Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 28 Август 2015 Кӯришлар: 16165
Печат

 

umurtqaБел қисмидаги оғриқ умуртқа касалликлари билан биргаликда замонавий неврологиянинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Бу, биринчи навбатда, мазкур нуқсоннинг кўп учраши билан боғлиқ. Статистикага мувофиқ, ишга лаёқатли аҳолининг 60 дан 80 фоизигача бел-думғаза соҳасидаги оғриқдан азият чекади. Бел соҳасида оғриқнинг энг кўп учрайдиган сабаби умуртқалараро диск чурра (грыжа)си бўлиб, унга умуртқа остеохондрози сифатида қарашади.

Бел соҳаси умуртқалараро чурраси – бу умуртқанинг энг хавфли касалликларидан бири бўлиб, белда оғриқ пайдо қилади ва оғриқ оёққа ҳам кўчади. Вақт ўтиши билан ҳаракатни мушкуллаштириб, беморни ногиронликка олиб келади. Умуртқанинг бел соҳасидаги бўлими 5 та умуртқа суягидан ташкил топган бўлиб (бел умуртқа суяклари L  ҳарфи билан белгиланади), улар бир-бири билан умуртқалараро дисклар билан боғланган. Умуртқа дисклари овал шаклга эга бўлиб, умуртқа суякларига босим тенглигини таъминлашда амортизация вазифасини ижро этади. Умуртқа грижасида дискнинг дўппайиши юз бериб, у асаб толаларини босиши натижасида оғриқ кучаяди. Айнан бел соҳасида умуртқалараро грижа энг кўп учрайди. Аксар ҳолларда диск грижаси орқадаги оғриқ билан ўзидан дарак беради. Бу оғриқ бир неча кун давом этиши, кейин эса, тўхташи мумкин. Кейинчалик  оёқда оғриқ туриши, толиш, танада чумолилар ўрмалаётгандек бўлиши ва мушаклар кучсизлиги пайдо бўлади. Одатда оғриқ тиззадан пастда болдир ва тўпиқда сезилади. Ишиас (оёқдаги оғриқлар) умуртқанинг бел соҳасидаги қисмида умуртқалараро диск грижасининг энг ишончли белгисидир. Агар мисол учун, грижа асаб томирчаларини босаётган бўлса, унда орқа қисмда оғриқ кузатилиши ёки умуман, ҳеч қандай белгиси бўлмаслиги мумкин. Умуртқанинг бел соҳасидаги диск грижаси қуйидаги белгилар билан ўзини намоён этади: орқа қисмда оғриқ; оёқ ва оёқ юзида (ишиас) оғриқ; оёқ ва оёқ кафтидаги толиқиш; оёқ ва унинг кафтидаги ҳолсизлик.

Бел соҳасидаги 90 фоиз грижалар тўртинчи-бешинчи бел соҳаси умуртқа суяги (L4-L5) ва бешинчи бел ва биринчи думғаза умуртқа суяги (L5-S1) ўртасида кузатилади. Умуртқанинг пастки қисмларида грижа пайдо бўлиши ушбу қисмга босим ошгани, боғловчи аппаратнинг анатомик хусусияти ҳамда тез учрайдиган эгилувчан тос нуқсони сабабидан дарак беради. Умуртқанинг бел соҳаси грижаси радикулопатий (томирча), қуймич нерви шамоллаши,  бел оғриқ ва бошқа белгиларга сабаб бўлади.

Умуртқалараро грижалар учрашига қуйидагилар сабаб бўлади: жароҳатлар, оғир жисмоний босим, ўтириш ҳолатида узоқ бўлиш, зарарли одатлар, болаликда тос суягининг сон суяги билан боғланиш қисми дисплазияси, остеохондроз, сколиоз ва бошқалар.

