Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 14 Май 2015 Кӯришлар: 2934
Печат

 

galaba8 май куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида пойтахтнинг Ғалаба боғида Гитлер фашизми устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан ёдгорлик гулханига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Буюк Ғалабанинг 70 йиллигига Душанбе шаҳридаги Ғалаба боғи майдони байрамона тарзда ясатилганди. Мазкур тантанали маросим Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон, Парламент ва Ҳукумат раҳбарияти ва аъзолари, Тожикистонда аккредитацияси бўлган дипломатик вакиллар, уруш ва меҳнат қаҳрамонлари, пойтахт жамоатчилик вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. 

Мамлакат Мудофаа вазири Шерали Мирзо Тожикистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Олий бош қўмондони Эмомали Раҳмонга Душанбе ҳарбий гарнизони қисм ва бўлинмаларининг гулчамбар қўйиш ва ҳарбий парадга тайёрликлари ҳақида ҳисобот берди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ўз чиқишида Иккинчи жаҳон урушини инсоният тарихидаги энг фожиали урушлардан бири деб атаб, ушбу шафқатсиз курашда мардларча турган ва фашизм устидан ғалаба таъминланишига сезиларли ҳисса қўшган уруш ва меҳнат қаҳрамонлари, мамлакатимиз тинчликсевар халқини чин дилдан табриклади ҳамда ҳар бир тожик хонадонига тинчлигу хотиржамлик, фаровонлик, соғлиқ ва бахту саодат тилади.

300 мингдан зиёд тожикистонликлар бу шафқатсиз урушда мардлигу қаҳрамонлик кўрсатгани, шундан 92 минг нафари кураш майдонида ўзининг фарзандлик бурчини ижро этиш чоғида ҳалок бўлишгани таъкидланди.

Шунингдек, шарафли жангчиларимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорату мардликлари жаҳонда терроризм, экстремизм, миллатчилик ва ирқчилик каби таҳдиду хатарлар кундан-кунга кучайиб бораётган нотинч ва жуда мушкул вазиятда бугунги ва келажак авлод учун ватанпарварлик, мардлик ва Ватанга муҳаббат намунаси ҳисобланиши қайд қилинди.

Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига ёқилган абадий гулханга гулчамбар қўйилди. 

Биринчилардан бўлиб Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Қуролли кучлари Олий бош қўмондони Эмомали Раҳмон гулчамбар қўйиб, ўша фожиали уруш қаҳрамонлари ва иштирокчилари хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Сўнгра Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси ва Намояндалар мажлиси, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, Душанбе шаҳри давлат ҳокимияти ижроия органи, уруш ва меҳнат фахрийлари, мамлакат қуролли тузилмалари, Тожикистондаги дипломатик корпус вакиллари, Россия Федерациясининг юртимиздаги элчихонаси ва 201-ҳарбий базаси ҳамда Тожикистон Республикаси ёшлари номидан гулбчамбарлар қўйилди.

Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут билан эҳтиром кўрсатилди.

Уруш қурбонлари хотирасига эҳтиром кўрсатиш маросими Душанбе ҳарбий гарнизони қисм ва бўлинмалари ҳарбий паради билан давом этди. Ҳарбий парадда мамлакат барча ҳарбий қисмлари офицеру аскарлари, жумладан, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари, Тожикистон Миллий гвардияси, Адлия вазирлиги Жиноий жазони ижро этиш бош бошқармаси, Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети ҳамда Россия Федерациясининг юртимиздаги 201-ҳарбий базаси ҳарбий қисмлари иштирок этишди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлод, уруш ва меҳнат қаҳрамонлари билан очиқ суҳбат ўтказиб, қаҳрамонларга уларнинг урушда кўрсатган жасоратлари ҳамда мамлакат ўсиб келаётган ёш авлодини ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик руҳида тарбиялаганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Шарқ халқлари тарихи тадқиқотчиси

 

Тарихни инсонлар тарихи ташкил этиб, бу тарихий босқич ўз бошидан бешта иқтисодий-ижтимоий формация – ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодал, капиталистик ва социалистик тузумларни бошидан кечирган бўлиб, ҳар бири тарихда ўз изини қолдирган ва бу излар жаҳон тарихида зарҳал ҳарфлар билан ёзилган. Жонажон Ватанимиз Тожикистон, Россия Фанлар академияси ва кўпгина шарқ мамлакатларида ҳар йили декабр ойи академик Б.Ғафуров ойи,

Муфассал...

Оҳангларда оқади умр, Ҳар зарбаси – юрак титроғи…

 

Ўткир Раҳмат 1948 йил 15 мартда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманининг Узун қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат университети ва Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. У ўз меҳнат фаолиятини матбуот нашрларидан бошлаб, сўнг кўп йиллар нуфузли идораларда хизмат қилди. 1998 йилда “Шуҳрат” медалига ва 2005 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазавор бўлган. Халқаро Чўлпон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2328909

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9214207
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2446
3699
21902
9169854
96586
121442
9214207

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.223
Бугун: 27-02-2026 18:12:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015