Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 23 Ноябр 2017 Кӯришлар: 1505
Печат

sugd 23 11 2017 1

16 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессиясининг 25 йиллигига бағишланган тантаналари, бир қатор муҳим иншоотлар очилишида иштирок этиш ва халқ билан учрашиш мақсадида Суғд вилоятига ташриф буюрди.

Суғд вилояти раҳбарияти ва ёшлар вакиллари Давлат бошлиғи, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонни Хўжанд халқаро аэропортида самимий кутиб олишди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Суғд вилоятига иш ташрифи Истиқлол шаҳридан бошланди.

Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессиясининг 25 йиллигини нишонлаш кунларида Истиқлол шаҳрида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида 57 миллион Америка доллари эвазига бунёд этилган Тожикистон ва Хитой тоғ-кон саноат компаниясининг металлургия корхонаси фойдаланишга топширилди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мустақил Тожикистон тарихида илк марта ишлаб чиқарилаётган биринчи қўрғошин қуймасига №1, дея тамға қўйди.

Тожикистон ва Хитой тоғ-кон саноат компаниясининг металлургия корхонаси лойиҳавий иқтидори йилига 50 минг тонна қўрғошин ишлаб чиқаришни ташкил қилиб, унда 600 киши доимий иш жойлари билан таъминланган. Иккинчи босқичи фойдаланишга топширилганидан кейин, бу сон янада оширилади.

Ишчиларнинг аксариятини маҳаллий аҳоли ташкил қилади. Шу вақтгача ушбу иншоотнинг қурилиш ва монтажлаш ишларига 500 нафаргача қурувчи, муҳандис ва техник ишчилар жалб этилган бўлиб, шуларнинг ярмидан кўпи маҳаллий фуқаролардир.

Маълум қилинганидек, ушбу йирик металлургия корхонаси ишга туширилгунга қадар, мутахассислар Тожикистон Тоғ-металлургия институти ва Хитойнинг нуфузли компанияларида тайёргарлик курсларидан ўтишиб, бугунги кунда улар жаҳон компанияларининг энг илғор ишлаб чиқариш технологияларини бошқара олишади.

Минераллар, қўрғошин кукуни, рух ва мис қазиб олиш ҳамда ишлаб чиқариш Суғд вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган «Зарнисор» заводида амалга оширилиб, шу йўл билан ушбу компаниянинг янги корхонаси якуний маҳсулот ишлаб чиқариши қайд қилинди.

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашларича, бу корхона иқтидори ва илғор технологиялардан фойдаланиши билан Марказий Осиёда мислсиз бўлиб, бу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар барча халқаро стандартларга мувофиқдир.

Мамлакат Президенти қўрғошин эритиш, газ, рух ва электролитлар, кислородни филтрлаш цехлари, сувга кимёвий ишлов бериш ва бошқа муҳим иншоотлар билан танишув чоғида сармоядорлар томонидан қабул қилинган ташаббуслар, энг аввало, Тожикистон табиий захираларидан самарали фойдаланиш аҳамиятининг муҳимлигини уқтирар экан, улар ишини юқори баҳолади.

Жорий йил мобайнида металлургия корхонаси қурилиши бараварида, мазкур компания Истиқлол шаҳри автомобил йўллари таъмири учун 12 ва болалар боғчасини қайта тиклаш учун 14 миллион сомоний маблағ сармоялаштирган.

Эслатиб ўтиш жоизки, металлургия корхонасининг фойдаланишга топширилиши Тожикистон ва Хитой тоғ-кон саноат компанияси бир қатор корхоналари қурилишининг давоми ҳисобланади. Қўрғошин ва мис қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш Гулистон шаҳрида жойлашган «Зарнисор» корхонасида бир неча йил илгари бошланган эди. Айни вақтда, ушбу корхонада  3000 нафардан зиёд киши доимий иш жойи ва яхши маош билан таъминланган.

