қамалидан озод этишда қатнашган.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Ислом шариати кимларга рўза тутмасликка ижозат беради?

 

Тожикистон Уламолар кенгаши  раиси Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг  жавоблари

 Июн йилнинг энг иссиқ ойларидан бири ҳисобланади. Мамлакат обу ҳавони ўрганиш Агентлиги мутахассислари бу ойда ҳароратнинг меъёрдагидан баланд бўлишини айтишмоқда. Бунга қўшимча тарзда жорий йилда Рамазони шариф ойи йилнинг энг иссиқ ойларидан бирига тўғри келди. Рамазони шариф ойи тақвимига кўра, ҳар бир мусулмон киши 3.15 дан 19.55 гача ейиш ва ичишдан тийилиши, яъни рўза тутишга вазифадор.

Муфассал...

МЕҲРСИЗ ЯШАМОҚ – ЭНГ КАТТА ГУНОҲ

 

Дунёда шундай бир туйғу борки, бу туйғу лаззатидан кимдир татиб кўрган, яна кимдир бебаҳра… Уни бозордан харид қилиб бўлмайди. Ҳатто, нарху навоси, тузилиши, ранги, ҳажми ҳам йўқ. Унга кимлардир баъзида бепарволик билан аҳамиятсиз қарайди, кимгадир эса, олтину зарларга ҳам топилмайди. Бу инсон ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллайдиган ва ҳаётимизни янада гўзал қиладиган меҳр туйғусидир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073683

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064267
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
327
3030
5807
8024732
3357
108045
8064267

Сизнинг IPнгиз: 3.144.255.105
Бугун: 02-04-2025 02:29:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015