Тананинг ҳаракат-таянч аъзолари инсон учун муҳим аҳамиятга эга. Худди ана шу аъзолар ёрдамида биз юрамиз, чопамизу сакраймиз ва ўзимиз учун одатий бўлган бошқа ҳаракатларни бажарамиз.
Бирор инсон танаси ҳаракат-таянч аъзолари жароҳат олиш, синиш ва улар фаолиятининг бошқача нуқсон кўришидан эмин эмасдир. Бундай ҳолатларда одам ортопед духтур ёрдамига эҳтиёж сезади.
Бевосита ортопед тана ҳаракатлантирувчи системасига ташхис қўйиш ва уни даволаш билан машғул бўлади.
Ортопедия тиббиётнинг муҳим бўлимларидан бири бўлиб, инсон суяклари, пайлари, томирлари, мушак, бўғим ва ҳаракатлантирувчи система бошқа аъзолари фаолиятини ўрганади. Тиббиётнинг бу бўлими мунтазам ривожланиши туфайли кечагина ногиронликка маҳкум бўлган одамлар, бугун қайтадан даволаниш имкониятига эга бўлмоқдалар. Айни пайтда мутахассислар ортопедия соҳасига тегишли бўлган мингдан ортиқ беморлик ва жароҳатларни биладилар. Ортопед-врач бугунги шароитда тўғри ташхис қўйиш ва самарали даво тайинлаш учун катта иш тажрибаси ҳамда ўз соҳасидаги касбий билимлардан огоҳ бўлмоғи талаб қилинади.
Кўпгина ҳолатларда инсон ҳаракат-таянч системаси беморлари дастлабки пайтларда ўзларининг хасталиклари ҳақида бирор-бир белги сездирмайдилар. Бир муддат ўтгач, хаста қўллари, кафтлари, елкалари, билаклари ҳамда тана пастки қисмида оғриқ пайдо бўлганлигини ҳис этади. Шунингдек, касаллар кўпинча қуийдаги дардлардан шикоят қилишади:
- тана бел ва тос пайвандлари ва бўғимлари қисмида оғриқ ҳисси;
- тана айланиши ёки тиззалар букланишида ўзига хос «ғарч-ғарч» шаклидаги товушлар пайдо бўлиши;
- бўғимлар шишиши;
- қўлу оёқ шаклининг бузилиши;
- об-ҳаво бузилганда бўғимларда оғриқ пайдо бўлиши.
Бундай ҳолатларда агар дард доимий ва шиддатли бўлмаса-да, бемор маслаҳат учун ортопедга мурожаат этиши лозим. Зеро, кўплаб хасталиклар зоҳиран ўзини сездирмаса-да, вақт ўтиши билан шиддатли тус олади ва бошқа оғирроқ хасталиклар учун замина яратиши мумкин.
Жуда кенг тарқалган беморликлардан бири бу коксартроздир. Бу шундай хасталикки, у туфайли бўғимлар текислигида жойлашган тоғаяк иллатланади. Коксартроз хасталигини даволаш усулларини аниқлашдан олдин, унинг қандай касаллик эканлиги, қандай шакллари борлиги ва белгиларини билиб олишимиз лозим бўлади.
Замонавий тиббиёт коксартрознинг икки шаклини аниқлаган. Биринчи шакли ва иккинчи шакли. Бу хасталикнинг биринчи шаклида касалликнинг пайдо бўлишини аслида аниқлаб бўлмайди. Яъни хасталик пайдо бўлиши махфийлигича қолади. Беморликнинг иккинчи шакли эса, жисмоний ривожланишнинг қоидадан ташқарида рўй бериши, пайванд ва бўғимларнинг жароҳатланиши ёки хасталаниши туфайли шиддатли тус олади. У ўз навбатида бир неча шаклларга бўлинади:
- жароҳатдан кейинги шакли;
- асептик, сон бошчаси некрози (тўқималарнинг нобуд бўлиши) шакли;
- боғламлар сув олиши ёки ревматик артрит шароитида ривожланадиган дисплактик шакли.
Оғирлик белгиларига кўра, бу беморлик ривожланишини уч асосий даврга бўлиш мумкин. Беморликнинг аввалги даврида дард жисмоний иш қилгандан сўнг пайдо бўлади. Одатда, бу дард бироз истироҳатдан сўнг ўтиб кетади. Беморликнинг иккинчи даврида дард ҳиссиёти кучаяди ва у тананинг турли жойларида – тизза, човда пайдо бўлиши мумкин. Беморликнинг бу даврида дард, ҳатто, истироҳат пайтида ҳам пайдо бўлиб, ҳаракатланиш пайти, айниқса, давомли ҳаракат вақтида бемор чўлоқликка мубтало бўлади. Бундай беморларга рентгент билан ташхис қўйишда суяклар ривожланиши бузилганлиги ва унинг яққол кўзга ташланишини кузатиш мумкин.
