Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 07 Апрел 2016 Кӯришлар: 1876
Печат

 

m ubaydulloevДушанбе шаҳрида жамият транспортлари хизмат кўрсатиш сифату даражаси замон талабларига жавоб бермайди. Мазкур масала Душанбе шаҳри раиси Маҳмадсаид Убайдуллоев бошчилигида бўлиб ўтган мажлис чоғида муҳокама қилинди.

Душанбе шаҳри халқ вакиллари мажлиси доимий комиссиясининг транспорт,

коммуникация ва йўллар ҳолатини яхшилашга доир шарҳи муҳокамасини ҳисобга олган ҳолда, пойтахт раиси «Душанбенақлиётхадаматрасон» давлат муассасаси директори Абдулҳақ Алиев ва пойтахтда транспорт соҳасида назорат ва тартибга солиш давлат хизмати бошқармаси бошлиғи Файзиддин Камоловларга охирги ҳайфсан эълон қилиб, вазиятни тузатиш учун уларга бир ой муҳлат берди.

Бир ой ичида ҳайдовчилик либосларини жорий этиш, фаолият шаклидан қатъий назар, жамоат транспортларида қулоққа ёқмайдиган мусиқалар овозини баландлатишга йўл бермаслик, аҳоли яшаш ҳудудларини янги йўналишлар билан қамраб олиш масалалари ҳал этилиши керак. Бундан кейин пойтахт ҳудудида йўналишни ўзгартириш ё янги жамоат транспорти йўналишини ташкил қилишни Душанбе шаҳри раиси қарорисиз амалга ошириш тақиқланади.

**

Ҳарбий хизматга баҳорги чақириқ бошланди

2016 йилнинг 1 апрелидан мамлакат барча шаҳру ноҳияларида фуқароларни мажбурий ҳарбий хизматга чақириш кампанияси бошланди.

Мудофаа вазирлигидан берилган хабарга кўра, баҳорги чақириқ Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг «Белгиланган муддатда ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбийларни захирага чиқариш ва Тожикистон Республикасининг 1989-1998 йилларда туғилган фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида»ги Фармони ва Тожикистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбуриятлар ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонуни талабларига мувофиқ бошланди.

Ёшларни ҳарбий хизматга даъват қилиш ва кузатиш ишларини яхши даражада йўлга қўйиш мақсадида бу муҳим сиёсий тадбир бошланиши олдидан Мудофаа вазирлигида Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати мудофаа ва ҳуқуқ тартиботи бошқармаси бошлиғи – республика чақириқ комиссияси раиси вазифасини ижро этувчи Шараф Файзуллозода иштирокида Ҳарбий институт майдонида даъватолди тадбирлари ўтказилди.

**

Иқтисодий ҳамкорликлар

«Германия бизнес-доиралари Тожикистон ва бизнинг бозорларга катта қизиқиш билдиришяпти. Тадбирларимиз чоғида зарур иш алоқаларини ўрнатиш қулай имкониятидан фойдаланишларингиз керак»,- деди «Тожинвест» ДУК Бош директори Некрўй Забирзода Тожикистон ва Германия тадбиркорлари иштирокида бўлиб ўтган «Икки томонлама иқтисодий ҳамкорликлар, маркетинг ва сармоялар»  мавзусидаги давра столи чоғида.

Германиялик тижоратчи Албин Доберсек ўз компанияси ҳақида гапирар экан: «Сизнинг мамлакатингиз ва сармоявий имкониятларингиз ҳақида тасаввурот олиш учун бу жуда қулай имконият. «Тожинвест» намояндасининг тақдимотида табиий захираларингиз, хорижий сармоядорлар учун имтиёзлар ҳақида зарур маълумотни олдик»,- деди.

А. Доберсек компания мутахассислари ишлаб чиқариш жараёни технологиялари, машинасозлик, электротехника ҳамда ўлчовчи техника ва автоматика соҳаларида кенг билимларга эга эканликларини айтди.