Ишлаб чиқариш жараёни билан танишувдан сўнг, Давлат бошлиғи Тожикистон ва Хитой тоғ-кон саноат компаниясининг металлургия корхонаси ишчилари, Суғд вилоятининг Истиқлол шаҳри раҳбарияти ва фаоллари билан самарали учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида шаҳар ижтимоий-иқтисодий тараққиёти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди. Масъул шахслар олдига эса, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маданий тараққиёт кўрсаткичларини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

 

ИСТИҚЛОЛ ШАҲРИ АҲОЛИ ФАОЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Тожикистон ва Хитой тоғ-кон саноат компаниясининг металлургия корхонаси очилиши ва ушбу корхона ишлаб чиқариш жараёни билан танишувдан кейин, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ушбу корхона ишчилари, Суғд вилоятининг Истиқлол шаҳри раҳбарияти ва фаоллари билан учрашди.

Дастлаб мамлакат Президенти учрашув иштирокчилари ва Истиқлол шаҳрининг барча аҳолисини  Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессиясининг 25 йиллигини нишонлаш кунларида мамлакатимизда яна битта йирик корхона очилиши муносабати билан табриклади.

Истиқлол шаҳрида Тожикистон ва Хитой саноат минтақаси металлургия корхонасини ташкил этиш мамлакатни индустриялаш йўлида яна бир жиддий қадам эканлиги қайд қилинди.

Йирик саноат корхонасининг очилиши мустақил мамлакатимизда яратувчанлик ва қурилиш жараёнининг давоми ҳисобланади ҳамда миллий саноатни ривожлантириш, мамлакат ишлаб чиқариш иқтидори, бюджет даромадини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва ижтимоий ҳаёт, айниқса, шаҳар ва вилоят аҳолиси ҳаётини яхшилаш соҳасида ушбу йирик ишлаб чиқариш корхонасининг роли салмоқлидир.

Учрашув чоғида Миллат пешвоси шаҳар турли соҳалари ижтимоий-иқтисодий тараққиёти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиб, вилоят ва шаҳар раҳбариятига ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва ижтимоий-маданий тараққиётни яхшилаш учун аниқ вазифалар берди.

Хитой Халқ Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юе Бин нутқ сўзлаб, икки мамлакат етакчилари ва ҳукуматлари ўртасидаги стратегик шерикчиликни ривожлантириш, мамлакат Президентининг хорижий капитални жалб этиш йўлидаги қўллаб-қувватлаши, Тожикистон ва Хитой мамлакатлари халқлари манфаатлари йўлида муштарак корхоналар ташкил этишга диққатни жалб этди.

Учрашув охирида мамлакат Президенти шаҳар аҳолисига илиқ истиқбол учун миннатдорчилик билдириб, қадимий Суғднинг ор-номусли халқи ўзининг яратувчанлик меҳнати билан келгусида ҳам азиз мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий натижаларини яхшилаш ҳамда республика халқининг муносиб ҳаётини таъминлашга ҳисса қўшишларига ишонч билдирди.

 

ТИКУВЧИЛИК ВА ПОЙАФЗАЛ ЦЕХЛАРИ ОЧИЛИШИ

Суғд вилоятига иш сафарининг биринчи кунида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бўстон шаҳрида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Махсус мулкни таъминлаш агентлигининг «Палос» ишлаб чиқариш қишлоқ хўжалик давлат корхонасининг тикувчилик ва пойафзал цехлари ишини бошлаб берди.

Суғд вилоятининг Бўстон шаҳри «Палос» шаҳарча жамоатидаги «Палос» қишлоқ хўжалик давлат корхонаси тикувчилик ва пойафзал цехлари Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Махсус мулкни таъминлаш агентлиги томонидан Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита кўрсатмаларига мувофиқ қурилгани маълум қилинди.

Миллат пешвоси мамлакат Қуролли кучлари барча қисмларини кийим-бош ва пойафзал билан таъминлаш ва мамлакат фуқароларига доимий иш жойлари яратиш бўйича ушбу ташаббуснинг муҳимлигини таъкидлади. Цехлар 2,4 гектар умумий майдонда бунёд этилгани қайд қилинди.

