Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 31 Март 2016 Кӯришлар: 2544
Печат

 

kasri-millat30 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат тузилмаларида бир қатор кадрлар алмашувини амалга оширди.

Тожикистон Республикаси Президенти фармонлари билан Зокирзода Маҳмадтоир Қишлоқ хўжалиги вазири вазифасидан озод этилиб, Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалик фанлари академияси президенти Сатторий Иззатулло вазифасидан озод этилиб,

Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди. Ятимзода Акбар Табар Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитети раиси вазифасидан озод этилди. Суғд вилояти Хўжанд шаҳри раиси Аҳмадзода Ражаббой эгаллаб турган вазифасидан озод этилиб, Тожикистон Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитети раиси вазифасига, Шарифзода Шариф Файз Роғун шаҳри раиси вазифасидан озод этилиб, Суғд вилояти Хўжанд шаҳри раиси вазифасини ижро этувчи қилиб тайинланди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан Сиддиқ Саидали Ражабали Тожикистон Республикаси Ҳукумати  қошидаги Телевидение ва радио комитети раиси биринчи ўринбосари вазифасидан озод этилиб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги "Ховар" миллий ахборот агентлиги директори вазифасига тайинланди.

Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси Президенти фармойишлари билан Исмоилзода Ёқуб Борон Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати "Шарқи озод" нашриёт-матбаа мажмуаси ДУК директори вазифасидан озод этилиб, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи вазифасига ҳамда Файзуллозода Қурбонали Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати "Шарқи озод" нашриёт-матбаа мажмуаси ДУК директори этиб тайинланди.

"Ховар" ТМАА.

**

Тожикистон  Республикаси Президенти  фармонлари

 

М.М. Ҳусейновни Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ва бир пайтда Малайзиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасидан озод этиш тўғрисида

Тожикистон Республикаси Конституциясининг 69-моддасига мувофиқ фармон бераман:

Ҳусейнов Музаффар Маҳмуродович бошқа ишга ўтганлиги сабабли, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ва бир пайтда Малайзиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасидан озод этилсин. 

Тожикистон Республикаси

Президенти                                                  Эмомали Раҳмон.

Душанбе шаҳри, 29 март, 2016 йил. №650.

***

П. Давлатзодани Тожикистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш тўғрисида

Тожикистон Республикаси Конституциясининг 69-моддасига мувофиқ фармон бераман:

Давлатзода Парвиз Тожикистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлансин.

Тожикистон Республикаси

Президенти                                                  Эмомали Раҳмон.

Душанбе шаҳри, 29 март, 2016 йил. №651.

***

З. Қосимийни Тожикистон Республикасининг Саудия Арабистони Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш тўғрисида

Тожикистон Республикаси Конституциясининг 69-моддасига мувофиқ фармон бераман:

Қосимий Заробиддин Тожикистон Республикасининг Саудия Арабистони Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлансин.

Тожикистон Республикаси

Президенти                                                  Эмомали Раҳмон.

Душанбе шаҳри, 29 март, 2016 йил. №652.

***

И.М. Сатторовни Тожикистон Республикасининг Арманистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш тўғрисида

Тожикистон Республикаси Конституциясининг 69-моддасига мувофиқ фармон бераман:

Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сатторов Имомуддин Мирзоевич бир пайтда Тожикистон Республикасининг Арманистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлансин.

Тожикистон Республикаси

Президенти                                                  Эмомали Раҳмон.

Душанбе шаҳри, 29 март, 2016 йил. №653.

***

З.О. Саидовни Тожикистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш тўғрисида

Тожикистон Республикаси Конституциясининг 69-моддасига мувофиқ фармон бераман:

Тожикистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саидов Зоҳир Озодович бир пайтда Тожикистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлансин.

Тожикистон Республикаси

Президенти                                                  Эмомали Раҳмон.

Душанбе шаҳри, 29 март, 2016 йил. №654.

 

Тожикистон  Республикаси Ҳукумати  қарорлари

 

П. Давлатзодани Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари вазифасидан озод этиш тўғрисида

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарор қилади:

Давлатзода Парвиз бошқа ишга ўтганлиги сабабли, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари вазифасидан озод этилсин.

Тожикистон Республикаси

Ҳукумати Раиси                                        Эмомали Раҳмон.

Душанбе шаҳри, 29 март, 2016 йил. №120.

***

М.М. Ҳусейновни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарор қилади:

Ҳусейнов Музаффар Маҳмуродович Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлансин.

Тожикистон Республикаси

Ҳукумати Раиси                                        Эмомали Раҳмон.

Душанбе шаҳри, 29 март, 2016 йил. №121.

***

З. Қосимийни Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги "Ховар" Тожикистон миллий ахборот агентлиги директори вазифасидан озод этиш тўғрисида

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарор қилади:

Қосимий Заробиддин бошқа ишга ўтганлиги сабабли, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги "Ховар" Тожикистон миллий ахборот агентлиги директори вазифасидан озод этилсин.

Тожикистон Республикаси

Ҳукумати Раиси                                        Эмомали Раҳмон.

Душанбе шаҳри, 29 март, 2016 йил. №122.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Зўрлар «синди»: Қатар – кутилмаган чемпион

 

ёхуд Бирлашган Араб Амирликларида 5 январдан 1 февралгача бўлиб ўтган "Осиё кубоги-2019" турнири якунларига бир назар

Футбол - спорт турлари орасида нуфузлиларидан бири.

Йиллар ўтиши билан "миллионлар ўйини", дея таърифланган турнинг "миллиардлар ўйини"га айланиб бораётгани, шубҳасиз.

Бирлашган Араб Амирликлари стадионларида бўлиб ўтган қитъанинг энг юқори даражадаги мусобақаси ўзининг баъзи жиҳатлари билан олдингиларидан

Муфассал...

«ВЕЧНИЙ» МОШИН

 

Юртимизнинг машҳур ҳофизларидан бири, «Шашмақом»нинг моҳир ижрочиси, Тожикистон Халқ артисти  марҳум Боймуҳаммад Ниёзов давру даврон сурган санъаткорлар сирасига киради. Кимлардир бир умр янги машина миниш орзусида ўз даврининг энг олди машиналари соҳиби бўлган. «Москвич»нинг энг зўри дейсизми, «Жигули»нинг «06»си дейсизми, «Волга»нинг «ГАЗ-24»и дейсизми… Эл ардоғидаги ҳофиз машиналарини тез-тез янгилаб турган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2541114

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10061012
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
8068
4709
21894
10003284
96982
100591
10061012

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.44
Бугун: 24-09-2026 21:49:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015