Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Октябр 2018 Кӯришлар: 1688
Печат

 

hind 20188 октябр куни Миллат қасри ёнида Тожикистонга давлат сафари билан келган Ҳиндистон Республикаси   Президенти   Шри Рам Натҳ   Ковиндни кутиб олиш расмий маросими бўлди.

Олиймақом меҳмонни қабул қилиш шарафига Миллат қасри ёнидаги майдон байрамона тусда ясатилиб, Тожикистон ва Ҳиндистон давлат байроқлари ҳилпираб турарди. Фахрий қоровул ва оркестр саф тортганди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ҳиндистон Республикаси Президенти Шри Рам Натҳ Ковиндни самимий кутиб олиб, фахрий минбарга таклиф қилди.

Фахрий қоровул қўмондони рапортидан кейин, иккала мамлакат давлат мадҳиялари ижро этилди. Давлат бошлиқлари аскарлар сафи ёнидан ўтиб, Тожикистон Давлат байроғига эҳтиром кўрсатишди.

Расмий кутиб олиш маросими икки мамлакат делегациялари билан танишиш ва Фахрий қоровул бўлинмаларининг давлат бошлиқлари ёнидан ўтишлари билан охирига етди.

Давлат бошлиқларининг яккама-якка учрашуви икки давлат дўстлик ва ҳамкорлик масалалари кенг мажмуи муҳокамасидан бошланиб, Тожикистон ва Ҳиндистон расмий делегациялари иштирокида давом этди.

Давлат бошлиғи олиймақом меҳмонни меҳмондўст юртимизда илиқ кутиб олар экан, Тожикистонга ушбу сафар икки мамлакат дўстона муносабатлари ва ўзаро самарали ҳамкорликларини мустаҳкамлаш жараёнига янгича туртки беришига ишонч билдирди.

Суҳбатдошлар икки мамлакатнинг узлуксиз ривожланаётган дўстона муносабат ва самарали ҳамкорликларидан қониқиш изҳор қилишди.

Мустаҳкам меъёрий асослар савдо-иқтисодий, маданий, гуманитар ва ҳарбий-техник ҳамкорликларни тартибга солувчи 60та муҳим ҳужжатга асосланади.

Ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни самарали татбиқ этиш учун томонлар сиёсий диалоги, парламентлараро алоқаларини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш учун эса, савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликлар бўйича муштарак ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштириш аҳамияти таъкидланди.

Тожикистоннинг кенг сармоявий имкониятлари ва катта моддий захираларини эътиборга олган ҳолда, Ҳиндистон сармоялари ва замонавий технологияларини мамлакатимизга жалб этиш, Ҳиндистон ишлаб чиқариш корхоналари билан қўшма корхоналар ташкил этиш иккала томон учун ҳам муҳим ҳамда фойдали эканлиги таъкидланди.

Айниқса, гидроэнергетика соҳасида бой табиий захиралар Ҳиндистоннинг давлат ва хусусий компанияларига энергетик лойиҳаларни татбиқ этиш, хусусан, қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этиш имкониятини беради.

- «Биз Ҳиндистон билан тоғ саноати, айниқса, металл ва минераллар, жумладан, кумуш, сурма, симоб, қимматбаҳо ва безак тошларини қайта ишлаш ва заргарлик буюмлари соҳасида ҳамкорликка тайёрмиз», - дея таъкидлади мамлакат Президенти.

Тожикистонда икки юздан зиёд минерал сув манбалари, 18та шифобахш кўл, уч минг беш юз хилдан зиёд шифобахш гиёҳлар мавжуд бўлиб, улар тиббиёт ва даволаш сайёҳлиги соҳасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, ташхис марказлари, табобатгоҳлар, қўшма шифохоналар, дори-дармонлар ишлаб чиқариш қўшма корхоналарини ташкил этиш учун кенг имкониятлар яратади.

Маданий-гуманитар ва илмий алоқаларни ривожлантириш соҳасида Тожикистон ва Ҳиндистон Ҳукуматларининг техник ҳамда иқтисодий ҳамкорликлар дастури ва Ҳиндистон маданий алоқалар кенгаши воситасида таълим стипендиялари ажратиш бўйича ташаббуслари айтиб ўтилди.

