2017 йилнинг 30 август куни кечки пайт Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрига давлат ташрифи билан борди.
Олиймақом меҳмон шарафига байрамона ясатилган Пекин халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни
ушбу давлатнинг юқори мансабли намояндалари илиқ ва самимий кутиб олдилар.
Давлат бошлиғини кутиб олиш муносабати билан фахрий гвардия саф тортиб, Тожикистон ва Хитойнинг давлат байроқлари ҳилпираб турарди.
Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон дўст Хитой халқи тарихи, маърифати ва қадимий маданиятига ҳурмат тарзида Пекин шаҳрида «Халқ қаҳрамонлари» ёдгорлигига гулчамбар қўйди ва уларнинг хотирасига эҳтиром кўрсатди.
ЧЖАН ДЭЦЗЯН БИЛАН МУЛОҚОТ
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Умумхитой халқ вакиллари мажлисининг Доимий комитети раиси Чжан Дэцзян билан учрашди.
Учрашув чоғида Тожикистон ва Хитойнинг ҳамкорлик тўғрисидаги бир қатор муҳим ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинадиган дўстона муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Тожикистон ва Хитой ўртасида икки томонлама муносабатлар ўрнатилган даврда иккала томон ҳам сезиларли натижаларга эришиб, бу ҳамкорликларни янада кучайтирувчи зарур тузилмалар ташкил этилгани қайд қилинди.
Сиёсий, парламентлараро, иқтисодий, маданий, гуманитар ва жамоатчилик муносабатлари даражасидан қониқиш изҳор этилиб, иккала давлат парламентларининг ҳамкорликларни ривожлантириш ва кенгайтиришдаги ролига алоҳида эътибор қаратилди.
Парламентлараро ҳамкорликларни янада кучайтириш учун томонлар фойдали тавсиялар ва таклифларни илгари суришди.
Учрашувда иккала давлат парламентларининг халқаро терроризм, экстремизм ҳамда бошқа янги минтақавий ва халқаро таҳдиду хатарларга қарши кураш йўлида ўзаро муносабатлари масалалари кўриб чиқилди.
ЛИ КЭЦЯН БИЛАН УЧРАШУВ
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши раиси Ли Кэцян билан учрашди.
Суҳбатдошлар Тожикистон ва Хитой ҳукуматлараро ҳамкорликларининг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари ҳақида фикр алмашишиб, иқтисодиёт, савдо, йўл-транспорт, тоғ-металлургия саноати, молия ва банк тизими, қишлоқ хўжалиги, хавфсизлик, маданият, маориф ҳамда сайёҳлик соҳаларини ҳамкорликнинг фойдали йўналишлари сифатида зикр этишди.
Бу йўналишлардаги тараққиёт жараёни ва ҳамкорликларнинг янада кенгайиб бораётганидан қониқиш билдирган суҳбатдошлар бу йўналишдаги ишга солинмаган имкониятлару захиралар ҳамда Тожикистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси савдо-иқтисодий ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро комиссияси фаолиятидан фойдаланиш иккала томон манфаатларига хизмат қилиши мумкинлигини айтишди.
Тожикистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг темир йўл ва газ қувурлари қурилиши бўйича кичик ва йирик минтақавий лойиҳалар, электр узатиш линиялари, турли инфратузилма иншоотлари қурилиши ва қайта тикланиши каби лойиҳаларда фаол иштирокига доир конструктив таклифлар илгари сурилди.
Суҳбатдошлар, шунингдек, гидроэнергетика, ўрта гидроэлекростанциялар қурилиши, икки давлатни боғловчи йўлларни қайта тиклаш, муштарак саноат-технологик паркларни ташкил қилиш, химия ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, металл ва тоғ минералларини қайта ишлаш корхоналари қуриш, Тожикистон мева ва сабзавотлари ҳамда қуруқ мевалари экспортини йўлга қўйиш, молиявий-кредит ҳамкорликларини мустаҳкамлаш, дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда мамлакатимизда сайёҳлик инфратузилмасини яхшилаш соҳаларидаги ҳамкорликлар билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашишди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
ОЛИЙ ДАРАЖАДАГИ УЧРАШУВ ВА СЎЗЛАШУВЛАР
31 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи Пекин шаҳрининг Тянанмэн майдонида тантанали кутиб олиш расмий маросимидан бошланди.
