Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 30 Ноябр 2017 Кӯришлар: 2415
Печат

 

bolakay 2017Рўдакий ноҳияси Гулистон қишлоқ жамоатига қарашли Болошаҳр маҳалласида истиқомат қилувчи 166-ўрта умумтаълим муассасаси 1-синф ўқувчиси Эмомҳусейн Умаровнинг спортга қизиқиши, унинг 6 соату 20 дақиқада 11 минг марта спорт тили билан айтганда, "отжимание" қила олишлиги ҳақидаги хабар халқ орасида тарқала бошлагач, биз ҳам ушбу мавзуга қизиқдик.

Қуйида ёш спортчининг отаси Ражаб Умаров билан суҳбатимиз мазмунини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Ражаб ака, Эмомҳусейндаги спортга бўлган қизиқишни қачон пайқаб қолдингиз?

- Ўзим ҳам ёшлигимда спорт билан шуғулланардим, тўйларда кураш тушиб юрардим. Уйда баъзи-баъзида қўлимдан келганча машқ қилардим. Ўғлим Эмомҳусейн ҳам ёнимда мен бажарган машқларни такрорлаб юрарди. Лекин ўғлимнинг бу соҳага шу қадар чуқур шўнғиб кетишини хаёлимга ҳам келтирмаганман.

- Яъни…

- Спорт унинг ҳаётига айланди. Аввалига унчалик эътибор бермагандим. Кейинчалик эса, унинг эрталабки машқларига шериклик қиладиган бўлдим. У югуради, қишлоқ бўлганлиги учун уни машинамда кузатиб бораман, у эса, югураверади, югураверади… Сўнгра, турникда тортилиш, брусдаги машқлар, "отжимание"…

- Дарвоқе, халқ орасидаги миш-мишларга кўра, Эмомҳусейн "отжимание" бўйича рекорд ўрнатганмиш?

bolakay 2017 1- Ҳа, шундай. Олти соату 20 дақиқа ичида танаффуссиз 11 минг марта "отжимание" қила олади. Илгари 8 минг марта "отжимание"  қилган кишилар хақида хабарим бор эди, аммо…

- Ўғлингизнинг тўхтовсиз 11 минг марта "отжимание" қила олиши "Гиннеснинг рекордлар китоби"га киришга сазовор амал экан, бу ҳақда кенг жамоатчилик диққатига ҳавола қилинмадими?

- Сиздан олдин ҳам журналистлар ташриф буюришиб, ўғлим ҳаёти ҳақида сўраб, камерага ҳам олиб кетишганди. Эҳтимол, эълон қилингандир ёки сайтларида намойиш қилгандирлар. Бироқ ҳозирча "Гиннеснинг рекордлар китоби" ҳақида ҳамма жим…

- Ўғлингиздаги қобилият ҳақида республика ва ноҳия ҳукуматидаги спортга алоқадор мутасаддиларга мурожаат этмадингизми?

- Йўқ. Аммо танишларимдан бири бизни ноҳия ҳукуматидаги бир мутасадди билан учраштираман, деб белгиланган жойга олиб борди, аммо мутасадди келмади. Бироқ куни кеча ноҳия маориф бўлими мудири Соҳибназар Сафаров ҳузурига чорлаб, ўғлим ҳақида узоқ суҳбатлашди ва махсус совғалар ҳадя этишди. У кишига газетангиз орқали миннатдорчилик билдираман.

- Ўғлингиз, асосан, спортнинг қайси йўналишини танлаган?

- Дзюдо кураши бўйича ҳаракат қилаяпти.

- Бирор-бир секцияга қатнайдими?

- Йўқ. Чунки уни секцияга олиб-бориб келишнинг имкони йўқ. У ҳали анча кичик - 7 ёшда. Ўзи мустақил бориб келолмайди.

- Ўзингиз қайси соҳада фаолият юритасиз?

- "Тангем" русумли машинам бор, шунда йўловчи ташийман, тирикчилигим шу орқали. Айтгандай, илгари Россияга муҳожиратга борардим, бироқ эндиликда Эмомҳусейн машқларини канда қилмаслиги, уни қўллаб-қувватлаб туриш учун ҳам бормай қўйдим.

- Уни машқ қилишга мажбурлайсизми ёки…

- Ҳаргиз. Ҳеч қачон уни машқ қилишга мажбурламаганман. Нима қилаётган бўлса, ўз хоҳиши билан. Баъзида ёшига хос ва мос бўлмаган машқларни бажараётганини кўриб, ота сифатида ичим ачишади ҳам…

- Ўғлингиз келажагидан нима умид қиласиз?

- Тожикистон - Худо назар қилган диёр. Бу юртда машҳур  спортчилар жуда кўп: Саймўмин Раҳимов, Худоназар ва Расул Боқиевлар, Неъматулло Асронқулов, Дилшод Назаров, Мавзуна Чориева, Беҳруз Хожазодалар, эҳ-ҳе, санайверсак, адоғи йўқ. Тиришқоқлик билан қилаётган машқларини мушоҳада этиб, Худо хоҳласа, ўғлим чемпион бўлади ва юқори ареналарда туриб, азиз ва севимли Ватанимиз - Тожикистон байроғини юқори кўтаради, дея умид қиламан!

-Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур!

 

Абдулло САИДОВ суҳбатлашди.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

«ВЕЧНИЙ» МОШИН

 

Юртимизнинг машҳур ҳофизларидан бири, «Шашмақом»нинг моҳир ижрочиси, Тожикистон Халқ артисти  марҳум Боймуҳаммад Ниёзов давру даврон сурган санъаткорлар сирасига киради. Кимлардир бир умр янги машина миниш орзусида ўз даврининг энг олди машиналари соҳиби бўлган. «Москвич»нинг энг зўри дейсизми, «Жигули»нинг «06»си дейсизми, «Волга»нинг «ГАЗ-24»и дейсизми… Эл ардоғидаги ҳофиз машиналарини тез-тез янгилаб турган.

Муфассал...

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ – ЁШЛАРИМИЗ ҲОМИЙСИ!

 

Ёшлар – келажагимиз. Умримиз давомчилари - касбимиз давомчилари. Ҳаммамиз ҳам уларнинг порлоқ келажаклари учун имкон қадар шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз.

Мен қарийб 40 йил Жаббор Расулов ноҳиясининг 19-ўрта умумтаълим муассасасида ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс берган оддий қишлоқ ўқитувчисиман. Бу йил (2019 йил) мен учун ҳаётимда эсда қоларли қувончли

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2328344

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9209594
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1532
2697
17289
9169854
91973
121442
9209594

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.147
Бугун: 26-02-2026 12:15:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015