Мазкур қарор Давлат бошлиғининг мунтазам кўрсатмалари асосида, республика ҳарбийлари ва ҳуқуқ ҳимояси органлари ходимларини зарур воситалар билан таъминлаш учун «Палос» қишлоқ хўжалик давлат корхонаси ҳудудида маҳаллий корхоналар ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида қабул қилинди.

Режага биноан, ушбу цехларда ҳарбийлар ва ҳуқуқ ҳимояси органлари учун либослар, аскарлар ва офицерлар учун пойафзаллар ҳамда мактаб ўқувчилари учун мактаб либослари ишлаб чиқарилади.

Сўнгра, «Палос» қишлоқ хўжалик давлат корхонаси саҳнида қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари кўргазмаси ташкил қилинди. Унга озиқ-овқат маҳсулотлари ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Махсус мулкни таъминлаш агентлигига қарашли корхоналар маҳсулотларининг энг яхши намуналари чиқарилди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон  «Палос» қишлоқ хўжалик давлат корхонаси тикувчилик ва пойафзал ишлаб чиқариш цехлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Махсус мулкни таъминлаш агентлигининг ушбу корхонаси ерларидан самарали фойдаланиш учун масъул бўлиш топшириғини берди.

 

ЛАЁҚАТЛИ БОЛАЛАР УЧУН ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ

17 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хўжанд шаҳрида лаёқатли болалар учун Президент мактабини тантанали равишда, расман фойдаланишга топширди.

Мактаб саҳнида ўқувчилар, ўқитувчилар ва шаҳар маориф соҳаси намояндалари мамлакат Президентини ўзига хос самимият ва чексиз эҳтиром билан кутиб олишди.

Мамлакат Президенти таълим шароити билан танишиб, ушбу муассаса ўқувчилари билан самимий суҳбат ўтказди.

Ушбу таълим муассасаси икки сменада 2600 нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланган бўлиб, замонавий талабларга биноан қуриб, фойдаланишга топширилди. 2006 йили бошланган қурилиш ишларига 25 миллион сомонийдан зиёд маблағ йўналтирилган.

Мактаб 4та бинодан иборат бўлиб, 33та синфхонага эга. Шунингдек, мактабда 200 ўринли ошхона, 200 ўринли конференциялар зали, таълим устахоналари, болалар қобилиятини ривожлантириш синфхоналари, турли тадбирлар ўтказиш учун хоналар, заллар ва спорт майдончалари замонавий стандартлар асосида қурилган.

Шу билан бир вақтда, химия, биология фанларини ва компютер ўқитиш учун синфхоналар мавжуд бўлиб, улар 10та электрон доска билан жиҳозланган.

Танишув чоғида Миллат пешвосига Хўжанд шаҳри лаёқатли болалар учун Президент мактабининг 80 нафар ўқитувчиси ва бошқа ходимлари ишга танлов асосида қабул қилиниб, малакали ва тажрибали педагоглар эканликлари ҳақида хабар берилди. 

 

«МАРКАЗИ ОШИ ПАЛОВ» МИЛЛИЙ МАЖМУАСИ

Суғд вилояти шаҳар ва ноҳияларига иш сафарининг иккинчи кунида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хўжанднинг 20-маҳалласида «Маркази оши палов» миллий мажмуасини тантанали вазиятда очиб берди.

Иншоот қурилиши майдони 625 квадрат метрни ташкил қилиб, 600 ўтириш ўрни ва иккита залга эга. Бино икки қаватдан иборат бўлиб, ёнида автомашиналар учун тураржой қурилган. Ҳудуд атрофидаги барча ободончилик ишлари охирига етказилган.

Иншоот қурилиши жараёнида 45 нафар маҳаллий фуқаро иш ва яхши маош билан таъминланди. Мажмуа фойдаланишга топширилганидан кейин, 60 нафаргача киши доимий иш жойига эга бўлди.

Тожик халқи қадимдан маданияти, ўзига хос истеъдоди, маҳоратли бекалари ва мазали миллий таомлари билан ҳам минтақа ва ҳам дунёда машҳур.

