Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 26 Январ 2017 Кӯришлар: 1858
Печат

 

rustam shohiyon2017Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитетининг 2016 йил якунига бағишланган матбуот анжуманини комитет раиси биринчи ўринбосари Рустам Шоҳиён олиб борди. 

2016 йил давомида республикада жами 55та: ТБМВда 2, Хатлон-6, Суғд-24, Рашт-14, Ҳисор-7, Душанбеда эса, иккита табиий фавқулодда ҳолатлар қайд этилган. 

Қайд этилган табиий офатлар натижасида 20 киши дунёдан кўз юмган бўлиб, бундан ташқари, табиий фавқулодда ҳолатлар оқибатида 1060 турар жой уйлари (101таси тўлиқ), 12 минг 936,98 гектар экин майдонлари, 156та кўприк, 644,9  километр автомобил  йўллари зарар кўрган.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети раиси биринчи ўринбосари Рустам Шоҳиённинг сўзларига кўра, зарар кўрган оилаларга давлат бюджети ҳисобидан 4 миллион 555 минг сомоний ҳажмидаги бир марталик ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, 2016 йилда Фавқулодда ҳолатларга оид Тожикистон Республикаси Ҳукумати давлат комиссияси томонидан Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Махсус мулк билан таъминлаш агентлигининг қўллаб-қувватлаши орқали Рўдакий, Рашт, Тожикобод  ва Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ноҳияларидаги табиий офатлардан зарар кўрганларга 38 миллион сомоний маблағ ҳажмидаги озиқ-овқат, қурилиш моллари, чодир ва бошқа биринчи даражали маҳсулотлар шаклидаги ёрдам кўрсатилган.

Шу билан бирга, ўтган йили 71та уй, жумладан, табиий офатлардан тўлиқ зарар кўрган 101та уй янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Рустам Шоҳиённинг ҳисоботидан сўнг, навбат савол-жавобларга берилди. Табиийки, биринчи савол 2016 йилнинг 19 декабрга ўтар кечаси «Шарқи озод» мажмуасининг 12 ва 13-қаватлари орасидаги айвон деворининг қулаб тушиши ҳодисаси ҳақида бўлди.

Комитет раиси биринчи ўринбосари эса, бу борада  Бош вазир ўринбосарининг топшириғи билан «Шарқи озод»  биноси ҳолатини яхшилаш учун  махсус комиссия тузилганлиги, улар ўз ишини тугатишлари билан  комиссия хулосасига кўра иш кўрилишини таъкидлади.

 

Зуҳриддин Умаров,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ҳунар – аёл зийнати

Мамлакатимиз жанубидаги энг чекка Носир Хусрав ноҳияси халқи азалдан ҳунарсевар, хусусан, аёлларнинг қўл ҳунари кўзга кўринарли бўлиб, уларнинг жун, ипак ва пахта матоларидан тўқиган буюм-ашёлари узоқ-яқин мамлакатларда маълум ва машҳурдир. Хом ашёдан қўлда тайёрланадиган гилам, атлас, беқасам, бахмал, банорас ва бошқалар бақувват, пухта бўлиб, бу уларнинг ажиб санъатидан дарак беради.

Муфассал...

Йўллар қурилиши – ободлик омили

 

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига Паём юбориши 17 йилдирки, анъанага айланди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми ҳам ўз мазмун-мундарижаси билан ўтган 2017 йил таҳлили ва жорий 2018 йил режаларини белгилаб берди.

Тожикистон Ҳукумати мустақиллик йилларининг дастлабки давриданоқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2597726

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10294200
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2334
5604
19629
10210212
29712
161581
10294200

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.175
Бугун: 05-11-2026 10:01:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015