Олиймақом меҳмон, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин кутиб олиб, фахрий минбарга таклиф қилди.
Кутиб олиш расмий маросими фахрий гвардия қисм ва бўлинмаларининг саф тортиши, икки мамлакат миллий мадҳиялари янграши, давлатлар бошлиқларининг офицерлар ва аскарлар сафи ёнидан ўтишлари, Хитой Халқ Республикаси давлат байроғига эҳтиром кўрсатиш ва давлатлар бошлиқларининг иккала томон расмий делегациялари билан танишуви орқали давом этди. Расмий учрашувлар анъаналарига кўра, олиймақом меҳмон шарафига тўплардан 21 марта ўқ узилди.
Икки мамлакат ҳамкорликлари масалаларини кўриб чиқиш давлат бошлиқлари учрашувидан бошланиб, сўнгра Тожикистон ва Хитой расмий делегациялари иштирокидаги олий даражадаги сўзлашувларда давом этди.
Давлат бошлиғи Хитой Халқ Республикаси раҳбарига давлат ташрифи билан таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдириб, бу мамлакатни Тожикистон Республикасининг яқин қўшниси ва ишончли шериги, дея атади.
Томонлар Тожикистон ва Хитойнинг дипломатик муносабатлар ўрнатилган 25 йил мобайнидаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар муносабатларининг даражаси-ю сифатидан қониқиш билдиришиб, барча даража ва зиналардаги икки томонлама ҳамда кўп қиррали муносабатларни муваффақиятли давом эттиришга тайёрликларини қайд қилишди.
Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ҳамда икки давлат тадбиркорлик ва бизнес доираларининг узоқ ҳамкорлиги ва доимий алоқалари томонларни қизиқтирган барча соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг асоси сифатида баҳоланди.
Суҳбатдошлар «Бир камар – бир йўл» тарихий ташаббус доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликларни янада кўпроқ ривожлантириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди.
Хитой Халқ Республикасининг тўғридан-тўғри сармоялаштиришида ҳалигача Тожикистоннинг мавжуд имкониятлари, жумладан, бой гидроэнергетик потенциалидан фойдаланилмагани, бу молия ва банк соҳаларидаги ҳамкорликларни кучайтиришни талаб этиши қайд қилинди.
-Тожикистон Хитой томонининг ўртача иқтидорга эга бўлган гидроэлектростанциялар қурилиши лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирокидан манфаатдор,- дея қайд қилди Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон. Мамлакатимизда бу лойиҳаларни амалга ошириш учун сармоялаштиришнинг қулай шароитлари яратилганини қўшимча қилди. Тожикистон гидроэнергетик иқтидорларини қайта тиклаш, транспорт-транзит соҳаси, жумладан, «Буюк ипак йўли»нинг жанубий тармоғини қайта тиклашга имкон яратадиган Хитой-Қирғизистон-Тожикистон-Афғонистон-Эрон минтақавий темир йўли қурилиши йўлидаги давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлаш учун конструктив ғоялару таклифлар илгари сурилди.
Тожикистон томонининг Хитой билан алюминий ишлаб чиқариш бўйича корхоналари қурилиши ва қайта тикланиши, Хитойдан замонавий техника ва технологиялар импорт қилиш, Хитойга мева ва сабзавотлар экспорт қилиш соҳаларида самарали ҳамкорликларни йўлга қўйишда катта имкониятлар мавжудлиги қайд қилинди. Томонларни қизиқтирган соҳаларда алоқаларни яхшилаш учун суҳбатдошлар Тожикистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг савдо-иқтисодий ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро комиссияси ҳамда Тожикистон ва Синцзян-Уйғур мухтор райони ўртасидаги тегишли комиссиялар ишини кучайтириш зарур, дея ҳисоблашди.
