Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ЭЛЕКТРОН ГАЗЕТА

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 10 Сентябр 2015 Кӯришлар: 18283
Печат

 

6 сентябр куни мамлакат Президенти Эvahdatмомали Раҳмон аҳоли турмуш тарзи билан танишиш, бир қатор ижтимоий-саноат иншоотлари очилиши ва бошқа иншоотлар қурилиши бошланишида иштирок этиш мақсадида Ваҳдат шаҳрига ташриф буюрди.

Мамлакат Президентини Ваҳдат шаҳри аҳолиси илиқ ва хурсандчилик билан кутиб олди.

Давлат бошлиғининг Ваҳдат шаҳрига иш сафари «Ваҳдат-Файзобод» қайта тикланган автомобил йўлини очиш маросимидан бошланди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Ваҳдат шаҳри марказидаги мазкур автомобил йўли Сомониён кўчасини кесиб ўтади ва унда ҳаракат бир томонлама эди. Энди, мамлакат Президенти топшириғи бўйича қайта тикланганидан сўнг, йўл ҳар бир йўналиш бўйича иккитадан тўртта ҳаракат чизиғига эга. Қайта тикланган ва кенгайтирилган автомобил йўлининг умумий узунлиги 1300 метрни ташкил қилиб, улар қурилиши учун шаҳар бюджетидан 4 миллион 800 минг сомоний ажратилди.

Умуман, сўнгги икки йилда шаҳар бюджетидан маҳаллий йўллар таъмири ва асфалтланиши, шаҳар марказий йўлларини ёритиш ва ободончилик бўйича бошқа ишлар учун 12 миллион 100 минг сомоний ажратилди.

Икки томонлама йўл ҳаракатини ташкил этгунга қадар, Ваҳдат шаҳрининг Фирдавсий кўчасида автомобил тиқинлари юзага келиб, ҳайдовчилар ва йўловчиларга мушкулликлар туғдирарди.

Эндиликда шаҳар йўллари ва кўчалари қайта тикланиши, уларни халқаро меъёрларга мувофиқлаштириш Ваҳдат шаҳри аҳолисининг пойтахт ва мамлакат бошқа шаҳру ноҳияларига ҳаракатини тубдан ўзгартиришга ҳисса қўшди.

 

ВАҲДАТ ШАҲРИ ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БИНОСИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Ички ишлар вазирлигининг Ваҳдат шаҳридаги бўлими биноси қурилишини бошлаб берди.

vahdat 1Ертўлага эга бўлган уч қаватли бино Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлиги «Иккинчи рақамли давлат қурилиш корхонаси» пудратчи ташкилоти томонидан 30 миллион сомоний миқдоридаги маблағ эвазига қурилади.

Мазкур иншоот Ваҳдат шаҳрининг Исмоил Сомоний кўчасида қад кўтаради. Асосий бинодан ташқари, иншоот ҳудудида назорат-ўтказиш нуқтаси, хизмат автомашиналари учун алоҳида жой, спорт майдони қурилиши назарда тутилган.

Бино ертўласидан 55 ўринли ошхона, спорт зали, ҳаммом, омбор ва бошқа зарур хоналар ўрин олади.

Давлат бошлиғи қурувчиларга қурилиш ишларини барча меъёрлар ва иш тартибларини ҳисобга олган ҳолда сифатли бажаришга доир топшириғу кўрсатмалар берди.

 

ГУЛИСТОН ҚИШЛОҚ ЖАМОАТИДА ХУСУСИЙ БОЛАЛАР БОҒЧАСИ

Мамлакат Президенти Ваҳдат шаҳрига иш сафари доирасида Гулистон қишлоқ жамоатида «Бону» болалар боғчасини очди.

vahdat 3150 бола ўрнига мўлжалланган «Бону» болалар боғчаси маҳаллий тадбиркор Мурод Сафаров томонидан 4 миллион  сомоний маблағ эвазига қурилган.

Гулистон Ваҳдат шаҳридаги энг катта жамоатлардан бири ҳисобланади ва у ерлик фуқаролар томонидан фарзандларини болалар боғчасига қабул қилиш учун 700 дан зиёд ариза топширилди.

