Бундан атиги ўн йиллар илгари техника ва технология бугунгидек тараққий этмаганди. Истаган кишининг интернет тармоқларидан фойдаланиши бир ёқда турсин, ҳатто, мобил телефонларни харид қилишга ҳар кимнинг ҳам кучи етмасди. Қўл телефонлари, дастлаб, ўзига тўқ кишиларда пайдо бўлди. Орадан вақт ўтиши билан одамларда шундай имконият пайдо бўлдики, эндиликда ҳар бир киши - олти ёшли боладан тортиб, олтмиш яшар чолгача телефон ишлатади.
Бунинг ортидан интернет ҳам тез суръатда ривожланди. Ҳозирги пайтда интернетдан фойдаланиш учун компютерли бўлиш талаб қилинмайди. Қўл телефонларида барча имконият яратилган. Тожикистонда интернет 1997 йили пайдо бўлган бўлса, бугун ундан кунига тахминан 150 минг киши фойдаланади. Юртимизда интернетдан фойдаланувчиларнинг тахминан 80 фоизи унга смартфонлар орқали киришиб, асосан, ижтимоий сайтлар, почта, медиа (мусиқа, видео ва кино), янгиликлар, дастурлар хизматларидан фойдаланишни маъқул кўришади.
"Internet World Stats18" статистик маълумотларига кўра, Тожикистонда қайддан ўтган интернет фойдаланувчилари сони 2000 йилдан 29 900 фоизга ошиб, 600 000 муштарийни ташкил қилди.
Интернетдан фойдаланувчиларнинг 59 фоизини эркаклар ва 41 фоизини аёллар ташкил қилади. Бугун дунё бўйлаб интернет фойдаланувчилари аксариятини ёшлар ташкил қилади. Бу эса, уларнинг террорчиларнинг маккорона домига тушиб қолишларига ҳам сабаб бўлмоқда. Турли ваъдалар билан уларнинг қўйинларини пуч ёнғоққа тўлдиришиб, ватангадо қилишмоқда. Ислом дини йўлида "жиҳод" қилишга кўндирмоқдалар. Бунинг оқибатида ота-оналар фарзанд доғида куйиб қолишмоқда. "Жиҳод" учун деб, бир мусулмон бошқасининг қонини тўкиши ҳеч қандай мантиққа мувофиқ келмайди.
Аслида эса "жиҳод" сўзи луғатда инсон томонидан жамики имкониятни ишга солиб ҳаракат қилиш маъносини англатади.
Шундан келиб чиқилса, мусулмон одам жиҳод қилмоқчи бўлса, ўзининг барча куч-қувват, ақл-заковати ва моддий имкониятларини Аллоҳ йўлида, Унинг дини учун сарфлаши керак бўлади. Алоҳида таъкидлаб айтиш лозимки, жиҳод сўзи луғатда уруш маъносини англатмайди. Урушни араб тилида бошқа сўзлар билан ифода этилади. Асосан, уруш маъносини англатиш учун араб тилида "қитол" сўзи ишлатилади.
Аллоҳ таоло Исломнинг дастлабки босқичида мушриклар билан ақидавий тортишув қилиб турган Ўз пайғамбари Муҳаммад алайҳисаломга "Фурқон" сурасида қуйидаги хитобни қилади:
"Кофирларга итоат этма! Уларга қарши у (Қуръон) билан катта жиҳод қил!".
Демак, Қуръон билан катта жиҳод қилинган. Бунда уруш олиб бориш маъноси йўқлигини англаш заррача ақли бор одам учун қийин эмас.
Исломда жиҳод маъноси аввало уруш маъносида эмас, Аллоҳнинг динига сўз билан даъват қилиш маъносида юзага келган ва бу маъно шу мавзуда асос бўлиб қолган…
Террорчилар сафига қўшилганидан кейин асл воқеани ўз кўзлари билан кўриб, хато қилганликларини англаб етган кишиларнинг ортга йўллари йўқ. Террорчилар сафини тарк этиб кетишни истаса, улар қўлидан ўлим топади. Ўз она юртида эса, у аллақачон, энг ашаддий жиноятчиларнинг "қора рўйхати"га тушган. Ҳеч нарсадан огоҳ бўлмаган кўпгина ёшлар шу тарзда ора йўлда қолишмоқда. Келинг, бутун дунёни ларзага солаётган "Ислом давлати" террорчилик ташкилоти (Ироқ-Шом Ислом давлати) ҳақида интернет маълумотлари билан танишайлик.
ИШИД жангарилари кимлар? Улар нима билан шуғулланишади?
Бутун дунё ахборот фазоси ИШИД жангарилари халққа кўрсатаётган "қаҳрамонлик"ларидан тўлқинланмоқда. Улар амалларининг шафқатсиз ва бемаънилиги ҳеч кимни бефарқ қолдирмаяпти. Улар нима учун бундай қилишмоқда? ИШИД жангарилари кимлар? Бу дунёга улар қаердан келишди?