Давлат бошлиғи томонидан қадимий заминимиз тили, тарихи, маданияти, азалий урф-одатлари, яхши инсонпарварлик анъаналари ва бошқа муқаддас қадриятлари жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилгандан кейин,  мамлакатимиз дунёга янада машҳур бўлгани таъкидланди.

Мамлакат Президенти миллий ҳунарларни ривожлантириш ва миллий таомларни намойиш этиш мақсадида ташкил этилган янги марказ билан танишувдан кейин, тадбиркорларга юқори баҳо берди.

Бундай марказларни хорижий меҳмонлар миллий таомларимиз мазаси билан таниша олишлари учун барча шаҳар ва ноҳиялар, жумладан, мамлакат пойтахти – Душанбе шаҳрида ҳам ташкил этиш зарурлиги қайд қилинди.

«Маркази оши палов» миллий мажмуаси очилганидан кейин, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хўжанд шаҳрида 160 нафар етим болаларга байрам совғаларини топширди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу барча тадбирлар Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши тарихий XVI сессиясининг 25 йиллигини нишонлаш кунларида ўтказилган бўлиб, бу Давлат бошлиғи томонидан жамиятнинг эҳтиёжманд қатламига кўрсатилаётган яна бир инсонпарварлик ва яхши ташаббус ҳисобланади.

Миллат пешвоси мамлакатимизнинг яхши ижтимоий-иқтисодий шароитга эга бўлган саховатли кишиларини эҳтиёжманд, нафақахўр, камтаъминланган, ногирон, етимлар турмуш шароитларидан огоҳ бўлиб туриш, вақти-вақти билан уларга моддий ёрдам кўрсатишга ҳидоят этиб келади.

Ушбу кунда етимларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширилиши билан бир қаторда, ноз-неъматларга бой дастурхон ҳам ёзилиб, бу уларнинг шодлигига сабаб бўлди.

 

**

САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ КЎРГАЗМАСИДА

Суғд вилоятига иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон вилоят маркази – Хўжанд шаҳрида йирик саноат корхоналари ва муассасалари эришган ютуқлар намуналари билан танишиб, қурувчилар билан суҳбат ўтказди.

Дастлаб Давлат бошлиғи кўргазмада корхоналарнинг қурилиш материаллари билан танишиб, корхоналар намояндалари билан суҳбат чоғида уларни юқори сифатли, рақобатбардош ва экспорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга ҳидоят қилди.

Вилоят саноатчилари ва муваффақиятли тижоратчилари Миллат пешвосига турли хил маҳсулот ва моллар, хусусан, ишлов берилган пол, дераза ва эшиклар, стол ва стуллар, турли ўймакорлик нақши солинган предметлар, мармар устун ва плиталар, Тожикистоннинг ноёб тошларидан тайёрланган манзарали ғиштлар, чироқлар, қурилиш бўёқлари, нақшли жиҳозлар ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилди.

Зикр этиш жоизки, Суғд аҳолиси ўзларининг қадимий санъати билан, нафақат, Тожикистон, балки хорижда ҳам машҳур. Айни пайтда, истеъдодли усталарнинг меҳнати самараси республика, минтақавий ва халқаро кўргазмаларга чиқарилаётган бўлиб ҳам мамлакат ичкариси ва ҳам ташқарисида кўп сонли харидорга эга.

Шунингдек, Суғд вилояти тадбиркору тижоратчилари имкониятлар ва Миллат пешвосининг хусусий секторни ривожлантириш йўлидаги қўллаб-қувватлашидан фойдаланган ҳолда, ўнлаб саноат корхоналарини ташкил этишиб, юзлаб янги иш жойлари яратишди.

«Суғд» озод иқтисодий минтақаси фаолияти ҳам бугунги талаб, мамлакат Президенти кўрсатма ва тавсияларига мувофиқдир.

Вилоят тадбиркорлари келгусида ҳам саноат корхоналари потенциали ва ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ҳамда янги корхоналар ташкил этиш орқали вилоят ва республика иқтисодиётини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишни режалаштиришаяпти.