Мамлакат Ҳукумати томонидан кичик ва ўрта тадбиркорлик қўллаб-қувватланиши доирасида юртимиз тадбиркорлари бирлик ва миллий бирдамлик шукронаси сифатида ўз она заминлари ободончилигига катта ҳисса қўшмоқдалар.

«Бону» болалар боғчаси ёнида тадбиркор Мурод Сафаров томонидан 400 ўринли замонавий зал қурилган.

Бундан ташқари, мамлакат Президенти тадбиркор Ҳамза Фозилов томонидан 1 миллион 200 минг сомоний ҳисобига қурилган 100 ўринли болалар боғчасини ҳам фойдаланишга топширди.

Тадбиркорлар Мурод Сафаров ва Ҳамза Фозилов мазкур жамоат болалари учун яна 300 ўринли болалар боғчаси қуришга вазифадор қилиндилар.

Замонавий мактабгача тарбия муассасалари шароитлари билан танишувдан сўнг, мамлакат Президенти тадбиркорларга ватанпарварлик ташаббуслари учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг намунали ишларига юқори баҳо берди.

Мамлакат Президентига айни пайтда Ваҳдат шаҳрида бундай ободончилик ишлари мамлакат раҳбари ва Ҳукуматининг эзгу ва муваффақиятли бунёдкорлик сиёсатини қўллаб-қувватлаш белгисида давом этаётганини маълум қилишди.

Янги бунёд этилган Истиқлол шаҳарчасида бир сменада 1240 ўқувчи ўрни ҳамда шаҳарнинг 14 ва 20-микроноҳияларида 640 ўқувчи ўрнига эга бўлган янги мактаблар қурилиши муваффақиятли давом этаяпти.

Умуман, Ваҳдат шаҳрида 150 та таълим муассасаси фаолият юритаётган бўлиб, бу ерда 3290 нафар тажрибали ва малакали педагоглар ишлайди ва 62 минг 903 ўқувчи таълим олади.

Шаҳарнинг 17 та болалар боғчасида юзлаб болалар таълим-тарбия билан қамраб олинган.

 

ЯНГИ МАКТАБ

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрининг Гулистон қишлоқ жамоатида рамзий лентани кесар экан, 132-ўрта умумтаълим мактабини очиб берди.

Маълум бўлишича, мактаб қурилиши собиқ Шўролар иттифоқи даврида бошланган бўлиб, мамлакатдаги беқарорлик ва кейинроқ бюджет маблағлари тақчиллиги сабабли ортга сурилган.

Мактаб биноси 8 миллион сомоний, жумладан, мамлакат Маориф ва илм вазирлигининг 5 миллион сомоний маблағи ҳамда Ваҳдат шаҳри бюджетининг 3 миллион сомонийлик маблағлари эвазига қурилган. Мактаб 51 та таълим синфхонаси, замонавий ускуналар билан жиҳозланган лаборатория, мажлислар ва мутолаа зали, катта ошхона ҳамда болалару ўсмирларда эстетик завқини шакллантириш учун алоҳида синфхоналарга эга. Мактабда бир сменада таҳсил олиш учун 1175 ўқувчи қамраб олинади.

Давлат бошлиғи ибтидоий, компютер, тикувчилик ва қандолатчилик синфхоналарида таҳсил олиш шароити билан танишиб, ўқувчилар билан суҳбат уюштирди.

vahdat 2Компютер синфхонасида Давлат бошлиғи мамлакат Маориф ва илм вазирлиги раҳбариятига мактабни тўлиқ компютерлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш топшириғини берди.

Ўқувчилар мамлакат Президентига бундай замонавий мактаб қурилиши учун миннатдорчилик билдирдилар. Ўқувчилар Давлат бошлиғининг қўллаб-қувватлашига жавоб тариқасида замонавий билимларни ўрганиб, келажакда халқ ва ватанга муносиб кадрлар сифатида хизмат қилишга ваъда бердилар.

