Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Август 2017 Кӯришлар: 1248
Печат

baljuvon 2017 1

27 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишиш, турли соҳадаги бир қатор иншоотларни очиш ва  бошқа иншоотларда қурилиш ишларини бошлаб бериш, фуқаролар ҳамда  фаоллар билан учрашиш мақсадида Хатлон вилоятининг Балжувон ноҳиясига ташриф буюрди.

Ушбу тоғли ноҳия раҳбарияти, фаоллари, ветеранлари, ёшлар, маориф ва маданият соҳаси намояндалари Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонни ўзига хос самимият ва кўтаринки кайфиятда кутиб олишди.

Таъкидлаш жоизки, мустақиллик даврида умумий тинчлик ва барқарорлик фазосида, Давлат бошлиғининг бевосита ҳаракатлари ва интилишлари туфайли Балжувон ноҳияси гуллаб-яшнай бошлади, унинг фуқаролари ҳаёт даражаси ва сифати яхшиланди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ноҳия аҳолиси томонидан самимий кутиб олиниши уларнинг давлат ва мамлакат Ҳукумати раҳбариятининг бунёдкорона сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлашларидан гувоҳлик беради. 

 

ИККИТА ЗАМОНАВИЙ ТУРАР ЖОЙ БИНОСИ

baljuvon 2017 2Хатлон вилоятининг Балжувон ноҳияси марказида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб давлат хизматчилари, ногиронлар ва эҳтиёжмандлар учун мўлжалланган иккита замонавий турар жой биносини фойдаланишга топширилиш маросимида иштирок этди.

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида турли ташкилотлар ва идоралар ёш ходимлари, ноҳияда имконияти чекланган шахслар учун турар жойлар қурилиши ва фойдаланишга топширилишини  Миллат пешвоси инсонпарварона амал, дея атади ҳамда бир неча нафар бахтли эгаларига янги квартиралар калитини тантанали равишда шахсан топширди.

Давлат бошлиғи янги квартиралар эгаларини давлат ва миллат олдидаги ўзларининг масъулият ва вазифаларининг садоқат билан ижро этиш,  мамлакатни ободонлаштириш ва давлат мустақиллиги ютуқларини ҳимоялаш ишларида фаол иштирок этишга чорлади.

Турар жойлар шароити билан танишув чоғида мамлакат Президентига ушбу турар жой бинолари давлат маблағлари ҳисобидан икки йил мобайнида юқори сифатда, замонавий меъморчилик ва шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган тарзда қуриб битказилгани маълум қилинди.

Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати Ҳукумат иншоотлари қурилиши бўйича дирекцияси буюртмасига асосан, «Шанс» МЧЖ томонидан қурилган турар жой биноси 12та бир, икки ва уч хонали квартирага эга. Мазкур иншоотда қурилиш ишларини бажариш учун 4 миллион сомоний сарфланган бўлиб, унинг лойиҳаси «Шаҳрофар» ОҲЖнинг тажрибали мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Барча квартиралар ҳаёт учун зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бино Балжувон ноҳияси марказидаги яшаш учун қулай минтақада жойлашган.

Бино саҳнида, шунингдек, болалар ўйин майдончаси ва фуқаролар истироҳат маскани қурилган бўлиб, бу болалар  яхши таълим ва тарбияси, айниқса, болалар, ўсмирлар ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга ҳисса қўшади.

Бугун тантанали тарзда фойдаланишга топширилган бошқа бир бино Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 3 миллион 850 минг сомоний маблағи ҳисобидан қурилган бўлиб, биринчи бино каби икки қават ва 12та бир, икки ҳамда уч хонали квартиралардан иборат.

Мазкур иншоотдаги қурилиш ишлари 2015 йили «Субҳи тандурустий» жамият ташкилоти ишчилари ва мутахассислари томонидан бошланганди.

Аксариятини ёшлар ташкил қилувчи давлат хизматчилари ва эҳтиёжманд оилалар, ўз навбатида, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга янги квартираларда яшаш учун қулай шароитлар яратгани учун миннатдорчилик билдиришиб, давлат ва миллат манфаатлари йўлида ҳалол хизмат қилиш, Балжувон ноҳияси ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишга ваъда беришди.

Балжувон ноҳияси 1996 йили давлат мустақиллиги даврида ташкил этилган бўлиб, ушбу даврда унинг маркази ва қишлоқларида турли соҳалардаги кўпгина иншоотлар қурилган ва фойдаланишга топширилган. Жумладан, ноҳия марказида ўнлаб маъмурий ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилган ва фойдаланишга топширилган бўлиб, натижада, аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси бир неча баравар яхшиланди ва барча соҳалар тараққиёти таъминланяпти.