**

Покистон маҳсулотлари кўргазмаси

8 апрел куни пойтахтдаги «Кохи Борбад» давлат мажмуасида Покистон маҳсулотлари кўргазмаси ўз ишини бошлайди.

Мамлакат Савдо-саноат палатасидан маълум қилишларича, кўргазмадан асосий мақсад Тожикистон ва Покистон ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришдан иборатдир.

Кўргазма доирасида тожикистонлик ва покистонлик тадбиркорларнинг енгил саноат ва қурилиш индустрияси соҳасида бизнес-форуми ташкил қилиниши кутилмоқда.

Мазкур бизнес-форумда Тожикистон ва Покистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади.

Бир кун олдин эса, Душанбе шаҳрида Покистон маданий фестивали ташкил қилинади.

**

Тадбиркор аёллар Душанбеда йиғиладилар

Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистондан аёл тадбиркорлар  апрел ойи дастлабки ҳафтасида «Марказий Осиё аёл тадбиркорлари. Тажриба, тараққиёт чақириқлари ва истиқболлари» номли давра столида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрида йиғиладилар.

Тожикистон тадбиркор аёллари маҳсулотлари кўргазмаси очиб берадиган тадбирда келгусидаги ҳамкорликлар имкониятлари, Афғонистон қишлоқлари ва шаҳарларида аёллар тадбиркорлиги ҳамда улар ўзаро алоқаси, Тожикистонда аёллар тадбиркорлиги потенциали ва янгиликлари, Марказий Осиёга лизинг ва юклар ташиш имкониятлари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, иккита тренинг доирасида аёл тадбиркорларга молиявий ва сармоявий билим, бизнес-режани тўғри ташкил қилиш ўргатилади.

**

2016 йил – маданий-истироҳат боғлари бунёди йили

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини юқори даражада кутиб олиш, мамлакат маданий-истироҳат боғлари иқтидор ва имкониятларидан самарали фойдаланиш, республика аҳолиси маънавиятини юксалтириш мақсадида Тожикистон Маданият вазирлиги «Маданий-истироҳат боғлари бунёди йили» республика конкурсини эълон қилади.

Конкурс республика маданий-истироҳат боғлари ходимлари иштирокида ўтказилиб, энг яхши маданий-истироҳат боғи аниқланади.

**

Хатлонда «Спорт куни»

Спортни оммавийлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва фуқароларни кўпроқ жисмоний тарбия машқларига жалб этиш мақсадида Хатлон вилояти ҳудудида «Спорт куни» ўтказилди.

Бу спорт тадбирида Қўрғонтепа шаҳрида 1500 нафар, вилоятнинг бошқа шаҳру ноҳияларида 10 минг 500 нафар аҳоли спортга жалб этилди.

Мазкур тадбир Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2013 йил 23 майида мамлакат фаол ёшлари билан мулоқотида берган кўрсатма-ю топшириқлари ижроси мақсадида йўлга қўйилиб, ҳар ҳафтанинг шанба кунлари «Спорт куни» эълон қилинди.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Пухта эгалланган ҳунар…

 

2018 йил Тожикистонда "Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили", деб эълон қилингач, Конибодом шаҳрида миллий ҳунарларни ривожлантиришга жиддий эътибор берилмоқда. Қадим-қадимдан конибодомликлар наққошлик, сўзаначилик, зардўзлик, дўппи тикиш, гилам тўқиш каби ҳунарлари билан машҳур. Жумладан, Кўчкак қишлоғидан машҳур ўймакор Усмонбек Мараҳимов, равотлик зардўз Назира Отажоноваларнинг номлари бутун

Муфассал...

Бир жуфт нигоҳ…

 

Бир жуфт нигоҳ…

Бир-бирига масрур термулган кўзлар…

Қароғлар нам…табассумнинг соясидан…

Табассумнинг соясида икки чўғ ўзин олиб қочади, ёндиргувчи бу ўтга дош беролмай…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2350799

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9339084
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3737
6995
29747
9280457
112099
109364
9339084

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.84
Бугун: 29-03-2026 09:53:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015