Пайдо бўлиш тарихи
ИШИД жангарилари кўп кишилар учун йўқ жойдан пайдо бўлди. Улар ҳақида жаҳон ОАВ бир вақтда гапира бошлади.
Улар Сурия ва Ироқ ҳудудида амал қилишади. Лекин у ерда ўзларининг радикаллари ҳам етарли. Уларнинг нозик жиҳатлари ва мақсадларини фақатгина мутахассислар тушуниб етишлари мумкин. Яқин Шарқдаги диндорлар анъанавий тарзда қуролни қўлга олишмоқда. Улар ўз нуқтаи назарларини демократик митинглар эмас, балки куч билан ҳимоя қилишмоқда. Жангарилар бу минтақаларда Ироқ уруши давриданоқ жойлаша бошлашганди. Давлат парчаланиб борарди. Энг аввало, ўз оиласини қутқариши, кейин эса, пул топиш зарур эди. Унинг ортидан Суриядаги "рангли инқилоб" юз берди. У ерда ҳам қони қайноқ ва диндор халқ яшайди. Кўплар Башар Асаднинг дунёвий режимига қарши қурол билан чиқди. Аммо мазкур гуруҳлар маъноли ғоявий уруш олиб боришди. Улар ўз талабларини илгари суришар, уларга нима ёқмаслигини тўғридан-тўғри айтишарди. ИШИД жангарилари эса, умуман, бошқача.
Географик жойлашув
Мутахассисларнинг фикрича, бу "ҳайвон"лар дастлаб Ироқда пайдо бўлган. Уларга қурол зарур эди. Айнан мана шу мамлакатда бундай нарса керагидан ортиқча эди. Жангарилар уларни ҳам харид қилишар, ҳам зўрлик билан тортиб олишарди. Ироқ мунтазам армияси қаршилик кўрсатиш бир ёқда турсин, қуролли жиноятчилар томонига оғиб кетишди. Шундан кейин улар Суриянинг ҳукумат назоратида бўлмаган ҳудудига ўтишди.
ИШИД жангарилари қафас ичидаги одамни тириклайин ёққани, уларнинг бошқа акцияларини кузата туриб, жаҳон даҳшатга туша бошлади. Бу кимсалар ахлоққа эга эмаслар. Улар эрмак ёки кўнгилхушлик қилиш учун қотиллик содир этишади. Уларнинг баъзи ҳаракатларида соғлом маънони умуман пайқаб бўлмайди. Айниқса, ўзларининг "қаҳрамонликлари"ни видеога ёзиб олишлари даҳшатлидир. Бу роликлар шу ондаёқ интернетда пайдо бўлади. Бундан ташқари, аёлларга нисбатан зўравонлик қилиш, бир аёлни бир вақтда бир неча кишига никоҳлаб бериш ҳам "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи сафдошларига хос амалдир.
Жорий йил дунё аҳли ИШИД жангариларининг турли давлатлар фуқароларини қатл этганлигининг гувоҳи бўлди. Уларнинг баъзи бир амалларида (қотил сифатида) балоғатга етмаган болалар ҳам иштирок этишади. Мисол учун, "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи Мосулнинг шарқий кварталидаги Ироқ ҳарбийларига нисбатан теракт уюштириш мақсадида, ёш болаларни портлатиш учун тайёрлади, деб хабар берганди "Vesti.ru" нашри.
Жангарилар ёш худкуш-террорчиларни Мосулнинг шарқидаги иккинчи даражали кўчалардаги уйларга жойлаштирган. Уларнинг асосий мақсади ҳарбийлар уйларни текшираётганда болаларни портлатиб юборишдир.
Ироқ ҳарбийлари жангариларга қарши Мосулнинг шарқий қисмидаги кварталларда жанг бошлаган, шу сабабли, жангарилар айнан шу ҳудудларда болаларни портлатишни режалаштирган.
Кимлар жангарига айланиши мумкин?
Мазкур "махлуқий" оқим дастлаб руҳий жиҳатдан носоғлом кишилардан шакллантирилган, дея ҳисобланади. Улар қотиллик содир этишни исташиб, бундан завқланишарди. Сўнгра маҳаллий аҳоли ҳам улар сафига қўшила бошлади. Улар оғир ҳолатда қолишганди. Атрофда уруш кетмоқда, қуролга эга бўлиш ва ундан фойдалана билиш қонун ҳисоблана бошланди. Бундан бошқаси бўлиши мумкин эмас. Ёрдам сўраб мурожаат этадиган кишининг ўзи йўқ. Танлашга тўғри келади: ёки қотиллар сафига қўшилиш ёки уларнинг қўлида ўлиш керак. Биринчиси кўп кишилар учун афзалроқ туюлди. Бундан ташқари, ИШИД жангарилари хизмати учун пул олишади. Ўз оилаларини очлик ўлимидан ҳимоялаш имконияти мавжуд. Яна хорижликларни интернет орқали жалб этиш ҳам бор. Аммо бу ишлар билан етакчилар шуғулланмайди. Бундай ишга чаласавод етакчиларнинг кучи етмайди.