Статистика бўйича, умуртқа грижаси йўл-транспорт ҳодисасидан кейин – «хипчин жароҳатлар» (бошнинг кескин равишда олға ва сўнгра орқага силтаниши) кўпроқ учрайди. Умуртқанинг бел соҳасидаги грижаси биринчи белгиси автофалокатдан 1,5-3 йил ўтгач пайдо бўлади. Тос суягининг сон суяги билан боғланиш қисми дисплазиясини даволашда нотўғри танланган даволаш усули бўғимдаги бузилишдан ташқари, тоснинг нуқсонини юзага чиқаради. Бу эса,  вояга етганда бел соҳасида умуртқалараро грижа пайдо бўлишига олиб келади. Умуртқа грижаси шаклланишида остеохондрознинг роли ҳам салмоқли. Маълумки, остеохондроз умуртқанинг тез қариши ҳисобланади. Бунда умуртқалараро дисклар ўзларининг эгилувчанлик хусусиятини йўқотади. Натижада, остеохондроз фонида умуртқалараро грижа пайдо бўлиши эҳтимоли ошади. Зарарли одатлар ҳам орқанинг умуртқалараро дискларига салбий таъсир кўрсатиб, шу билан грижалар шаклланишига олиб келади. Тамаки чекиш қонни кислород билан тўйинтиришни камайтириб, умуртқа дискларини ҳаётан муҳим унсурлардан маҳрум қилади. Кофе истеъмоли умуртқани ўраб турувчи ҳужайраларда қон айланиши ҳолати ва мунтазам овқатланмаслик умуртқага салбий таъсир кўрсатади. Бел соҳасида  умуртқалараро грижалар пайдо бўлишининг яна бир жиддий сабабларидан бири мунтазам меъёрлаштирилган жисмоний машқларнинг йўқлиги ҳисобланади. Замонавий турмуш тарзи ҳар доим ҳам эрталаб гимнастика қилиш ёки компютер билан ишлашда танаффус қилишга имкон беравермайди. Бу эса, умуртқага ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. 20 ёшдан бошлаб моддалар алмашинуви доимий ҳаракат ҳисобидан таъминланади. Адинамия (жисмоний ҳаракатчанлик йўқлиги) остеохондроз ривожланишини тезлаштиради ва бунинг ортидан эса, умуртқалараро грижалар пайдо бўлади.

Диск грижасини ташхисдан ўтказиш ўз ичига неврологик текширув ва рентгенография, компютер ва магнит-резонанс томографияси каби визуаллаш усулларини қамраб олади. Шуни бирдан таъкидлаш жоизки, умуртқалараро дисклар грижасида оддий рентгенография унча катта қийматга эга эмас. Чунки юмшоқ ҳужайралар, жумладан, диск ва нерв томирчаларини кўришга имкон бермайди.  Бундан ташқари, врач мижознинг шикоят ва анамнези, яъни касаллик қандай ривожлангани ҳақида маълумотни тўплайди. Ташхис учун асосий усуллар эса, компютер томографияси ва магнит-резонанс томография ҳисобланади. Бунда неврологик текширув ҳам ўзига хос ролни ўйнайди. Бу текширув ўз ичига пай рефлекслари, мушак кучи ва тери сезувчанлиги текширувини қамраб олади. Диск грижасида оёқдаги тери сезувчанлиги ҳамда  оёқларда заифлик ва рефлекслар фаоллиги камайгани қайд қилинади. Мушак кучини баҳолашда врач мижоздан товон ёки оёқ бармоқлари учида юриб кўрсатишни сўраши мумкин. Тери сезувчанлиги махсус игначанинг санчиб кўрилиши, рефлекслар эса – барчага маълум болғача билан уриб кўриш орқали текширилади.

Кўп ҳолларда дисклар грижасини даволаш консерватив тарзда ўтказилиб, жарроҳлик орқали даволашни талаб қилмайди. Консерватив табобат бунда асосийси ҳисобланади.

Бироқ, агар умуртқалараро грижа неврологик белгиларга эга бўлса, даволашнинг энг самарали усули хирургик жарроҳлик  ҳисобланади.  Жарроҳлик орқали даволаш мушаклар заифлиги ёки толиқиш каби неврологик белгиларни тезроқ даволашга имкон яратади. Умуртқалараро дисклар грижасида кўп ҳоллатда дискектомия – умуртқалараро дискларни олиб ташлаш орқали амалга оширилади. Бу анчайин мушкул жарроҳлик бўлиб, консерватив даволаш самарасизлиги ҳолатида буюрилади. Орқадаги оддий оғриқ дискни олиб ташлашга сабаб бўла олмайди.

