Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ЭЛЕКТРОН ГАЗЕТА

Муаллиф: Super user Категория: БОШ САҲИФА
Чоп этилган 17 Август 2017 Кӯришлар: 31263
Печат

 

rabota-vsem 2017Жорий йил бошидан буён Бохтар ноҳиясида 1814та янги иш жойи бунёд этилди, бу режанинг 92,8 фоизини ташкил этади.

Давлат ҳокимияти Бохтар ноҳияси ижроия органидан хабар беришларича, янги иш жойлари ва корхоналар ташкил этилиши ишлаб чиқариш умумий кўрсаткичининг ошиши омили бўлиб хизмат қилган.

Йил бошидан буён 293 миллион 316 минг 300 сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 миллион 518 минг 600 сомонийга ортиқдир. 

 

Тадбиркорларнинг эзгу ниятлари

Маҳаллий тадбиркорлар Вахш ноҳиясининг Чоргултепа қишлоғидаги 76-ўрта умумтаълим муассасаси қурилишига ҳомийлик қилишни ният қилганлар.

Давлат ҳокимияти Вахш ноҳияси ижроия органидан хабар беришларича, айни пайтда мактаб қурилиши учун ер ажратилишига зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Бундан ташқари, «2016-2020 йиллар учун Тожикистон Республикаси маориф ва илм муассасалари қурилиши ва қайта қурилиши бўйича» давлат дастурига мувофиқ 47 ва 48-ўрта умумтаълим муассасалари қурилиши ҳам режалаштирилган.

 

Боғдорчиликни ривожлантириб…

Жорий йил олти ойи давомида Жалолиддин Балхий ноҳияси бюджетига 16 миллион сомоний даромад келиб тушди. Бу ҳақда ноҳия раиси Убайдулло Файзулло журналистлар билан учрашувда маълум қилди.

Ноҳия раисининг сўзларига кўра, бюджетнинг даромад қисми 100 фоизга бажарилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бюджетга 49,1 минг сомоний ортиқ маблағ тушган.

Боғдорчилик ва токпарварликни ривожлантириш мақсадида Жалолиддин Балхий ноҳиясида 1059,28 гектар майдонда янги боғлар бунёд этилган. Бу режанинг 105,9 фоизга бажарилганини кўрсатади. Ноҳияда 1260 гектар боғ мавжуд. Токпарварлик 27,85 гектарда йўлга қўйилган. 2020 йилгача ноҳия деҳқонлари боғлар майдонини 24 гектарга кўпайтиришни режалаштиришган. Бу майдоннинг 4,2 гектарида интенсив мевали дарахтлар ва 5,2 гектарида цитрус мевалар дарахтлари парвариш қилинади.

 

Солиқ жамғариш яхшиланди

Фархор ноҳияси раиси Сулаймон Вализоданинг журналистларга берган маълумотига кўра, жорий йилнинг олти ойида солиқ ва бошқа даромадлар режаси 100,4 фоизга бажарилган. Режадаги 12 миллион 373 минг 800 сомоний ўрнига ноҳия бюджетига 12 миллион 418 минг 300 сомоний маблағ келиб тушган.

Айни пайтда ноҳияда 5 минг 631 хўжалик субъектлари ва хусусий тадбиркорлар солиқ тўлайди. Шундан 1291 нафарини ҳуқуқий шахслар, 3249тасини деҳқон хўжаликлари ва 1091 нафарини хусусий тадбиркорлар ташкил этади. Тадбиркорлардан 802 шахсга соҳибкорлик билан шуғулланиш патенти берилган бўлса, 289 нафар тадбиркор шаҳодатнома орқали фаолият юритади.

- Жорий йил биринчи ярмида ишчи ва хизматчилар маоши ўртача 666,77 сомонийни ташкил этди, - деди С. Вализода. – Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 125,08 сомонийга ортиқдир.

 

Йўловчиларга қулайликлар

Айни пайтда Қўрғонтепа шаҳрида 7та транспорт корхонаси фаолият юритади. Йўловчилар ташиш транспортлари 55та йўналиш бўйича ҳаракатланади.

Жорий йилнинг биринчи ярмида шаҳар транспорт воситалари орқали 696 минг тонна турли юклар ташилган. Шунингдек, йўловчиларни ташиш ҳам яхшиланган. Ҳисобот даврида шаҳар транспорт воситалари орқали 3 миллион 191 минг нафар йўловчи манзилига етказилган. Йўловчилар учун яратилган қулайликлар уларнинг сони ортиши омили бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Мактаб-интернатлар фаолияти

Айни пайтда Хатлон вилоятида 1333та ўрта умумтаълим муассасаси фаолият юритади. Бу ҳақда журналистларга вилоят маориф ва илм бошқармаси бошлиғи Диловар Исоев хабар берди.

- Вилоятимизда 18та мактаб-интернат фаолият юритади, - деди Д. Исоев. -Шундан 4таси республика аҳамиятига эга муассасалардир. 2017 йили мазкур мактаб-интернатларни 238 нафар битирувчи тугатган. Битирувчиларнинг 226 нафари Миллий тест маркази қайдидан ўтишди. Мактаб-интернатлар битирувчиларидан 10 нафари олий ҳарбий билим юртларида таҳсилни давом эттириш ниятида.

 

Ўз мухбир.

ЯНГИ СОН

ХАЛҚ ОВОЗИ 2015

ХАЛҚ ОВОЗИ 2014

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

ШУКРОНАЛИК, ОДОБУ ҲУСНИ ХУЛҚ ДОИМИЙ ҲАМРОҲИМИЗ БЎЛСИН!

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат жамоатчилик намояндалари билан мулоқотидаги сўзлари барчамизда яхши таассурот қолдирди. Айниқса, у кишининг ҳажни тижоратга айлантирмаслик, хўжакўрсинга зиёрат қилмаслик борасидаги қимматли фикрлари аҳоли томонидан муносиб кутиб олинди. Мен ҳам бу борада фикрларимни баён қилмоқчиман.

Муфассал...

Душманга ҳам раво кўрилмас фожиа…

 

ёхуд инсонлар ўлимидан ҳаловат топадиган кимсалар хусусида

Аслида ҳаётга асос солган Буюк Муаллим уни бир Эр ва бир Аёлдан яратган. Ўртада ҳеч бир муаммо йўқ. Буюк Муаллим уларга тўғри йўлдан чалғиб кетмасликлари учун, вақти-вақти билан ибодат буюрган, холос. Мол-дунё тўпла, давру даврон сур, бирни қул қил, бирни босиб ўлдир, бир-бирингни ғорат қил, тала, топта, демаган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2391763

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9539412
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1721
3877
1721
9511390
38548
140751
9539412

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.109
Бугун: 11-05-2026 13:29:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015