Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 31 Июл 2015 Кӯришлар: 5492
Печат

 

monopoliya- Мамлакатимизда, жумладан, пойтахтда ичимлик суви нархи ва йўлкира ошиши мумкин, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Монополияга қарши хизмат бошлиғи биринчи ўринбосари Назар Одиназода журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот конференциясида. – «Турар жой-коммунал хўжалиги» давлат унитар корхонаси мамлакатда ичимлик суви нархини ошириш учун Монополияга қарши хизматга мурожаат этган.

Улар  биздан ичимлик суви нархини 38 фоизгача ошириш таклифини кўриб чиқишни сўрашди. Бу масалани республика Ҳукумати билан келишган ҳолда ҳал этамиз.

Матбуот конференциясида берилган маълумотга кўра, Душанбе ва Хўжанд шаҳарларидан ташқари, республика шаҳру ноҳияларида 1 кубометр ичимлик сувининг нархи 80 дирамдан 1 сомонийгачадир.

- Бундан ташқари, «Душанбенақлиётхизматрасон» корхонаси жамият транспорти йўлкирасини ошириш юзасидан бизга мурожаат қилди. Бу масалани ўрганиб чиқиб, ўз хулосамизни давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органига жўнатдик. Якуний қарорни Душанбе шаҳри ҳукумати чиқаради, - деди Назар Одиназода. – «Душанбенақлиётхизматрасон» корхонаси йўлкирани 10-15 фоиз оширишни таклиф этмоқда. Айни пайтда, Душанбе шаҳридаги жамият транспортларида илгари белгиланган 9 километр масофагача 80 дирам ва ундан ортиқ масофага 1 сомоний 60 дирамлик йўлкира амал қилади.

Мамлакатимиз ғалла ва ун бозорида 68 та хўжалик субъекти фаолият юритаётгани ва унда соғлом рақобат мавжудлиги ҳам матбуот анжуманида қайд этиб ўтилди. Бу ерда тилга олинган рақамлардан маълум бўлишича, жорий йилнинг олти ойи давомида республикамизга хориждан бир тоннаси учун ўртача 286 АҚШ доллари ҳисобида 395,5 минг тонна буғдой келтирилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,7 минг тонна ёки 6,37 фоиз ортиқдир.

-Мамлакатимизга хориждан буғдой ва ун келтирилиши ўзимизда етиштириладиган маҳсулотнинг ҳажмига боғлиқ бўлади, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Монополияга қарши хизмат бошлиғи биринчи ўринбосари. – Деҳқонларимиз яхши ҳосил олган йиллари, табиийки, хориждан келтириладиган ғалла маҳсулотига эҳтиёж камроқ бўлади.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатга хориждан бир тоннаси учун ўртача 405 АҚШ доллар нархда 77,8 минг тонна ун олиб келинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,8 минг тонна ёки 17,8 фоизга камдир.

Ҳисобот даврида мамлакат ички ишлаб чиқарувчилари томонидан 142,3 минг тонна ун тайёрланган.

-Жорий йил январ-июл ойларида биринчи навли бир қоп ун нархи 161 сомонийдан 166 сомонийгачани ташкил этди, - деди Н. Одиназода. – Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 128-130 сомонийга тенг эди.  Барчага маълум бўлганидек, бутун дунё бўйлаб, айниқса, Россия Федерациясидаги иқтисодий инқироз бизни ҳам четлаб ўтмади. Мутахассисларнинг ҳисоблашларича, иқтисодий инқироз туфайли миллий пулимиз қурби АҚШ долларига нисбатан 20 фоизгача пасайди. Табиийки, четдан келтириладиган барча маҳсулотлар валютага харид қилинади. Миллий пул қурбининг пасайиши эса, ўз навбатида, нарх-навога таъсир қилмай қолмади.

Матбуот анжуманида журналистларга шакар ва ўсимлик мойи, цемент, ёнилғи мойлаш маҳсулотлари, кўмир ишлаб чиқариш, алоқа, хизмат кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш, маориф соҳасига хизмат кўрсатиш ҳамда табиий монополиялар бозорларидаги вазият юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.

- Миллий пулимизнинг қурби пасайганлиги туфайли янги ўқув йилидан бошлаб мамлакат олийгоҳлари шартномавий таҳсили нархи 10 фоизгача оширилади, - деди Назар Одиназода журналистларга. – Олийгоҳлар бу масала юзасидан бизга мурожаат этишганди ва биз масаланинг барча қирраларини ўрганиб чиқиб, нархномаларни ўн фоизгача оширишга келишдик…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Элга ярашган эзгу анъана

 

- Халқ учун нондан кейин энг муҳими мактабдир, - дея ёзган эди Жорж Дантон.

Ҳақиқатдан ҳам, мактаб ёш авлод таълим-тарбияси, уларнинг тафаккури, дунёқарашини шакллантириш, келажакда етук инсон сифатида камол топишида муҳим ва тақдирсоз рол ўйнайди. Шу боисдан бўлса керакки, аджодларимиз азалдан мадраса ва таълимгоҳлар бунёд этишга биринчи даражали эътибор

Муфассал...

ИЛК СЕВГИМ

 

Исматулла Умаров, 1964 йили Ёвон ноҳиясининг Норин қишлоғида таваллуд топган. “Кўнгил кўзлари”, “Энг бахтли лаҳзалар” шеърий тўпламлар муаллифи. Айни  пайтда Зокиржон номли деҳқон хўжалигида фаолият юритади. Шоир шеърларидан намуналар берарканмиз, Сиз азиз муштарийларга ҳам маъқул бўлади, деган умиддамиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2606148

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10331269
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5363
5477
14722
10274571
66781
161581
10331269

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.24
Бугун: 11-11-2026 19:04:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015