Учрашувда Тожикистон ва Хитойнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, пахта толаси ва тоғ-металлургия минералларини қайта ишлаш соҳаларидаги ўзаро алоқаларини ривожлантиришу кенгайтириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилиб, соғлиқни сақлаш, маориф ва маданият соҳаларидаги икки томонлама муносабатларни яхшилаш учун келишувга эришилди.
Икки томонлама, минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида минтақада умумий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Афғонистонда ҳарбий-сиёсий вазиятни яхшилашга ёрдам бериш, халқаро терроризм ва экстремизм, сепаратизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ҳамда бошқа уюшган трансмиллий жиноятларга қарши кураш соҳасидаги кенг ҳамкорликлар Тожикистон ва Хитой ўртасида олий даражадаги учрашув ва сўзлашувларнинг бош мавзуси бўлди.
Олий даражадаги давлатлараро сўзлашувлар охирида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпинни ўзига қулай вақтда Тожикистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
Сўнгра икки давлат бошлиқлари Эмомали Раҳмон ва Си Цзинпинлар иштирокида ҳамкорлик тўғрисида 13та янги ҳужжат имзоланди. Улар қуйидагилардир:
- Тожикистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳар томонлама стратегик шерикчиликни ўрнатиш тўғрисида муштарак декларация;
- Тожикистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида дастур;
- Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги ҳамкорликлари намунали парки қурилишини биргаликда илгари суриш тўғрисида меморандум;
- Тожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида меҳнат захиралари соҳасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш тўғрисида меморандум;
- Тожикистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида инфратузилмалар соҳасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш тўғрисида келишув;
- Тожикистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Хитой Халқ Республикаси Миллий аудит бошқармаси ўртасида давлат секторида аудиторлик фаолиятида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;
- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида қайтарилмас ёрдам ажратиш бўйича техник ва иқтисодий ҳамкорликлар тўғрисида келишув;
- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида имтиёзли кредит ажратиш (республика бўйсунишидаги ноҳиялар 500 киловолтли электр узатиш линияси қурилиши лойиҳаси учун) тўғрисида рамкали келишув;
- Тожикистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Илм ва техника вазирлиги ўртасида Тожикистон ва Хитойнинг илмий-техник ҳамкорликлари бўйича комиссиясини ташкил этиш тўғрисида меморандум;
- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида интелектуал мулк соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;
- «Ховар» Тожикистон Миллий ахборот агентлиги ва Хитойнинг «Синхуа» ахборот агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Тожикистон Республикасининг Хатлон вилояти ва Хитой Халқ Республикасининг Шанси провинцияси ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида келишув;
- Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти Хўжанд шаҳри ва Хитой Халқ Республикаси Шанси провинцияси Тайюан шаҳри ўртасида биродаршаҳарлик муносабатларини ўрнатишга мойиллик тўғрисида протокол.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача икки томонлама ҳамкорликлар тўғрисидаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қарийб 200тани ташкил қилган бўлиб, улар муҳим соҳаларни қамраб олган.
СИНХУА УНИВЕРСИТЕТИ ФАХРИЙ ПРОФЕССОРИ
2017 йилнинг 1 сентябрида Пекин шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Синхуа университети педагоглари ва студентлари ҳамда Хитой олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган тожикистонлик студентлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Дастлаб мамлакат Президенти Синхуа университети ректори билан самимий учрашув ўтказиб, унда Тожикистон ва Хитой илмий доираларининг ҳамкорликлари кўриб чиқилди.
Маориф соҳасидаги ҳамкорликлар йилларида бошқа соҳалар билан бир қаторда икки мамлакат олий таълим муассасаларининг алоқалари яқинлашгани ва мустаҳкамлангани қайд қилинди. Ҳозир Хитой университетларида 3 минг нафарга яқин тожикистонлик студентлар таҳсил олаётгани бу йўналишдаги самарали ҳамкорликлардан ёрқин гувоҳлик беради.