Беморликнинг учинчи даврида дард ҳисси доимийга айланади ва одамга, ҳатто, уйқу пайтида ҳам азият беради. Шу билан бирга, бўғим ҳаракатида ҳам қаттиқ иллат пайдо бўлади ва киши ҳаракат пайтида ҳассадан фойдаланишга мажбур бўлади.
Бу хасталикнинг бошқа хислати шундан иборатки, коксартроз бирданига эмас, балки секин-аста инсонга илашади. Бу беморлик аввалги даврида унчалик кўзга ташланмайди ва киши фақат аҳён-аҳён тос ёки човда оғриқ ҳис қилади. Кейинги даврда тос боғлам ва бўғимлари ҳаракатланиш қобилияти сусаяди ва дард шиддатли тус олади. Бу даврда бемор оёғини салгина ҳам кўтара олмайди ёки бирор томонга буриши қийинлашади.
Тос боғламу бўғимлари коксартрозига ташхис қўйиш пайти, фақат бу беморликнинг энг охирги даврида бўлган беморларгагина жарроҳлик қилиш буюрилади. Зеро, бу даврда бемор учун одатий даволашлар усуллари унчалик фойдали эмас ва жарроҳлик коксартроздан қутулишнинг ягона чораси бўлиб қолади. Албатта, одатий даволаш беморликнинг аввалги даврида фойдали ҳисобланади. Аммо хасталикнинг учинчи даврида жарроҳлик қилиш ва беморга сунъий бўғим ўрнатиш коксартрознинг энг фойдали тарзи ҳисобланади. Бундай жарроҳлик амалиёти эса, энг замонавий технологиялардан фойдаланиб ўтказилганда, унчалик қийинчилик туғдирмайди.
Жарроҳлик амалиёти ўтказиш натижасида бўғимнинг ҳаракатлантириш қобилияти тикланади ва дардни ҳис этиш буткул ўртадан кўтарилади ҳамда бемор тўлиқ соғлом ҳаётини давом эттириши мумкин.
Беморлик пайдо бўлган тақдирда фақат мутахассисларга мурожаат этиш лозим ва шу ҳолатдагина сизнинг мушкулотингиз тўлиқ бартараф этилади.
Ибн Сино касалхонаси ортопедия бўлимида коксартроз билан боғлиқ мушкуллик муваффақиятли ҳал этилади. 2011 йилдан 2015 йилгача ортопедия бўлимида диспластик коксартроз ташхиси қўйилган кўпгина беморлар даволандилар. Улардан аксарияти жарроҳлик қилиниб, сунъий аъзо соҳиби бўлишди. Жарроҳликдан кейинги даврда барча беморларга нисбатан клиник тадқиқотлар ўтказилди. Жумладан, 12 нафар бемор иккинчи давр ташхиси билан ва 8 нафари учинчи давр ташхиси билан ортопедия бўлимида даволандилар. Улардан барчаси жарроҳлик амалиётини бошдан кечирдилар, фақат биттагина бемор, у ҳам бўлса, ўз ихтисос сабабларига кўра, самарали натижаларга эриша олмади, холос.
Ибн Сино касалхонаси ортопедия бўлими барча зарурий, замонавий ускуналар билан жиҳозлантирилган бўлиб, тажрибали мутахассислар даволаш жараёнини улар воситасида амалга оширадилар. Мижозларнинг харажатларини камайтириш мақсадида касалхона қошида «Миллий суғурта» суғурта ташкилоти фаолият олиб боради.
Бу ташкилот программаларидан ҳамда ўзингиз ва яқинларингизни суғурта қилишдан фойдаланиб, харажатингизни бир бараварга камайтиришингиз ва амалда буни синаб кўришингиз мумкин.
Ўз мухбир.
Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Хистеварз қишлоқ жамоатида бўлиб ўтган ҳалқ ҳунармандчилиги кўргазмасига ўз маҳсулотларини қўйиш истагида бўлган ҳунармандлар сони кутилганидан камида икки баравар кўп бўлди. Кўргазмага деярли 50 турдаги халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари қўйилди. Улар орасида сўзаналар, заргарлик буюмлари, атлас ва адрас, чолғу асбоблари, ўйинчоқлар, тандир, қандолатчилик маҳсулотлари бор эди.
Муфассал...
Аҳоли ижтимоий ҳимояси сатҳи даражасини кучайтириш ҳамда давлат хизматчилари, бюджет ташкилоту муассасалари ходимлари маошлари, нафақа ва стипендиялар ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Аҳоли фаровонлик даражасини юксалтириш ва ижтимоий ҳимояланишини таъминлаш мақсадида, Тожикистон Республикаси Меҳнат
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015