Вилоят турли саноат корхоналари ютуқлари кўргазмасини кўздан кечиргандан кейин, мамлакат Президенти ўша ернинг ўзида қурилиш компаниялари намояндалари, Душанбе шаҳрининг Садриддин Айний номидаги маданият ва истироҳат боғи қайта тикланишига ҳисса қўшган маҳоратли усталар ҳамда ишчилар билан суҳбат ўтказди.

 

ГИДРОПОНИКА ПРИНЦИПИ БЎЙИЧА САБЗАВОТЛАР ЕТИШТИРИШ ИССИҚХОНАСИ

18 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида гидропоника усули бўйича сабзавотлар етиштириш инновацион иссиқхонаси ҳамда тола ва базалт минерал плиталаридан яримтайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехи фаолиятини расман бошлаб бериб, «Элегант» МЧЖнинг арзон турар жойлар намуналари билан танишди.

Миллат пешвоси гидропоника усули бўйича сабзавотлар етиштириш инновацион иссиқхонаси фаолияти билан танишиб, иссиқхонанинг бу тури ташкилотчилари билан суҳбат ўтказди.

Мазкур иссиқхона тажриба сифатида бунёд этилган бўлиб, унда сабзавотлар гидропоника усули бўйича, яъни тупроқсиз етиштирилади ва базалт толаларини ҳисобидан ривожланади. Таъкидлаш жоизки, «Элегант» МЧЖ фаолияти йўналишларидан бири базалт толалари ишлаб чиқаришдан иборат бўлиб, ҳар йили хом ашёнинг бу туридан 14 минг куб метр ишлаб чиқарилади.

Гидропоника усули бўйича сабзавотлар етиштириш инновацион иссиқхонасининг умумий майдони 1800 квадрат метрни ташкил қилиб, бир вақтнинг ўзида, 1200 квадрат метр майдонда лимон етиштириш йўлга қўйилган. Лимон етиштириш бўйича иссиқхона ичида масъул шахслар замонавий услубдаги кичкина кафе бунёд этишган.

Умуман, тажриба сифатида иссиқхона, тежамли уйлар намуналари, яримтайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехи қурилиши ва мазкур минтақани кўкаламзорлаштириш учун «Элегант» МЧЖ томонидан 7 миллион сомонийдан зиёд маблағ сарфланган.

 

 «ФАРМ СУҒД» МЧЖ ФАРМАЦЕВТИКА КОРХОНАСИ

Суғд вилоятига иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бўстон шаҳрида фармацевтик дори-дармонлар ва тиббий материаллар ишлаб чиқарувчи «Фарм Суғд» МЧЖ корхонасини очиб, корхона масъуллари ва ишчиларига юқори сифатли дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш ва уларни стандартларга мувофиқ қадоқлашни топширди.

Давлат бошлиғи тожикистонлик фармацевтлар дори-дармон ва тиббий материаллар ишлаб чиқаришда Тожикистоннинг сабзавот, мева ва доривор гиёҳлари имкониятлари ҳамда иқтидоридан кенг фойдаланишлари зарурлигини қайд қилди.

Янги ташкил этилган фармацевтика корхонаси Тожикистон доривор гиёҳларидан капсула, дори-дармон , бинт ва тиббий пахталар ишлаб чиқариш, ичимликларни идишларга қадоқловчи корхона ҳисобланади. Бу ерда, шунингдек, дори-дармон ва тиббий материаллар, Тожикистон доривор гиёҳларини ўрганиш ва таҳлил қилиш маркази фаолият юритади.

Сўнгра, Миллат пешвоси «Фарм Суғд» фармацевтика корхонасининг бошқа йўналишлари фаолияти билан танишди.

Янги ташкил этилган корхонада лаборатория ташкил қилинган, идишларга мева ва ўсимликлар шарбатларини қадоқлаш, Тожикистоннинг шифобахш гиёҳларидан дори-дармон воситалари, дока ва тиббий пахта ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Мазкур корхона дори-дармон воситалари ишлаб чиқаришдан ташқари, экспорт-импорт, тайёр маҳсулотнинг кўтара ва чакана савдоси, шифобахш гиёҳларни қайта ишлаш билан ҳам шуғулланади. Корхонада юқори маош билан таъминланадиган 70дан зиёд иш ўрни яратилган.