Тожикистон Президентининг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи ҳамда Тожикистон Миллий университети ва Синхуа университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиши муносабати билан университет ректори тожикистонлик студентларнинг Синхуа университетида келгусида таҳсил олишлари учун биринчи босқичда 10та ва иккинчи босқичда 50та квота ажратилиши ҳақидаги ташаббус билан чиқди.
Шу ернинг ўзида Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон ва Хитой ўртасида дўстона муносабатлар ва ҳамкорликларни ривожлантиришу кенгайтириш ҳамда илмий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун иқтисодиёт соҳаси Фахрий профессори унвонига сазовор этилди.
Давлат бошлиғи Хитойнинг машҳур университетларидан бирининг иқтисодиёт соҳасидаги фахрий профессори унвонига муносиб топилгани учун ушбу таълим муассасасининг раҳбарияти ва Олимлар кенгашига хизматларини эътироф этганликлари учун миннатдорчилик билдирди.
Синхуа университети нуфузли олий таълим муассасаси сифатида нафақат Хитой Халқ Республикасининг ўзида, балки унинг ташқарисида ҳам машҳур эканлиги ва бу мамлакат ёш авлоди орзу-умидларини ўзида акс эттириши қайд қилинди.
ЛУ ШАН БИЛАН МУЛОҚОТ
Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитойнинг бир қатор нуфузли компаниялари раҳбарлари билан конструктив учрашувлар ўтказди.
Пекин шаҳрида мамлакат Президенти Хитойнинг йўллар ва кўприклар қурилиши бўйича компанияси («Чайна Роуд энд Бриж Корпорэйшн») бош директори Лу Шанни қабул қилди.
Учрашув чоғида Тожикистонда йўллар қурилиши бўйича лойиҳаларни самарали амалга татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Давлат бошлиғи Хитойнинг йўллар ва кўприклар қурилиши бўйича компанияси фаолияти, Тожикистонда автомобил йўллари қайта тикланиши ишларига юқори баҳо берди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу компания иштироки ва сармояси билан Тожикистонда Душанбе-Хўжанд-Чаноқ халқаро автомобил йўли, Шаҳристон ва Чормағзак туннеллари ҳамда Душанбе-Кўлоб-Хоруғ-Қулма-Қарақурум автомобил йўлининг Душанбе-Данғара участкаси қурилиши йирик лойиҳалари юқори ва қурилиш меъёрлари талабларига мувофиқ тарзда охирига етказилди.
ХОУ ВЕЙГУ БИЛАН УЧРАШУВ
Пекин шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Жонгсинг Телекоммуникэйшн Эквипмент» Зитей (ZTE) компанияси Директорлар кенгаши раиси Хоу Вейгу билан учрашди.
Суҳбат чоғида алоқа ва телерадиокоммуникация соҳасида ҳамкорликлар масалалари кўриб чиқилди.
Зитей (ZTE) компанияси Тожикистонда 20 йилдан зиёд фаолият юритаётган бўлиб, компания намояндалари келажакда Тожикистон Республикаси Ҳукумати билан турли, жумладан, Тожикистонда электр энергияси исроф бўлишини камайтириш ва электрон ҳукумат бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликларни кенгайтиришни ният қилишган.
Мамлакат Президенти ривожланган дунё техника ва технологияларидан фойдаланиш ҳамда Тожикистонда электрон ҳукумат лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорликлар жуда муҳим ҳисобланишини таъкидлади.
ВАН СИНЙЕ БИЛАН СУҲБАТ
Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Поли Техноложи» компанияси раҳбари Ван Синйе билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ушбу нуфузли компания билан ҳамкорликлари истиқболлари, қўшма корхоналар қурилиши воситасида Тожикистон иқтисодиётига сармоялар жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.
