Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЛМ

Муаллиф: Super user Категория: ИЛМ
Чоп этилган 17 Май 2014 Кӯришлар: 2557
Печат

ИЛМ ЗАМОН БИЛАН ҲАМҚАДАМ БӮЛСА…Яқинда Садриддин Айний номидаги опера ва балет театрида Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг умумий йиғилиши бӯлиб ӯтди. Мажлисда Тожикистон Республикаси Бош вазири ӯринбосари Марҳабо Жабборова, Тожикистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Муҳаммади Сафолов, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси, Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги масъул намояндалари ҳамда Тожикистон Республикаси Фанлар академияси академиклари иштирок этишди.

Мажлисда «Тожикистон Республикасининг 2011-2015 йиллар учун илм ва технология соҳасидаги стратегияси» асосида Тожикистон Республикаси Фанлар академияси президенти, физика ва математика фанлари доктори, профессор Фарҳод Раҳимов ҳамда Тожикистон Фанлар академиясининг бош котиби, академик Ҳаким Ахмедовлар ҳисобот маърузалари қилдилар.

-Тожикистон Республикаси Президенти, Жаноби олийлари, муҳтарам Эмомали Раҳмон таъкидлаганларидек, жаҳон ҳамма вақт ақлий кучга эҳтиёж сезади, - деди ӯз чиқишида Ф. Раҳимов. – Тожикистон Фанлар академияси учун ӯтган 2013 йил омадли келди. Ӯтган йилда Фанлар академияси томонидан 103 та бунёдкорона ва амалий илмий-тадқиқот мавзуларини қамраб олган еттита соҳавий давлат программалари, республика учун ижтимоий-иқтисодий аҳамияти бӯлган илмий-техника масъалалари ечими, республикада амалга оширилаётган илмий ишларнинг ҳамжиҳатлигини таъминлаш, юқори малакали кадрлар тарбияси, илмий-тадқиқот олиб бориш учун бюджетдан ташқари маблағ манбаларини излаш, келгусида илм соҳасида халқаро ҳамкорликларни йӯлга қӯйиш йӯналишида кӯзга кӯринарли ишларни бажардилар.

Мажлисда қайд қилинишича, республикамиз олимлари томонидан аниқ фанлар, табиатшунослик ва техника соҳасида замонавий технологиялар асосида Қаратоғ фосфорит конларида қазиб олинган фосфоритнинг янги доривор хусусиятлари аниқланган. Алюминийни стронций ҳамда барий билан оддий лигатур усулда саноат соҳасида ишлаб чиқариш технологияси ҳам олимларимиз томонидан йӯлга қӯйилди. Гидроэнергетика иншоотлари учун ГИС (геоахборот силсиласи) программаси тузилди, мазкур программа мамлакатдаги амал қилаётган ва қурилаётган ГЭСлар ҳудудида сейсмик ҳолатни муайян қилади. Шунингдек, академия олимлари томонидан Марказий Осиёнинг йирик гидроиншоотлари – Норак, Токтагул, Қайроққум ва Андижон ГЭСларида сувни бошқариш математик модели яратилди. Мазкур модел асосида бугунги кунда Вахш дарёсида ишлаётган ГЭСлар учун сув жараёнини бошқариш имконияти туғилади.

Мажлисда қайд этилишича, биология илми соҳасида ҳам ютуқлар қӯлга киритилган. Айниқса, Шарқий Помир ҳудудида ӯтказилган кузатувлар туфайли Марко Поло қӯйлари, силовсин, Ҳимолай ҳилол товуғи ва Тибет товуқлари сингари нодир ҳайвонлар тӯғрисида илмий аҳамиятли янги маълумотлар қӯлга киритилган. Автоматлаштирилган суратга олиш аппаратидан фойдаланган ҳолда Дарвоз минтақасида дашт мушуклари тарқалганлиги кашф этилган. Шунингдек, Х. Юсуфбеков номидаги Помир биология институти Ботаника боғи шароитида кийикӯти ва бошқа доривор ӯсимликлар парвариши учун шароит борлиги аниқланди.

Фанлар академиясининг олимлари жамиятшинослик соҳасида ҳам талай ютуқларни қӯлга киритдилар. Улар бир қатор тарихий хариталарни туздилар. Ҳисор ноҳиялари, Шаҳритуз, Турсунзода, Зарафшон водийси, Панжакент, Айний ва Мастчоҳдаги тарихий обидалар бу хариталарда аниқ кӯрсатиб ӯтилди.

Бир гуруҳ олимлар Хатлон вилоятининг Фархор ноҳиясида илмий тадқиқот ишлари олиб бордилар. Улар бу ерда топган осори атиқалар бронза даврига тӯғри келишини аниқлашди. Фанлар академияси олимларининг тадқиқотлари натижаларини Россия, Германия, Италия каби мамлакатлар олимлари ҳам тасдиқлашди. Фархор ноҳиясидан топилган нодир осори атиқалар Саразмда топилган ёдгорликларга жуда ӯхшашлиги билан ажралиб туради. Олимлар шундан келиб чиқиб, Фархорнинг тарихи Саразм тарихи билан тенгдош, деган хулосага келдилар.

Бундан ташқари Фанлар академияси олимлари давлат тили ривожи, сиёсий билимлар, ҳуқуқшунослик фанларида ҳам катта ютуқларни қӯлга киритганликлари мажлисда таъкидлаб ӯтилди.

Ӯтган йили Тожикистон Фанлар академияси учун умумий маблағ ӯтказиш 27 338 000 сомонийни ташкил этган экан. Шу маблағнинг 3 597 915 сомонийси бюджетдан ташқари манбалардан келиб тушган. Бу халқаро ташкилотларнинг грант маблағлари, шунингдек, академия олимларининг хорижий мамлакатлар ширкатлари тадбирларида иштироки учун ажратилган маблағларни ташкил этади.

Ӯтган йили Фанлар академиясида 400 дан ортиқ илмий тадбирлар, жумладан, 10 та симпозиум, 3 форум, 175 конференция, 50 семинар, 31 умумреспубликавий семинарлар ҳамда қисқа муддатли курслар ташкил этилган.

Бундан ташқари, мажлисда, Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг 2014 йилдаги вазифалари белгилаб олинди.

Шунингдек, маърузалар муҳокамаси пайтида фанлар академиясининг физика-техника институти ректори Ҳикмат Мӯминов, биология фанлари доктори Қурбон Алиев ва бошқа бир қатор олийгоҳлар ректорлари чиқиш қилдилар.

 

Ӯз мухбир

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Воседа бунёдкорлик ишлари

 

Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Хатлон вилоятининг Восе ноҳиясига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Унинг иштирокида бир қатор иншоотлар, жумладан, асфалт ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Ер идораси биноси фойдаланишга топширилди.

Асфалт ишлаб чиқариш корхонаси Япония Ҳукумати ҳамкорлигида бунёд этилган бўлиб, тўлиқ замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Ушбу корхона

Муфассал...

Қароғингга чўкиб кетсам, қутқармагил…

 

СИЛАБ ҚЎЙДИМ

Ҳар замонда кўзим ёшлаб,

Армон билан ёдлаб қўйдим.

Хотиралар қат-қатига,

Мен севгимни ўраб қўйдим.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991023

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478528
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4456
4027
22141
7426653
100172
114875
7478528

Сизнинг IPнгиз: 3.21.46.24
Бугун: 23-11-2024 17:42:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015