Пуллар қаердан келмоқда?
Ҳарбий амалиётларни олиб бориш учун катта маблағлар талаб этилиши сир эмас. Мутахассисларнинг айтишларича, жангарилар бу маблағларни айрим бой араблардан олишади. Фақат бу садақалар - жангариларнинг ягона моддий манбаси эмас. Улар аҳоли яшаш нуқталарини мунтазам равишда ўмаришади. Айрим маълумотларга кўра, зўравонлик билан шуғулланишиб, товон олиш учун одамларни ҳам ўғирлашади. Бундан ташқари, улар одам савдоси билан ҳам шуғулланадилар. Асосан, улар христианлар ва хорижликларни ўғирлашиб, сўнгра товон пули талаб қилишади. Агар сўраган маблағларини олишмаса, узоқ ўйлаб ўтиришмайди. Қурбонлар нафақат ҳалок бўлишади, балки навбатдаги даҳшатли роликнинг амалдаги шахсига айланадилар. Ироқнинг бой шаҳри бўлган Мосулни ўмариш тўғрисидаги хабар бу уюшманинг вақтинча эканлиги ҳақидаги кўпгина афсоналарни йўқ қилди. Улар қўлга киритган ярим миллиард долларга узоқ уруш олиб бориш мумкин. Атрофдаги давлатлар вақти-вақти билан бу жиноий уюшмага қарши ҳаракат қилишади. Бироқ жангарилар жуда ҳаракатчан. Уларни очиқ курашга тортиш мушкул. Улар ҳеч ким кутмаган жойда ҳужум уюштирадилар. Ўғирлашади, ўлдиришади ва ғойиб бўлишади. Ҳаводан зарба бериш уларга сезиларли зарар етказмайди, фақат янги инсоний қурбонларга олиб келади.
Кимнингдир тажрибасими?
Сиёсатчилар бу қандай куч эканлиги, у нима учун ва кимга кераклиги борасида мунтазам баҳслашишади. ИШИД жангарилари томонидан навбатдаги қурбонларнинг отиб ўлдирилиши энг олий даражадаги муҳокама мавзусига айланади. Улар ҳақида БМТ Хавфсизлик кенгашида ҳам гапиришади. АҚШ Президенти уларни асосий таҳдидлардан бири ҳисоблайди. Жангариларни қуроллар билан айнан Америка Қўшма Штатлари таъминлагани, уларни ушбу мамлакат иттифоқдошлари молиялаштираётгани ҳисобга олинса, бу кўп мутахассислар учун эриш туюлади. АҚШнинг ўзи бу кучни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида фикрлар ҳам илгари сурилмоқда. Бу уларга Яқин Шарқда бошқариладиган тартибсизликларни яратиш учун керак.
Бошқалар яна илгари кетишади. Улар ИШИД Қўшма Штатларининг глобал инқироздан чиқиш бўйича режасининг бир қисми, дея ҳисоблашади. Америкага катта уруш керак. Мана шунинг учун ҳам урушни дунёнинг энг нозик минтақаларида ташкил этмоқда. Яқин Шарқ эса, ҳар доим "хавф минтақаси" бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда.
Сукутдан кейинги биринчи мурожаат
Бир мунча вақт илгари "Ислом давлати" жангарилари Туркия ва Мосулдаги коалиция кучларига қарши таҳдид билан видеони эълон қилишди. Сўнгги йилда террорчиларга гуруҳ бошлиғи биринчи марта мурожаат қилди.
Интернет тармоғида юртимизда тақиқланган "Ислом давлати" бошлиғи Абу Бакр ал-Бағдодийнинг мурожаати пайдо бўлди. Видеода террорчи томонидан "динсизлар иттифоқдоши", деб номланган Туркияга ҳужум уюштиришга чақирилади. Бундан ташқари, Мосулдаги коалиция кучларига нисбатан ҳам таҳдидлар бор эди.
Бу террорчилар бошлиғининг нафақат Ироқ шимолий қисмини озод этиш бўйича амалиётлар бошланганидан, балки охирги бир йилдаги биринчи изҳороти бўлди.
