Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 15 Май 2015 Кӯришлар: 7154
Печат

 

terapiyaИкки нарса борки, унда ҳар бир киши ўзини доно ҳисоблайди. Бу тиббиёт ва сиёсатдир.

Афсуски, аксарият кишилар врач ҳузурига ўз ташхисини биладиган кишидек ишонч билан келишади. Улар ҳатто, духтур уларга қандай дори тайинлашини ҳам олдиндан тахмин қилиб туришади. Бироқ, баъзан қўл ёки тишдаги оғриқ юрак-қон томир тизими муаммосини билдириши ҳам мумкин…

 

Терапевт  – ҳар томонлама ва қабулига энг кўп одам келадиган тиббиёт мутахассиси саналади. Терапевт хизматига эҳтиёж катта. Чунки ушбу мутахассис бир қатор касалликларни даволаш билан шуғулланади. Зеро, ички органлардаги ҳар қандай ўзгаришларда одамлар, энг аввало, терапевт ҳузурига отланишади.

Ибн Сино клиникасининг терапия бўлими иккинчи қаватдан ўрин олган бўлиб, лаборатория ва функционал ташхис бўлимлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Терапевт врач поликлиника ташхис имкониятларидан фойдаланган ҳолда, талаб этиладиган ташхисни сифатли ва тез фурсатда амалга оширади ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиб, керакли воситаларни ёзиб беради.

Терапевт қандай касалликларни даволайди?

Терапевт келиб чиқишидан қатъий назар турли касалликларни даволаш билан шуғулланади. Унинг асосий мутахассислиги – ички касалликлар. У қуйидаги касалликларни ташхис қилиш ва аниқлаши керак:

-гастроэнтерология (ошқозон-ичак бузилиши касалликлари);

-пулмонология (ўпка ва нафас олиш йўллари касалликлари);

-гепатология (жигар касаллиги);

-нефрология (буйраклар касаллиги);

-кардиология (юрак-қон томир тизими касалликлари);

-гематология (қон ва қон органлари касалликлари);

-ревматология (бириктирувчи ҳужайралар касаллиги);

-юқумли касалликлар (касаллик тарқатувчи микроорганизмлар чақирадиган касалликлар);

-эндокринология (эндокрин тизим касаллиги).

Ушбу касалликлардан ташқари, терапевт турли хил заҳарланиш белгиси ва организм ишидаги умумий бузилишлар (диатез, аллергия, моддалар алмашинуви бузилиши)да ёрдам кўрсатади.

Терапевтнинг бошқа вазифалари:

Терапевт врачнинг вазифаси маълум бўлган касалликларни даволаш билангина чекланиб қолмасдан, балки касалларга маълумот беришдан ҳам иборатдир. Ўзини бетоб ҳис этган киши биринчи навбатда айнан терапевтга мурожаат қилади. Чунки ички касалликларни аниқлаш учун унга профессионал врач-мутахассиснинг назоратидан ўтиш ўта муҳимдир.

Ушбу соҳа врачининг маслаҳати мижоз учун муҳим. Чунки у бетоблик сабабларини аниқлаш ва унинг оқибатларини бартараф этишда ёрдам беради. Шунингдек, беморга даволанишнинг турли усуллари борасида маслаҳат берилади. Бу ҳолатда терапевт тегишли мутахассислар текширувидан ўтишни буюриб, мазкур касалликка тегишли умумий консултацияни ўтказади. Терапевт врач шу тарзда руҳшунос вазифасини ҳам бажаради.

Мазкур соҳа врачининг навбатдаги вазифаси тақсимловчиликка доирдир. Терапевт мижознинг касалини аниқлаганидан сўнг, унга айнан шу касалликлар билан шуғулланувчи мутахассис врач қабулига йўлланма беради. Бу ЛОР-мутахассис, жарроҳ, невропатолог ва бошқалар бўлиши мумкин. Агар терапевтга касаллик белгилари тушунарсиз бўлса, беморни бир неча духтур қабулига жўнатиши мумкин.