Тожикистон фармакология ва дори-дармонлар соҳасида катта потенциал ҳамда имкониятларга эга. Тожик халқининг бу қадимий тажрибаси ўз ибтидосини қадим  Абу Али ибн Сино фаолияти давридан олган бўлиб, у Авиценна номи билан дунёга танилган.

Айнан, мустақиллик даврида, ушбу бой тажрибадан фойдаланган ҳолда, Тожикистон Республикаси Ҳукумати хорижий компаниялар билан биргаликда фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳар йилги Паёмида ушбу масалага алоҳида тўхталар экан, тегишли вазирлик ва идора, соҳа мутахассислари ва маҳаллий тадбиркорлар диққатини миллат саломатлиги ва генофондини ҳимоялаш йўлида сифатсиз дори-дармон воситалари импорти ва сотилишининг олдини олишга қаратиб, фақат юқори сифатли дори-дармон воситаларидан фойдаланишни талаб қилади.

 

БЎСТОНЛИКЛАР ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларига иш сафари доирасида Бўстон шаҳрига ташриф буюриб, шаҳарнинг 35 минг нафар аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш тизимининг қайта тиклаш лойиҳасини амалга татбиқ этиш маросимида иштирок этди.

Бўстон шаҳрида Миллат пешвоси дастлаб ушбу лойиҳа амалга оширилишининг бориши билан танишиб, шаҳар сув билан таъминлаш тизими фаолиятини расман бошлаб берди.

Мазкур иншоотнинг қайта тикланиши Тожикистон Республикаси Турар жой-коммунал хўжалиги давлат унитар корхонаси, Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки ҳамда «Шимолий Тожикистон» шаҳарларини сув билан таъминлаш тизимини қайта тиклаш ташкилоти ўртасидаги уч томонлама келишув асосида амалга оширилди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилояти Бўстон шаҳри сув билан таъминлаш тизимларида бажарилган ишлар сифати билан танишув чоғида уларга юқори баҳо берди.

 

ИККИНЧИ КОРПУС ҲАМ ИШГА ТУШДИ

Суғд вилоятига иш сафарининг учинчи кунида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Суғд Пак» МЧЖга ташриф буюриб, «Суғд Пак» МЧЖ полипропилен пакетлар ишлаб чиқариш корхонасининг иккинчи корпуси фаолиятини тантанали муҳитда бошлаб берди.

«Суғд Пак» МЧЖ полипропилен пакетлар ишлаб чиқариш корхонасининг иккинчи корпуси қурилиши 2015 йилнинг 5 августида бошланиб, Давлат  бошлиғининг Суғд вилоятига ташрифи кунларида якунланди.

Иккинчи корпус қурилиши учун 15, жумладан, зарур ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сомоний ажратилганди. Корхонанинг низомномавий капитали 5 миллион Америка долларига яқинни ташкил қилади. Биринчи ва иккинчи цехлар 5,6 гектар ҳудудда бунёд этилган.

Цехнинг ишлаб чиқариш иқтидори йилига 30 миллион дона пакетни ташкил қилиб, барча иқтидорлари фойдаланишга топширилса, йилига 60 миллион дона ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

 

СУҒД ВИЛОЯТИ РАҲБАРЛАРИ ВА ФАОЛЛАРИ БИЛАН ИШ МАЖЛИСИ

18 нобяр куни Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Гулистон шаҳрида жойлашган қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилояти раҳбарлари ва фаоллари билан иш мажлиси ўтказди.

Мажлис ишида Суғд вилоятининг иқтисодий-ижтимоий вазияти, ободонлигу бунёдкорлик, экин-тикин, саноат корхоналарини ташкил этиш ва янги иш жойлари яратишнинг бориши, 2017 йилнинг ўн ойи мобайнида мавжуд камчиликлару мушкулликларни бартараф этишга доир масалалар таҳлилу муҳокама қилинди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўз чиқишида вилоят шаҳру ноҳияларининг иқтисодий-ижтимоий соҳалари тараққиётини чуқур таҳлил қилди.

