Студентлик йилларимиз ӯтган асрнинг 80-йилларига тӯғри келган. ӯша гуллаб-яшнаган Советлар даврида биз – собиқ Кӯлоб вилоятидан пойтахтга таҳсилни давом эттириш учун келган талабаларга ота-оналар, хешу ақрабо, яқинларимиз аёдатига бориш, дарҳақиқат, жиддий муаммо эди. Пойтахт автовокзалидан Кӯлоб минтақаси ноҳияларига ҳар куни атиги 3-4 тагина автобус қатнарди. Бу автобусларга чипталар ҳам бир неча кун илгари тугаб қоларди. Табиийки, республиканинг битта вилояти аҳолиси талаботини уч-тӯрт автобус қондира олмасди. Негадир ӯша вақт талаботи, шунингдек, Кӯлоб воҳасига борадиган йӯлдаги икки баланд – «Чормағзак» ва «Шар-Шар» довонларида йӯловчи автобуслар учрайдиган хавф-хатарни ҳисобга олибми, ишқилиб, Кӯлоб минтақаси районларига автобус қатнови жуда сийрак эди.
Бундай вазиятда йӯловчилар, жумладан, биз – студентлар ҳам пойтахтнинг 9-километрида жойлашган ДОК (Ёғочни қайта ишлаш корхонаси) ёнидаги автомагистрал четида туриб, юк машиналарини «овлардик». Халқ хӯжалиги учун зарур бӯлган асосий маҳсулотлар автоуловларда ташиларди. Юк машиналари ҳайдовчилари иккитадан йӯловчиларни миндириб, манзилларига элтиб қӯярди. Бу одат тусига кириб қолганди. Узоқ югур-югурдан сӯнг бахтимиз чопиб, бирор юк машинасига ӯтириб олсак, у ёғи 7-8 соат йӯл танобини ҳайдовчи билан бирга тортишга мажбур эдик.
Гуллаб-яшнаган собиқ Иттифоқ даврида негадир йӯлларимизнинг аҳволи ҳам унчалик яхши эмасди. Шунга қарамай, биз айрим пайтлари 10 соатлаб йӯл юриб, уйимизга бориб келардик…
Янги йил арафасида хизмат сафари билан Восе ноҳиясига боришимга тӯғри келди. Пойтахтдаги «Саховат» бозоридан йӯловчи машинага ӯтириб, Данғара ноҳиясигача бир соату йигирма дақиқада, отамнинг ҳовлисигача эса икки соату йигирма дақиқада етиб борганимда ӯша студентлик йилларим эсимга тушди.
Мустақиллик шарофати туфайли кейинги йиллар мамлакатимизда замонавий тарзда қайта қурилган, халқаро стандартларга жавоб бера оладиган йӯллар азиз Тожикистонимизнинг тараққий этаётганлиги нишонаси эканлигидан шукроналар қиламан. Бир пайтлар ҳайдовчилар учун ҳақиқий муаммо бӯлган «Чормағзак» ва «Шар-Шар» довонларини «забт этиш» зарурати ҳам қолмади. Энди Душанбе шаҳридан Кӯлоб минтақаси ноҳияларига отланган йӯловчи теп-текис, равон, замонавий йӯллардан кезиб, довонларни эса «Хатлон» ва «Озодлик» туннеллари орқали бир зумда кесиб ӯтади. Ишончим комилки, ҳар бир йӯловчи бу йӯллар орқали сафарга чиққанда, истиқлолимиз шукронасини қилади.
Тақдир тақозоси билан 1996 йили Россия Федерациясининг Удмуртия Республикаси пойтахти Ижевск шаҳрида муҳожирликда бӯлгандим. Биз – Гулмурод амаким иккаламиз, асосан, савдо-сотиқ билан шуғулланардик. Истироҳат кунлари амаким мени Удмуртиянинг кӯпгина жойларига томошага олиб борарди. Бирида амаким менга: - Игра районига меҳмонга борамиз, - деди.
Мен Игра районигача масофа қанча эканлиги билан қизиқдим.
- Юз километрдан ортиқроқ бӯлса керак, - деди амаким бепарво.
Амакимга норозилигимни билдирмаган бӯлсам-да, юз километр масофага меҳмонга бориш мен учун малол келаётганди. Лекин, буни сездирмагандим.
Амакимнинг енгил машинасига ӯтириб, Россиянинг қалин ӯрмонлар бағрини кесиб ӯтган автомагистрали орқали йӯлга тушдик. Йӯл шу қадар текис, равон эдики, машина чайқалгани ҳам сезилмасди. Бир соат ӯтмасдан манзилимизга етиб келдик.
