Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 24 Июл 2015 Кӯришлар: 2501
Печат

 

n.davlatzoda «Барқи тожик» давлат энергохолдинг компанияси Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Солиқ комитетидан қарздор корхоналар рўйхатида етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда комитетнинг олти ойлик фаолияти якунига бағишланган матбуот конференциясида Солиқ комитети раиси Нусратулло Давлатзода журналистларга маълумот берди.

Унинг айтишига кўра, «Барқи тожик»нинг солиқдан қарзи жорий йил ярмида 152 миллион сомонийдан (24,2 миллион доллар) ошган.

Шунингдек, солиқдан катта миқдорда қарздорлар рўйхатидан «Тожик алюминий компанияси» давлат унитар корхонаси (41,6 миллион сомоний), «Сангтўда-1» очиқ акционерлик жамияти (33,2 миллион сомоний), «Алюминсохтмон» давлат корхонаси (10,2 миллион сомоний) ҳам ўрин олган. «Коммунал-манзил хўжалиги» давлат унитар корхонасига қарашли ташкилотларнинг солиқдан умумий қарзлари 17,2 миллион сомонийни ташкил этади.

- Жорий йилнинг 1 июлига қадар мамлакат бўйлаб солиқ қарзининг умумий ҳажми 702 миллион сомонийга тенг, - деди Нусратулло Давлатзода. – Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83 миллион сомоний ортиқдир.

Шу билан бирга, комитет раисининг таъкидлашича, жорий йил олти ойлиги якунига кўра, солиқ жамғариш режаси 2,7 фоиз ортиғи билан ижро этилган.

Бундан ташқари, матбуот конференциясида Тожикистон солиқ муассасаси ва «Вавилон-Мобайл» компаниясининг миллионлаб сомонийлик солиқ қарзини даврама-давра тўлаши ҳақида келишилганлиги ҳақида журналистларга маълумот берилди.

- Компаниянинг молиявий имкониятлари чекланганлиги боис биз шундай қарорга келдик, - деди Н. Давлатзода. – Кейинги икки ойда компания 5 миллион сомоний қарзини тўлади. «Вавилон-Мобайл» компанияси Солиқ комитетидан яна 336 миллион сомоний қарздор. Яқин ойларда бу маблағ тўлалигича давлат бюджетига ўтказилади.

Нусратулло Давлатзоданинг сўзларига кўра, жаҳонда рўй берган молиявий-иқтисодий инқироз Тожикистон корхоналари ишлаб чиқариш ҳамда молиявий фаолиятларига ҳам салбий таъсир кўрсатган.

- Инқироздан, айниқса, қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар кўпроқ зиён чекмоқда, - деди Н. Давлатзода. – Умуман, маҳсулотлар савдо-сотиғи билан шуғулланувчиларнинг бариси инқироздан зарар кўрдилар.

Солиқ комитети раисининг таъкидлашича,  ҳисобот даврида солиқ жамғариш режаси ТБМВда 12,4 фоиз, Хатлон вилоятида 5,1 фоиз ва Душанбе шаҳрида 0,8 фоиз ортиғи билан ижро этилган. Суғд вилояти солиқ топшириш режасини уддалай олмай, режани 98,6 фоиз бажарган, холос.

Ўз мухбир.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ТОЖИКИСТОН-ШВЕЙЦАРИЯ МУНОСАБАТЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

 

2 июл куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Швейцария Конфедерациянинг Ташқи ишлар бӯйича федерал департаменти бошлиғи Игнасио Кассис билан телефон орқали суҳбатлашди, дея хабар бермоқда “Ховар” ТМАА.
Суҳбат давомида вазирлар Тожикистон ва Швейцария ӯртасидаги икки томонлама

Муфассал...

«Хазонрез боғларда жилмаяр кузак…»

 

"Ўзбек модерн шеърияти" китоби қўлимга тушганда қувончим чексиз эди. Янги шеър, яхши шеър ўқийман, деб ўйлагандим ўшанда. Китобни ўқиб, ҳафсалам пир бўлди. Аммо бунгача бўлган шеърий суҳбатларда эшитганим яхши шеърлар қироати доимо янги шеър, замонавий шеър бўлиб қолаверишига ишонгандим. Ва ушбу ўринда кўнглимга хуш ёққан айрим шеърлар ҳайратини изҳор қилишни лозим топдим.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2603102

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10321674
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1245
3882
5127
10274571
57186
161581
10321674

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.4
Бугун: 10-11-2026 07:39:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015