Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 17 Март 2016 Кӯришлар: 2169
Печат

 

xatlonВилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода амри билан жорий йил Хатлон вилоятида "Тафаккур тараққиёти йили", дея эълон қилинди. Мазкур тадбир турли соҳаларда илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, маориф ва илм соҳаси, замонавий технологиялар тараққий этишига замин яратади. Шунингдек, бу тадбир доирасида ёш мутахассисларни халқ хўжалигининг турли соҳаларига ишга жалб этишга шароит яратилиши табиий.

 

Қишлоқ қизлари - диққат марказида

Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитети раиси Идигул Қосимзода Кўлоб шаҳри давлат университети студентлари билан учрашди.

Учрашув жараёнида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, оила ҳимояси ва ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳақида сўз юритилди.

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган инсонпарварлик сиёсати туфайли аёлларнинг, айниқса, чекка қишлоқлар қизларининг билим олишларига шароит яратилмоқда, - деди Идигул Қосимзода. - Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаган Паёмидаги белгилаган вазифаларидан келиб чиқиб, комитет бундан кейин ҳам қизларнинг яшаш шароити, оилавий аҳволи ва ўқишларига жиддий эътибор қаратади.

 

Ёшлар - келажак бунёдкорлари

Қўрғонтепа шаҳри давлат университетининг мажлислар зали қайта қурилгандан сўнг фойдаланишга топширилди.

Зални фойдаланишга топшириш маросимида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитети раиси Идигул Қосимзода, Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода ва Тожикистон Халқ Демократик партияси раиси ўринбосари Раънохон Бобожониёнлар иштирок этишди.

Студентлар билан учрашув давомида мамлакат раҳбарияти жамиятда аёллар ролини оширишга катта эътибор қаратаётганлиги қайд этилди. Шунингдек, аёллар орасидан чиққан тадбиркорлар ҳам ҳамма томондан қўллаб-қувватланаётганлиги ҳақида сўз юритилди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мамлакатда аёллар мавқеини яхшилаш тадбирларини изчил давом эттириб, шу мақсадда мунтазам равишда грантлар ажратаётганлиги ҳам диққатга сазовор эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, ёшларга эътибор қаратиш жуда муҳимлиги таъкидланди. Зеро, ёшлар ёрқин келажагимиз бунёдкорларидир.

 

Қўрғонтепалик аёллар ташаббуси

Қўрғонтепа шаҳрида "Қўрғонтеппа - хонаи ободи ман" ("Қўрғонтепа - менинг обод уйим") акцияси ўтказилмоқда.

- Давлат истиқлолиятининг 25 йиллик юбилейига бағишланган мазкур тадбир Қўрғонтепа шаҳри маъмурияти қўллаб-қувватлаши билан йўлга қўйилди, - деди шаҳар маъмурияти хотин-қизлар ва оила бўлими мудири Мастура Орипова.

Унинг таъкидлашича, бу тадбирда шаҳар фаол аёллари, жамият ташкилотлари, ижтимоий хизмат кўрсатиш ҳамда фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бўлими вакиллари иштирок этмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, Қўрғонтепа шаҳри раисининг 2016 йил 8 февралда чиқарган қарорига биноан, бу ерда давлат истиқлолиятининг 25 йиллик юбилейига бағишлаб "Шаҳарни ободонлаштириш 190 кунлиги" тадбири ўтказилмоқда.

 

Аҳоли билан учрашувлар

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти адлия бошқармаси томонидан аҳоли ўртасида Тожикистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш моҳиятини тушунтириб бериш учун учта иш гуруҳи таъсис этилди.

Учрашувлар жараёнида Тожикистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш лойиҳаси моддалари моҳияти аҳолига тушунтирилмоқда. Шунингдек, иш гуруҳи аъзолари аҳоли томонидан берилаётган саволларга атрофлича жавоб беришмоқда.

Айни пайтда шундай учрашувлар вилоятнинг Фархор, Балжувон ва Носир Хусрав ноҳияларида ўтказилди. Иш гуруҳи бошқа шаҳар ва ноҳияларга ҳам сафар уюштиришни режалаштирган.

 

Ўз мухбир.

 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Хайрли тонг

 

Ярим тун. Ойсиз осмон. Шаҳарнинг чекка, тор кўчаларидан биридаги Фармон темирчининг дала ҳовлиси. Паст-баланд уйларнинг бирортасида йилт этган ёруғлик кўринмайди. Ичкарида…

Ичкарида қалин похол солиниб, устидан кигиз тўшалган чоққина хона. Икки дўст, икки биродар, болаликдан ошна-оғайни қадрдонлар, жонажон ўртоқлар: Фармонбек ва Саидбек ҳасратлашиб, дардлашганча ёнбошлаб ётардилар.

Муфассал...

ҲАҚИҚИЙ ВА ТЎҒРИ ҚАРОР

 

Тожикистон Республикаси Бош прокурори аризаси асосида мамлакат Олий суди томонидан Тожикистон Ислом тикланиш партияси фаолиятида экстремистик-террорчиллик унсурлар бор,  дея эътироф этилиши боис, унинг ман этилиши, фаолиятига барҳам берилиши, шунингдек, мазкур партияга тегишли «Нажот» газетаси тўхтатилиши, интернет сайтининг ёпилиши ҳамда партияга алоқадор аудио-видео ёзувлари, адабиётлару варақаларни олиб кириш, тарқатиш қатъиян тақиқланиши борасидаги хабарни телевидение орқали томоша қиларканман,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2591909

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10274389
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
9901
10832
64177
10179764
9901
161581
10274389

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 01-11-2026 23:41:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015