Ҳунар ўрганиш синфхонасида Давлат бошлиғи ўқувчи қизлар томонидан тайёрланган миллий либослар намуналарига юқори баҳо бериб, уларни миллий санъат, замонавий илмларни ўзлаштириш ва хорижий тилларни ўрганишга ундади.

Янги мактаб шароити билан танишув жараёнида мактаб раҳбариятига ҳам таълим даргоҳи ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жумладан, сояли ва мевали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш бўйича қўшимча топшириғу кўрсатмалар берилди.

Давлат мустақиллиги 24 йиллиги олдидан мактабнинг фойдаланишга топширилиши мамлакат Президентининг Ваҳдат шаҳри меҳнаткашлари фарзандлари учун муносиб совғаси ҳисобланади.

Мактаб шароити билан танишувдан сўнг, Давлат бошлиғи Ваҳдат шаҳри кўп сонли ўқитувчилари, ўқувчилари ва фаоллари билан учрашув ўтказди.

 

«ТОЖ-ЧАЙНА-2013» МЧЖ ЦЕМЕНТ ЗАВОДИ

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон «Тож-Чайна-2013» Масъулияти чекланган жамияти цемент заводини расман ишга туширди.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2013 йилнинг январида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон мазкур завод қурилишини бошлаб берганди.

 «Тож-Чайна-2013» цемент заводи «Ёқут-2000» компанияси томонидан чет эл сармояларини жалб этган ҳолда бунёд этилган. Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қудрати 1 миллион 200 минг тонна цементни ташкил қилади. Бу ерда бир сменада 400 нафар маҳаллий мутахассис ва ишчи иш жойлари билан таъминланган. Заводнинг иккинчи корпуси ишга туширилиши билан бир вақтда яна 400 киши доимий иш жойи билан таъминланади.

Заводда 500 ва 600 маркали цемент ишлаб чиқарилиб, бу маҳсулот ички ва ташқи бозорда кўп сонли харидорларга эга. Цементнинг бу маркасидан барча иншоотлар, жумладан, йирик саноат, гидротехник ва гидроэнергетик иншоотлар қурилишида кенг фойдаланилади.

Энди бу завод ишга туширилиши билан мамлакат цемент заводлари ишлаб чиқариш иқтидори ошиб, қурилишнинг ушбу навли материали импорти ҳажми сезиларли равишда камаяди.

Завод очилгандан кейин Давлат бошлиғи завод раҳбариятига маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш ва 99 фоиз маҳаллий мутахассисларни ишга жалб қилиш топшириғини берди.

Шу ернинг ўзида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон завод ишчилари ва мутахассислари олдида чиқиш қилиб, уларни бу саноат иншооти фаолият бошлаши муносабати билан табриклади.

«Ховар» ТМАА.

ЯНГИ СОН

ХАЛҚ ОВОЗИ 2015

ХАЛҚ ОВОЗИ 2014

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Отахоннинг хайрли дуоси

 

Юртимиз мустақилликка эришгач, ҳар соҳада юз бергани каби соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди ва бу анъана давом этаётир. Ўтган 26 йил давомида қарийбки, республика Ҳукумати ва унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмон бошчилигида мамлакатимиз барча гўшасида у ёки бу кўринишдаги тиббий хизмат кўрсатиш нуқталари, беморхоналар, санаторийлару дам олиш

Муфассал...

Бохтар шаҳрида бунёдкорлик ишлари

 

Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олишга тайёргарлик тадбирлари доирасида Бохтар шаҳрида 268та иншоот бунёд этилиши кўзда тутилган. Жумладан, ўтган йили 19та иншоот қурилиши бошланиб, уларнинг 10таси фойдаланишга топширилди.

Давлат ҳокимияти Бохтар шаҳри ижроия органидан хабар беришларича, У. Хайём кўчасида биринчи қаватида хизмат кўрсатиш маркази жойлашган

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991566

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7483338
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
543
8723
26951
7426653
104982
114875
7483338

Сизнинг IPнгиз: 3.145.68.167
Бугун: 24-11-2024 02:41:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015