Терапевтнинг учинчи вазифаси – касаллик варақасида сурункали касалликлар тўғрисида маълумот бўлган мижозларни кузатиб боришдан иборат.  Бу ҳолатда, терапия соҳаси мутахассиси  даволашнинг бемор ҳолатини яхшилаш ва касалликни енгиб ўтишига ёрдам берувчи бир неча усулларини ишлаб чиқади. Жуда кўп нарса терапевт врач касбий маҳорати ва ваколати билан боғлиқ.

Касалликни даволаш воситалари:

Клиникамиз терапевт врачи қандайдир касалликни даволашда катта восита ва усулларга эга. ибн Сино клиникасида мавжуд бўлган замонавий медицинанинг қарийб барча воситалари унинг қўлида бўлади. Турли касалликлар ва унинг белгиларини даволашда терапевт томонидан қабул қилинаётган усулларни икки асосий гуруҳга ажратиш мумкин:

•медикаментоз усул;

•физиотерапия.

Медикаментоз усули мижозни дори-дармон воситалари билан даволашни назарда тутади. Шунингдек, бу ерга химиотерапия ҳам киритилади. Яъни, фаоллиги оширилган химиявий бирикмалар ёрдамида даволаш.

Физиотерапевтик усул бемор учун бир қатор физиологик жараёнлар ва махсус машқларни ишлаб чиқариб, у организмнинг тикланишига ёрдам беради.

Терапевт врач томонидан фойдаланиладиган физиотерапия ингаляция каби оддий жараёнлар ҳамда мушкул технологик ускуналар ишлатиладиган комплексли усулларни қамраб олиши мумкин.
Терапевт врач амалиётда профилактик, организмга қувват бағишловчи, БАД –биологик фаол қўшимчалар ва витамин воситаларидан фойдаланади. Профилактик амалиёти, шунингдек, турли парҳезлар, соғломлаштириш ва организмни тозалаш ҳамда бемор яшайдиган жой иқлимини алмаштириш усулларини қамраб олади.

Ибн Сино клиникасида даволанишга ҳар кимнинг кучи етадими?

Таъкидлаш жоизки, эндиликда аҳолининг барча қатламлари  клиникада даволаниша олишади. Ибн Сино клиникаси қошида «Суғуртаи миллий» суғурта компанияси ташкил этилган бўлиб, у суғурталанган шахсларнинг компания хизматидан фойдаланишларига имкон яратади. Компания даволаниш ва ташхисдан ўтишнинг 80 фоизгача сарф-харажатини қоплаши мумкин. Мисол учун, суғуртадан ўтган мижозларнинг клиника терапевти қабулига ташрифи атиги 7 сомонийни ташкил қилади.

Тўлиқ ва батафсил маълумотни www.ibnisino.tj ва www.sugurta.tj сайтларидан олишингиз мумкин.

Ўз мухбир.

 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Суғддаги сайёҳлар севган жойлар

 

Искандаркўл Душанбе –Хўжанд шоҳ йўлига яқин жойлашган. Пойтахт томондан юрилганда, йўлнинг чап тарафида. Кўл баланд тоғлар қўйнида, денгиз сатҳидан 2 минг метр баландликда жойлашган. Кўлнинг умумий майдони деярли 3 ярим квадрат километрга тенг бўлиб, чуқурлиги 72 метрга етади.

Айний ноҳияси ҳудудида жойлашган кўлга Саратоғ, Ҳазормеш, Сарема дарёлари қуйилади. Кўлдан эса, Искандардарё оқиб чиқади. У сал ўтмасдан,

Муфассал...

Қизғин мушоира этади давом…

 

1958 йили  Жавоҳирлаъл Неру раҳнамолигида  Осиё ва Африка  адибларининг  конференцияси ташкил этилган ва унга ўзининг жозибали  шеърияти  билан ҳиндистонлик шоирлару адибларнинг дилини ром эта олган  Мирзо Турсунзода ва Зулфия ҳам  қатнашган эдилар.

Мана шу конференциядан қайтгач, Зулфия ўзининг  "Мушоира" деган

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2221845

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8712712
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
249
3003
249
8692188
54949
93867
8712712

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.124
Бугун: 20-10-2025 02:00:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015