Мамлакат Президенти бугун Тожикистон Республикаси Ҳукумати очиқ эшиклар сиёсати туфайли хорижий сармояларни жалб этиш учун қулай шароит яратгани, «Поли Техноложи» компанияси Хитойнинг бошқа компаниялари билан бир қаторда Тожикистонда самарали фаолият олиб бориши мумкинлигини қайд қилди.
Компания раҳбарияти қулай сармоявий муҳитга қизиққан ҳолда, келажакда моддий захиралар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича муштарак саноат корхоналари, иккала томон манфаатлари доирасида янги цехлар қуришлари, коммуникацион технологиялар ҳамда бошқа истиқболли соҳалардаги ҳамкорликларни ривожлантиришга ишонч билдирди.
САЙ СУЙ СИНГ БИЛАН УЧРАШУВ
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Женерал Найс Инвестмент» компанияси раҳбари Сай Суй Синг хоним билан ҳам самимий ва бунёдкорона учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида мамлакат Президенти хитойлик тадбиркорлар диққатини Тожикистоннинг йирик кўмир захиралари, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш, кўмир қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича сармоялар ва янги технологияларни жалб этиш, аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминлашда кўмирдан фойдаланишга қаратди.
Компания раҳбарияти, ўз навбатида, айни пайтда Тожикистон Республикаси Ҳукумати билан самарали алоқаларга эга эканликлари, келажакда ҳам давлат ва ҳукуматнинг қўллаб-қувватлашида кўмир ҳамда бошқа кимёвий моддаларни қазиб олиш ва фойдаланиш бўйича замонавий технологияларни келтириб, Тожикистоннинг ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликларни кенгайтириши ва мустаҳкамлашини маълум қилди.
ЛИН ЖУЙЦИ БИЛАН МУЛОҚОТ
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг «Хуавей» технологик компанияси президенти Лин Жуйци хоним билан учрашуви чоғида телерадиокоммуникация соҳасидаги ҳамкорликлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Мамлакат Президенти учрашув чоғида импорт ва турли секторларда замонавий технологиялар ўрнатилишини ҳисобга олган ҳолда, тожикистонлик мутахассисларни ушбу соҳадаги самарали фаолият учун тайёрлаш йўналишидаги ҳамкорликларни кучайтириш муҳимлигини қайд қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Хуавей» компаниясининг Тожикистон билан ҳамкорлиги 2009 йили бошланган бўлиб, унинг энг йирик лойиҳаларидан бири «Хавфсиз шаҳар», яъни Душанбе шаҳри кўчаларида кузатув камераларини ўрнатиш ҳисобланади. «Хуавей» компаниясининг Тожикистон Республикасидаги ваколатхонасида 140 киши иш билан таъминланган бўлиб, шундан 135 нафари маҳаллий мутахассислардир.
Учрашув чоғида «Хуавей» компанияси раҳбарияти ўнлаб тожикистонлик ёш мутахассисларни Хитойда таҳсил билан қамраб олишга тайёрликларини билдиришди.
Суҳбатдошлар, шунингдек, ҳамкорликнинг бошқа муҳим йўналишлари, Тожикистонга технологиялар жалб этишнинг замонавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича мазмунли суҳбат қуришди.
ЛЮ ГОУЧАН БИЛАН СУҲБАТ
Пекин шаҳрида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Юнан Констракшн Энд Инвестмент Групп» компаниясининг бош директори Лю Гуочан билан учрашди.
Мамлакат Президенти суҳбат чоғида Тожикистон томонининг мамлакатимизда иқтисодиёт ва саноатни ривожлантириш мақсадида Хитой сармоявий компаниялари билан ҳамкорликларни кучайтиришга тайёрлигини билдирди.