Йӯлларнинг текислигидан завқланганлигимни амакимга айтдим.
- Тожикистонимиз эндигина истиқлолни қӯлга киритди, - деди жуда кӯп сафарларда бӯлиб, дунёни кезган ва бой тажриба орттирган амаким Гулмурод. – Кӯрасан, яқин йиллар ичида юртимиз йӯллари бундан ҳам замонавийроқ бӯлади. Пойтахтдан мамлакатнинг турли бурчагига бориб-келиш муаммоси ӯртадан кӯтарилади. Чунки, мамлакатимизнинг бугунги раҳбарияти «очиқ эшиклар» сиёсатини олдинга сурмоқда. Бу дегани – Тожикистон тараққий этади. Қолаверса, давру замон тақозоси ҳам шу, бошқача бӯлиши мумкин эмас...
Дарҳақиқат, кейинги йилларда мамлакатимиз коммуникация соҳасида қӯлга киритаётган ютуқлар олқишлашга арзийди. Икки-уч ой илгари хизмат сафари билан Суғд вилоятида бӯлгандик. Душанбе шаҳридан Суғд вилоятининг барча гӯшаларига борадиган йӯллардан юриб, беихтиёр замонавий йӯллар – бу йӯллар, дегинг келади. Коммуникация соҳасида қӯлга киритган ютуқларимиз бизни дунё билан боғлаб, тараққиёт сари элтиши табиий.
Суғд сафаридан қайтишимизда Шаҳристон довонида деҳқончилик маҳсулотларини сотиб турган кишини учратдик.
- Эмомали Раҳмон юртимизнинг отаси, - деди ӯзини бизга Омон ака деб таништирган қирғиз миллатига мансуб юртдошимиз. – Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидан биз – оддий деҳқонлар жуда мамнунмиз. Йӯлларимизга қаранг, қанчалик обод йӯллар. Йӯловчилар мамлакатнинг шимолидан пойтахтга машаққатсиз бориб-келишлари бизнинг кӯп йиллик орзумиз эди. Эмомали Раҳмон туфайли орзуларимиз амалга ошди. У кишининг камтарлиги эса барчамиз учун намуна бӯлиши керак. Президентимиз қишлоғимизга келиб, эндигина тандирдан узилган патирдан тановул қилганда, қишлоқдошларимизнинг боши осмонга етганди. Умрлари узоқ бӯлсин, кам бӯлмасинлар. Азиз Тожикистонимизни Эмомали Раҳмон саодатга бошлашига ишонаман…
Оддийгина бир деҳқон кишининг юртимиз сарвари ҳақида, мамлакатимизда бажарилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида шу қадар тӯлқинланиб сӯзлашидан ифтихор ҳиссини туйдик. Бу деҳқон Тожикистоннинг шарафли халқи меҳнатига самимий баҳо берганди ӯшанда…
Обуна маъракаси пайтида хизмат сафари билан Хатлон вилоятининг жанубий минтақасида бӯлдик. Мамлакатимизнинг жанубий ноҳияларидаги йӯллар шимолий минтақадагидан сира қолишмайди. Текис, равон, замонавий йӯллар…
Яқинда Турсунзода шаҳрига сафар қилдик. Яқин бир йил давомида у ерга бормагандим. Душанбе шаҳрини Турсунзода ноҳияси билан боғлайдиган автомагистралда қурилиш ишлари тӯлиқ охирига етказилмаган бӯлса-да, бу йӯлнинг, дарҳақиқат, халқаро меъёрдаги автомагистралга айланганлиги кӯнгилларга завқ бағишларди. Равон, теп-текис йӯлларда қатнаётган «Asian express» ширкати автобуслари йӯловчиларга арзону қулай хизмат кӯрсатишлари учун яратилган имкониятлар таҳсинга арзийди. Бу автобусларда ӯтирган йӯловчи ӯзини қайсидир хорижий мамлакатга сафарга чиққан, деб тасаввур қилиши турган гап. Демак, азиз Тожикистонимиз ҳам ҳар қандай тараққий этган хорижий мамлакатлардан қолишмайди…
Мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон келажакда туризм соҳасига жиддий эътибор қаратиш ҳақида мунтазам таъкидлаб келади. Албатта, тараққий этмаган коммуникация соҳаси билан туризмни ривожлантириб бӯлмайди. Азиз Тожикистонимизда коммуникация соҳасида эришилган ва эришилаётган ютуқлар мамлакатимизда туризмнинг ривожланишига ҳам замина яратиши табиий…