Сўнгги пайтларда ал-Бағдодий турган жойлар бир нечта тахмини мавжуд эди. "Fars" агентлиги Ироқдаги манбадан иқтибос келтирган ҳолда, террорчилар раҳбари оғир жароҳатланиб, натижада ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди. Бу мавзуда баёнот берилмагани жангарилар ташкилот тарафдорлари тарқалиб кетмаслиги учун ўз етакчилари ўлими ҳақида гапиришни истамаганликлари билан изоҳланганди. Бошқа тахминларга кўра, ал-Бағдодий Ироқ армияси халқаро коалиция кучлари қўллаб-қувватлашида кураш олиб бораётган Мосулда яширинган. Учинчи тахминга кўра, террорчи шимолий Ироқни ташлаб чиқиб, жангарилар ўз пойтахти ҳисоблайдиган Раққага қочишга улгурган.
Шундан кейин Туркия жанубий-шарқидаги Диёрбакир шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужуми учун масъулиятни "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи жангарилари ўз зиммасига олди. Полиция бошқармаси биноси ёнидаги аҳоли зич яшайдиган Баглар марказий ноҳиясида миналаштирилган машинадан фойдаланиш орқали террорчилик содир этилди. Бунинг оқибатида саккиз киши, жумладан, икки нафар полиция ходими қурбон бўлди.
Шафқатсизликдан безган аёллар
"Ислом давлати" террорчиларининг шафқатсизларча ҳаракатлари ҳар қандай чегарадан чиқиб кетгани барчага аён. Бунга, ҳатто, ўзларининг сафида хизмат қилаётган аёллар ҳам тоқат қилолмай қолишди.
Яқинда Ироқнинг Мосул шаҳридаги "Ислом давлати" шариат полицияси аёллар отряди аъзолари гуруҳ бошлиғининг уларни худкушлар отрядига ўтказиш тўғрисидаги фармонидан кейин оммавий қочишни амалга оширишди.
Маҳаллий аҳолининг сўзларидан иқтибос келтирилган ҳолда, берилган хабарларга кўра, шариат полицияси аёл ходималаридан бири гуруҳ етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга берилган қасамёдни "бузгани" учун қатл этилган.
"Ислом давлати" аёллар шариат полициясининг асосий вазифалари террорчилар босиб олган Ироқ ва Сурия ҳудудларида бошқа заиф жинс вакилларининг диний меъёрларга қатъий амал қилишларини қаттиқ назорат остига олишдан иборатдир. Маҳаллий кузатувчиларнинг айтишларича, бу отрядда хизмат қилувчи аёллар уларнинг гапига кирмаган бошқа аёлларга нисбатан жисмоний зўравонлик ҳам қўллашади.
Ироқ шимолидаги 2014 йилдан буён террорчилар назорати бўлган Мосул шаҳрини Тожикистон ва бошқа мамлакатларда тақиқланган "Ислом давлати" террорчи гуруҳидан озод этиш бўйича амалиётлар 17 октябрдан буён давом этмоқда. Унда ироқлик ҳарбийлар, маҳаллий кўнгиллилар қўшини, "пешмерга" курд кучлари ҳамда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг ҳарбий-ҳаво кучлари иштирок этишмоқда.
…Табиийки, ҳар бир ватанпарвар фуқаро ўз юртида тинчлик ҳукмрон суришини, фарзандлари ота-оналари бағрида яйраб яшашини истайди. Уруш ҳеч қачон фойда келтирмаган ва келтирмайди ҳам. "Ислом давлати" каби дунё вазияти тинчлигига хавф солувчи ҳар қандай террорчилик ташкилотига қарши биргаликда курашиш, барча мамлакатлар иқтидорини бирлаштириш фурсати етмадимикин? Шу пайт: "Бутун дунё ватанпарварлари бирлашингиз!"- дегинг келади, киши. Бу йўлда биз оддий фуқаролар эса, ёшларни тўғри йўлга бошлаш билангина ҳисса қўша олишимиз мумкин.
Г. Аюпова тайёрлади.
Тўлиқ ҳуқуққа эга ҳар бир миллатни тарихи ва маданияти, ҳунар ва санъатлари бошқа элларга танитади. Кулолчилик, заргарчилик, тақачилик, кандакорлик, кигиз босиш, гилам тўқиш, наққошлик халқимизнинг қадимий ҳунарлари жумласидан ҳисобланиб, бугунги кунда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан қайта тикланиб, ривожланмоқда.
Олдинги даврларда одамлар ўзларининг ҳовлисида гилам тўқиш
Муфассал...
1938 йил…
Олтин кузнинг хазонрезли кунларидан бири - 17 ноябр.
Ғўлакандоз қишлоғидаги деҳқон оиласида фарзанд дунёга келди. Ўғил…
Деҳқончилик ортидан кун кечирадиган Мирзамаҳмуд ота Ҳасанов ва Жаҳонраъно она Ҳасанова оиласидаги хушхабардан барча қариндош-уруғлару
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015