«Юнан Констракшн Энд Инвестмент Групп» компанияси моддий-технологик ташкилот саналиб, алюминий ишлаб чиқариш соҳасида етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Учрашув чоғида компания намояндалари муштарак лойиҳаларни ишлаб чиқариш, Тожикистон иқтисодиётини сармоялаштириш, «ТАЛКО» компаниясига хом ашёни қайта ишлаш йўналишида экология ва техника нуқтаи назаридан янги замонавий ва дунёда ноёб технологияларни импорт қилишдан манфаатдорликларини билдиришди.
ЛИ СИ БИЛАН УЧРАШУВ
Пекин шаҳридан Сямэн шаҳрига йўл олган Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Далян шаҳрига ташриф буюриб, бу ерда Хитой Халқ Республикаси Ляонин провинцияси Партия комитети котиби Ли Си билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон вилоятлари ва Хитойнинг ушбу ривожланган провинцияси ўртасида кенг ва ўзаро самарали ҳамкорликларни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбатдошлар сармоялаштириш, иқтисодиёт ва тижорат, энергетика, минералларни қайта ишлаш, кичигу ўрта электростанциялар қурилиши ва қайта тикланиши, маданият, маориф, айниқса, таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Ляонин олий таълим муассасаларида Тожикистон учун малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда сайёҳлик соҳаларини ҳамкорликнинг муҳим ҳамда фойдали йўналишлари сифатида қайд қилишди.
Кичик ва йирик ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга татбиқ этиш, жумладан, Тожикистон гидроэнергетика соҳасига сармоялар жалб этиш, йўл-транспорт инфратузилмаси, фойдали қазилмаларни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги ва сайёҳлик иншоотлари қурилишига Хитой саноат ва қурилиш компаниялари-ю, идораларининг сармояларини янада кўпроқ жалб этиш томонларни қизиқтирган соҳаларда икки томонлама муносабатлар даражаси ва сифатини яхшилаш учун муҳим қадам, дея аталди.
ЧЭН ЖИН ХЭ БИЛАН МУЛОҚОТ
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўзининг иш сафари доирасида БРИКСга аъзо давлатлар бошлиқларининг IХ саммити ишида иштирок этиш учун Фуцзян провинциясининг Сямэн шаҳрига ташриф буюриб, «Зижин» тоғ-кон компанияси президенти Чэн Жин Хэ билан учрашди.
Суҳбат чоғида суҳбатдошлар «Зижин» тоғ-кон компанияси ва Тожикистон ўртасида тиллони қазиб олиш саноати ҳамда «Зарафшон» қўшма корхонасида тиллони қайта ишлаш соҳасида келгусидаги ҳамкорликларга доир фикр алмашишди.
Мазкур компания Тожикистондаги 10 йиллик фаолияти мобайнида 450 миллион Америка долларидан зиёд маблағ сармоялаштиргани таъкидланди. Бугунги кунда тилло ишлаб чиқариш 20 тонна ва ишчилар сони 2 мингдан зиёдни ташкил қилиб, шундан 98 фоизи маҳаллий мутахассислардир.
Режаларга кўра, компания келажакда Тожикистонда барча замонавий ускуна ва технологияларга эга бўлган мис ишлаб чиқариш корхонаси қуришни ният қилган.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг жорий йил Билимлар кунида Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳида ўтказган Тинчлик дарсида соғлиқни сақлаш масаласига алоҳида эътибор бериб, мамлакат келажаги аҳоли саломатлигига боғлиқ эканлигини уқтириб ўтди. У киши, асосан, бугунги кунда сартарошхона, гўзаллик салонлари, стоматологлар ва бошқалар орқали юқаётган
Муфассал...
Аввал хабар берилганидек, Тожикистон ҳуқуқ муҳофазаси органлари томонидан мамлакат ҳудудида «Ихвон-ул-муслимин» ё «Мусулмон биродарлар» террорчи-экстремист ташкилотининг (Тожикистонда фаолияти тақиқланган) 113 нафар аъзоси қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш очилди.
Тожикистон Республикаси Бош прокурори Юсуф Раҳмон 28 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилишича, «Ихвон-ул-
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015