- Сизларни ӯзим туғилиб ӯсган Бошқалъа қишлоғига олиб бораман, - деди Хатлон вилоятига сафаримиз пайтида газетамизнинг вилоят бӯйича ӯз мухбири Толмас Бӯриев. – Лекин йӯлларимиз бир оз…
Биз Бошқалъа қишлоғига олиб борадиган маҳаллий йӯл қайта қурилмаган экан, деган хаёлга бордик. Дарҳақиқат, мухбиримизнинг хижолат бӯлиши учун асос бор экан. Душанбени Қабодиён ноҳияси билан боғлайдиган замонавий автомагистралдан Бошқалъа қишлоғига қайтганимиз ҳамоно, йӯлнинг аянчли аҳволда, таъмирталаб эканлигининг гувоҳи бӯлдик. Албатта, маҳаллий ҳокимият ӯз маҳаллаларидаги йӯлларга ҳам эътибор қаратсалар, яхши бӯларди…
Душанбе шаҳридан Кӯлоб шаҳригача борадиган автомагистрал ҳам замонавийлиги билан йӯловчиларга қулайлик туғдиради. Фақат… Восе ноҳиясининг Гулистон участкасидан Қурбоншаҳид участкасигача бӯлган беш километрлик йӯлнинг жуда хароб ҳолга келганлиги кишини диққат қилади. ӯйдим-чуқурлар шунчалик кӯпайганки, ҳайдовчи қанчалик тажрибали бӯлмасин, барибир машина тагини уриб олишдан сақланолмайди. Душанбе-Кӯлоб автомагистралининг бир қисми бӯлган Гулистон-Қурбоншаҳид минтақаси йӯлининг хароблиги хорижий меҳмонларимизда ҳам ёмон таассурот уйғотиши турган гап. Зеро, бу минтақа йӯловчини тарихий Ҳулбук қалъасига олиб борадиган йӯлдир.
Албатта, маҳаллий йӯлларимизда қишлоқ хӯжалиги техникалари онда-сонда қатнаб туради. Айниқса, ерни шудгорлайдиган тасмачархли тракторларнинг йӯлда юриши ёки уни кесиб ӯтиши автомагистралларимиз таъмирталаб бӯлишига олиб келади. Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги, маҳаллий ҳокимият вакиллари, бу минтақаларга хизмат кӯрсатувчи Йӯллардан фойдаланиш бошқармаси масъуллари муаммонинг ана шу жиҳатига эътибор қаратсалар яхши бӯларди. Зеро, Давлатимиз бошлиғи таъкидлаганидек, йӯлларимиз бизларни хорижий меҳмонларга таништиради, маданиятимизни кӯрсатади, туризм ривожланишига имконият туғдиради. Шундай экан, йӯлларимизни янада ободонлаштириб, юксак маданиятимизни жаҳон аҳлига намойиш этишимиз давр тақозосига айланиб бормоқда.
Яна бир муҳим жиҳати шундаки, мамлакатимиз йӯллари турли минтақаларни бир-бири билан боғлабгина қолмасдан, балки улар қадимий «Ипак йӯли»нинг ажралмас бӯлаклари ҳисобланади. Йӯлларимиз қанчалик замонавий бӯлса, юртимиз шунча тараққий этаверади.
Мамлакатимиз йӯллари билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, чунки, бу йӯллар – замонавий йӯллар…
Искандар МАҲМАДАЛИЕВ.
Худо ҳеч бир махлуқнинг кушандасини ўзидан чиқармаган. Фақат одамгина ўз кушандасини ўзи яратади. Одамнинг кушандаси – одамнинг ўзи. Ит итни емайди, аммо одам одамни маънан «ейиши», жисмонан йўқ қилиши оддий ҳолга айланиб бормоқда…
Асқар МАҲКАМ, «Оқ китоб».
Одам – Яратганнинг ноёб мўъжизаси… Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бу –
Муфассал...
- Миллат пешвосининг қўллаб-қувватлаши ва яратиб берган имконияту имтиёзлари асосида хусусий секторларнинг сайёҳлик соҳасида фаолият олиб боришга бўлган рағбати ошиб, 2018 йилда 75та сайёҳлик компанияларига ижозатнома берилди, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Сайёҳликни ривожлантириш комитети раиси Нуъмон Абдуғаффорзода матбуот анжуманида.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015