13 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Миллат қасри ёнида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини қабул қилди.
Учрашув маросими бошланишидан аввал икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.
Учрашув расмий маросими давомида Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди икки мамлакат расмий делегациялари билан танишишди.
Тожикистон ва Ҳиндистон дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш ва ўзаро фойдали ҳамкорликларини кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокамаси Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модиларнинг тор доирадаги учрашувларида, сўнгра делегациялар иштирокидаги расмий сўзлашувларда давом этди.
Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини илиқ кутиб олган Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон икки дўст мамлакат муносабатлар даражаси ва мазмунидан қониқиш билдирди.
Ҳиндистон Бош вазири ўз мамлакати ташқи сиёсатида Тожикистоннинг нуфузини ҳисобга олган ҳолда, ўзининг юртимизга давлат ташрифи икки мамлакат муносабатлари мустаҳкамланиши ва ривожланишида муҳим рол ўйнашига ишонч билдирди.
Қарийб 60 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлардан ташкил топган Тожикистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий асосларидан қониқиш изҳор этилди.
Амалдаги ҳужжатларни самарали амалга ошириш ва ўзаро фойдали алоқаларни келгусида кенгайтириш мақсадида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссияси фаолиятини жонлантириш муҳимлиги қайд қилинди. Сиёсат, хавфсизлик ва энергетика соҳаларидаги самарали ҳамкорликлар натижалари ҳақида эслатилар экан, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларнинг янада кенгайиб бораверишига ишонч билдирилди. Ишлаб чиқариш қўшма корхоналари ташкил этиш ва ҳинд компанияларининг Тожикистон сармоявий лойиҳаларини амалга оширишдаги иштироки иқтисодий алоқаларни кенгайтириш йўлларидан бири сифатида айтиб ўтилди.
Асосий эътибор минтақавий ҳамкорликларни ривожлантириш, жумладан, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари минтақавий энергетик ва транспорт тармоқларини бирлаштиришга йўналтирилган йирик миқёсли транспорт-энергетик лойиҳаларни амалга оширишда иштирок масалаларига қаратилди.
Бундан ташқари, хавфсизлик ва мудофаа, жумладан, биргаликда терроризм ва экстремизмга қарши кураш йўлидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш суҳбат бош мавзусига айланди.
Шунингдек, бир қатор минтақавий ва дунё масалалари юзасидан ҳам мазмунли суҳбат қурилди.
Олий даражадаги учрашув ва сўзлашувлар охирида турли, жумладан, сиёсат, маориф ва маданият соҳаларида учта янги келишув имзоланди.
Хусусан, Тожикистон ва Ҳиндистоннинг шерикчиликни кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёноти;
Тожикистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида Тожикистон ўрта умумтаълим муассасаларида компютер лабораториялари ташкил этиш тўғрисида меморандум алмашиш ҳақидаги келишув;
Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида 2016-2018 йиллар маданият ва санъат соҳасида ҳамкорликлар дастури шулар жумласидандир.
Таъкидлаш жоизки, бу ҳужжатларнинг имзоланиши икки мамлакат кўп қиррали ҳамкорликларини кенгайтириш фойдаланилмаган имкониятларини амалга оширишда зарур ва муҳим қадамлардан бирига айланади.
Матбуот анжумани чоғида Эмомали Раҳмон ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди учрашув ва сўзлашувлар якуни, икки дўст мамлакат муносабатлари истиқболига юқори баҳо беришди. Хусусан, икки мамлакат раҳбарияти ўртасида олий даражадаги ишонч таъминлангани ҳамда икки томонлама ва кўп қиррали муносабатлар босқичма-босқич кенгайиб бораётгани қониқиш билан қайд қилинди.
«Ховар» ТМАА.
Фахриддин Маҳмуд 1991 йилнинг 25 февралида Суғд вилоятидаги Жаббор Расулов ноҳиясининг Ғўлакандоз қишлоғида туғилган. 1998 йили 16-ўрта умумтаълим мактабига қабул қилиниб, 2009 йили тамомлади. Маълумоти ўрта, мактабдан сўнг, 2009-2011 йиллар ҳарбий хизматни ўтаб қайтган.
Муфассал...
Яратганга беҳад шукроналар бўлсинки, икки қардош – тожигу ўзбек халқлари орасига буюк зотлар эккан дўстлик дарахти ҳосилини бера бошлади.
Тошкентдан қўнғироқ қилган шоир Исмат Худоёр 30 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан икки халқ фарзанди, шоир Асқар Маҳкам таваллудининг 60 йиллигига бағишланган “Шоир эмас, ростгўй эдим” деб номланган хотира кечасига таклиф этди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015