Таҳлилларга биноан, 2017 йилнинг тўққиз ойи мобайнида вилоят маҳсулот ишлаб чиқариш мажмуи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,9, жумладан, саноат 33 фоизга кўпайиб, 11,7 ва 7 миллиард сомонийга тенглашгани таъкидланди.

Давлат бошлиғи сўнгги ўн йилда сармоявий лойиҳалар доирасида вилоят иқтисодиётига 7,5 миллиард сомонийдан зиёд хорижий сармоя жалб этилганини қайд қилди. Ҳозир вилоятнинг транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, ер ва сув билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш ҳамда бошқа соҳаларда 23та лойиҳа татбиқи давом этаётган бўлиб, бугунгача қарийб 2,5 миллиард сомоний ўзлаштирилган. Суғд вилоятининг 2016-2020 йиллар учун ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ўрта муддатли дастури татбиқи доирасида эса, 11 миллиард сомонийдан зиёд маблағга 188та лойиҳа режалаштирилган.

Давлат бошлиғи давлат ҳокимияти вилоят ва шаҳру ноҳиялар ижроия органлари, шунингдек, тегишли вазирликлару комитетлар раҳбарларига иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг турли дастурларини сифатли ҳамда ўз вақтида татбиқ этиш йўналишида мавжуд камчиликларни бартараф этиш топшириғини берди. Бюджет даромади кўрсаткичларини таъминлаш, тўланмаган солиқ миқдорини камайтириш борасида топшириқ берилиб, иккинчи даражали харажатлардан эса, тийилиш зарурлиги қайд қилинди. Шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш лойиҳалари ҳамда иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар молиялаштирилишини таъминлаш учун қўшимча тадбирлар қабул қилиниши зарур.

Мажлис ишида Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий, вилоятнинг бир қатор шаҳру ноҳиялари раисларининг 2017 йил давомида вилоят халқ хўжалиги соҳалари фаолияти натижалари, мамлакат Президентининг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Паёми топшириқлари татбиқи, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бошқа кўрсатма-ю ҳидоятлари ижросига доир ҳисоботлари тингланди.

Мажлис охирида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон вилоятнинг меҳнатсевар аҳолиси мустақил Тожикистон тараққиёти, мамлакат Ҳукуматининг иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантириш йўлидаги кўрсатма-ю топшириқлари ижроси йўлида бундан кейин ҳам, биргаликда ва юксак миллий туйғу билан янада кўпроқ саъй-ҳаракат қилиб, жамият тараққиёти йўлида муносиб ҳисса қўшишларига қаттиқ ишонч билдирди. 

«Ховар» ТМАА.

 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тўҳматга тўланган тўлов

 

Эрталабдан банкда одатдагига қараганда одам кўп эди. Навбат кутиб, ўрта ёшлардаги киши билан суҳбатлашиб ўтирдик. Ёнимизда бир-икки киши ҳам бор эди, улар сабрсизлик қилиб, у ёқ-бу ёққа юргач, ташқарига чиқиб кетишди. Гапдан-гап чиқиб, унинг ёшлигида бошидан ўтган нохуш воқеа ҳақидаги ҳикоясини берилиб тингладим.

Бизга қўшни бир кекса киши бўларди. Соқоллари оппоқ, ҳаётнинг аччиқ-

Муфассал...

Алданган аёл қиссаси

 

Сизни тушунадиган, ҳурмат қиладиган турмуш ўртоғингиз бўлса, ҳаётда энг бахтли аёл бўларкансиз. Бунинг акси бўлса, турмушингиз бефайз бўлиб қоларкан.

Мен алданган аёлман. Не-не орзулар билан бир ёстиққа бош қўйган турмуш ўртоғим мени узоқ йиллар алдаб юрган экан. Қандай қилиб дейсизми? Ҳозир бир бошдан ҳикоя қиламан.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990340

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477206
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3134
4027
20819
7426653
98850
114875
7477206

Сизнинг IPнгиз: 18.188.132.71
Бугун: 23-11-2024 16:36:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015