Аммо бугун жарроҳликнинг кам инвазив усули, мисол учун, микродискэктомия  машҳур бўляпти. У мижозлар томонидан енгил кўтарилади ва қайта тиклаш даври ҳам тезроқ рўй беради. Микродискэктомияда бутун умуртқалараро диск эмас, атиги унинг зарарланган қисми олиб ташланади. Бунда зарарланган диск титанлисига алмаштирилади. Аксар ҳолатларда жарроҳлик орқали даволашдан сўнг қандайдир физиотерапия талаб қилинмайди. Бунда ҳар куни 30 дақиқа юриш ҳамда орқа ва оёқ мушаклари учун енгил машқлар билан шуғулланиш мумкин. 

Ибн Сино клиникаси нейрохирургия бўлимида умуртқа билан боғлиқ муаммолар анчайин муваффақиятли ҳал қилинади. Нисбатан қисқа даврда мазкур бўлим юқори малакали мутахассислари томонидан кўп сонли мушкул нейрохирургик амалиётлар, жумладан, умуртқа грижасини олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётлари: дискэктомия, сопндилолистез (умуртқалар қийшайишини бартараф этиш), спондилолиз (умуртқалар чидамсизлигини бартараф этиш) ва бошқа амалиётлар ўтказилди.

Бундай жарроҳликларни бошдан кечирган беморлар меъёрий ҳаётга қайтишди ва фаол ҳаёт тарзини олиб боришяпти. Ибн Сино клиникаси мутахассислари эронлик таниқли нейрохирург Бахтиёри Аббос ва Эркин Боқиевлар умуртқалараро  грижалар жарроҳлигини титан дискларини ўрнатган ҳолда олий даражада амалга оширишяпти. Бундай мустаҳкам дисклар ўрнатиши туфайли умуртқа аввалги соғлом ҳолатига қайтади.

Аҳолининг кенг қатлами учун мўлжалланган замонавий тиббий хизматларнинг осон бўлиши мақсадида клиника қошида «Суғуртаи миллий» суғурта ташкилоти муваффақиятли фаолият юритяпти.  Ихтиёрий тиббий суғурта бўйича ўзингиз ва яқинларингиз учун суғурта дастурларидан бирини танласангиз, Тожикистон энг замонавий клиникаларида юқори технологик тиббий хизматларни олиш чоғида сарф-харажатларингизни сезиларли равишда камайтирасиз.

 

Ўз мухбир.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Заминда яралган илоҳий ҳилқат

 

Ўлкамизда ўзгача таровати билан оламни яшнатаётган баҳор фасли кезмоқда. Гўзал баҳорнинг илк кунларида аёлларимиз байрами бу фаслга янада ўзгача файз берди. Замину осмон ва давру замон ҳусни-таровати аёлларимиз чеҳрасида унгани, латофат ва малоҳат деган гўзал хислатлар уларнинг юриш-туришида намоён бўлгани аниқ. Аёлларимизни “Заминда яралган илоҳий хилқат” десак ҳам муболаға бўлмайди. Мен бугун ноҳиямизнинг Гулхона қишлоғида яшаб

Муфассал...

Устоз-адиб камолоти

 

Ўринбой УСМОН 1951 йилнинг 2 ноябрида Тожикистонда, Суғд (собиқ Ленинобод) вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Исфисор қишлоғида дунёга келган. 1968 йили Розия Озод номли 6-ўрта мактабни битирган. Тошкент Давлат университети журналистика факултетини (1968-1973) тугатган.

1973 йилдан иш фаолиятини бошлаган. У ўша пайтдаги Ленинобод вилоятининг "Ҳақиқати Ленинобод" газетасида, аввалига,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990869

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478172
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4100
4027
21785
7426653
99816
114875
7478172

Сизнинг IPнгиз: 3.138.101.219
Бугун: 23-11-2024 17:25:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015