Иккала давлат хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида самарали ҳамкорлик қилмоқда. Томонлар мудофаа идоралари ўртасида Махсус гуруҳ фаолиятига юқори баҳо беришди. Хатлон вилоятида Тожикистон ва Ҳиндистон дўстлик госпиталини бунёд этиш ҳамда кадрларни тайёрлаш, мамлакатлар ҳамкорликларининг воқеий инъикоси ҳисобланади.

Учрашув чоғида томонлар хавфсизлик масалалари бўйича муштарак гуруҳ доирасида терроризм, экстремизм, наркотик моддалар контрабандаси, уюшган трансмиллий жиноятчилик кўринишлари ҳамда бошқа замонавий таҳдидларга қарши кураш соҳасида ҳамкорликларни кенгайтириш аҳамиятини қайд қилишди.

Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, бутун Марказий ва Жанубий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашнинг муҳим омили эканлигига урғу берилди.

Тожикистон ва Ҳиндистон узоқ муддатдан буён, турли минтақавий ва халқаро ташкилотлар, айниқса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида ҳамкорлик қилиб келаётган бўлиб, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги алоқалар Тожикистон ва Ҳиндистон бунёдкорона ҳамкорликларини татбиқ этишнинг яна бир омилига айланади.

Учрашув чоғида томонлар жаҳон ҳамжамиятининг бошқа долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашишди.

Ҳиндистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига давлат сафари доирасида ҳамкорлик тўғрисида 10та янги ҳужжат бўйича келишувга эришилди.

Давлатлар бошлиқларининг қўшма декларацияси қабул қилиниб, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида табиий офатларни бошқариш соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида космик технологиялардан тараққиёт учун тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети ҳамда Ҳиндистон Республикаси Ёшлар билан ишлаш ва спорт вазирлиги ўртасида ёшлар масалалари бўйича ҳамкорликлар соҳасида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув захиралари вазирлиги ҳамда Ҳиндистон Республикаси Янги ва қайта тикланувчи энергия манбалари вазирлиги ўртасида қайта тикланувчи энергия соҳасидаги ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ва Ҳиндистоннинг тадқиқотлар бўйича кенгаши ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;

- "Абуали ибн Сино номидаги Давлат тиббиёт университети" давлат таълим муассасаси ҳамда Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати Аюш (аюрведа, йога, табиий ва юнонча муолажа) вазирлиги қошидаги мустақил ташкилоти юноний тиб соҳасида марказий тадқиқот кенгаши ўртасида юноний тиб соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2018-2021 йиллар учун ҳамкорликлар дастури;

- Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида 2019-2023 йиллар учун маданий алмашув дастури;

- Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази ва Ҳиндистон Вивекананд халқаро фонди ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Олий даражадаги сўзлашувлардан кейин, Тожикистон ва Ҳиндистон Президентлари – Эмомали Раҳмон ва Шри Рам Натҳ Ковинд учрашув натижалари бўйича журналистлар кенг доираси учун матбуот анжумани ташкил қилишди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Бешиктобут

 

Қарийб бир ойдан буён боғ четида қандайдир иш билан машғул. Қалам билан ниманидир белгилайди, арралайди, қоғоздаги эскизни чўпга тушириб, уни қочов билан ўяверади, ўяверади… Унинг нима қилаётганлигини бирор киши билмайди, сўрамайди ҳам. Агар кимдир ҳовлига кирса ёки боғ четидан ўтиб қолса, ишора билан салом беради ва паст овозда  "Ҳорма, ишлар билан" дейди. У ҳам аранг жавоб қайтаради  ёки бошини қимирлатибгина  қўяқолади.

Муфассал...

...Сукунат қўйнида ўртанганим чин

 

ШУКРОНА

Болалар кулгиси ҳар хонадонда,

Қушлар эркин парвоз этар осмонда.

Толе иқбол сари юз тутган онда,

Кўнгилни тарк этиб қайғу, аламлар,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2074093

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8067127
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
393
2794
8667
8024732
6217
108045
8067127

Сизнинг IPнгиз: 52.15.60.240
Бугун: 03-04-2025 03:44:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015