2008 йили Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори билан тасдиқланган Балжувон ноҳияси маркази бош режаси асосида бугунги кунгача 5та замонавий турар жой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилган. Яна 5та кўп қаватли бинолар қурилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2015 йили Давлат бошлиғининг бевосита топшириғи ва кўрсатмасига биноан, Балжувон ноҳиясида замонавий икки қаватли бино фойдаланишга топширилган бўлиб,  ноҳия давлат ташкилотлари ва идораларининг 12 нафар ходими турар жой билан таъминланган эди.

 

МАОРИФ ВА ИЛМ БЎЛИМИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

baljuvon 2017 3Хатлон вилоятининг Балжувон ноҳиясига иш ташрифи доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон  ноҳия маориф ва илм бўлими янги биносини фойдаланишга топширди.

Мазкур бино уч қаватдан иборат бўлиб, замонавий меъморчилик талабларига мувофиқ тарзда қурилган. Бино лойиҳаси «Абрис» МЧЖ томонидан Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги буюртмасига асосан ишлаб чиқилган. Қурилиш ишлари «Фараҳноз» МЧЖ мутахассислари ва қурувчилари томонидан бажарилган. 

Балжувон ноҳияси маориф ва илм бўлимининг янги биноси республика бюджети маблағлари ҳисобидан 0,2 гектар майдонда қурилган. Унинг лойиҳавий қиймати 2 миллион 170 минг сомонийни ташкил қилиб, шундан 264 минг сомонийси бино кабинетларини зарур соҳавий ускуналар билан жиҳозлаш учун сарфланган.

Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватларида 12та иш кабинети жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бири янги стол-стуллар, шкафлар, компютерлар ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланган. Учинчи қаватда 80 ўринли мажлислар зали ва  меҳмонлар учун 3та ҳужра жойлашган бўлиб, бу ерда яшаш учун барча зарур шароитлар яратилган.

Балжувон ноҳияси маориф ва илм бўлими биноси қурилиш ишлари жараёнида 40дан зиёд маҳаллий аҳоли иш жойлари ва юқори ойлик маош билан таъминланди.

Миллат пешвоси ушбу бино кабинетларига ташрифи ва муҳайё этилган шароитлар билан танишуви чоғида келажакда ноҳия маориф ва илм соҳаси мутахассислари бундай шароит ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда, ноҳия мактабларида ўқувчилар таълим-тарбияси сифату даражасини юксалтириш учун ўз ҳаракатларини икки баравар оширишлари зарурлигини таъкидлади.

 

«КАНГУРТ-БАЛЖУВОН-ХОВАЛИНГ» АВТОМОБИЛ ЙЎЛИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

baljuvon 2017 4Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Балжувон ноҳиясига иш ташрифи доирасида «Кангурт-Балжувон-Ховалинг» автомобил йўли қурилишини бошлаб берди ва унинг лойиҳаси билан танишди.

«Кангурт-Балжувон-Ховалинг» автомобил йўли қурилиши лойиҳаси тақдимоти жараёнида Тожикистон Республикаси Президентига йўлнинг узунлиги 43 километрни ташкил қилиши, унинг қурилиши «Восе-Ховалинг» лойиҳавий автомобил йўлининг 22-километридан бошланиши маълум қилинди.

Мазкур йўл қурилишига 11,8 миллион Америка доллари назарда тутилган бўлиб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати билан келишилган ҳолда, ушбу лойиҳа «Восе-Ховалинг» автомобил йўлидан тежалган ва грант маблағлари ҳисобидан амалга татбиқ этилади.

Лойиҳа билан танишув чоғида мамлакат Президенти Транспорт вазирлигининг масъул шахсларига ишларни юқори сифатда охирига етказиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Лойиҳага биноан, бир вақтда ушбу йўлнинг дарёлар билан кесишган ҳудудларида узунлиги 500 метр бўлган 6та автомобил кўприги қайта тикланиши қайд қилинди.

Ушбу кўприклар юк ташиш автомобилларининг ҳаракати натижасида қайта тикланишга эҳтиёж сезмоқда. «Кангурт-Балжувон-Ховалинг» автомобил йўли қурилиши лойиҳаси тўлиқ амалга татбиқ этилиши билан бу йўналишда ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг мушкулликлари бартараф этилади.

«Кангурт-Балжувон-Ховалинг» автомобил йўлини яхши ҳолатда сақлаш мақсадида 1 минг 640 метр масофада соҳил мустаҳкамлаш ишларини йўлга қўйиш назарда тутилган.

Лойиҳа таъмирга муҳтож участкалар, аҳоли яшайдиган минтақалар, 29та сув қувури, 7та янги қувур, 25 минг 880 метр ҳимоя иншоотлари, 4 минг 870 метр кенглиги 1,5дан 3 метргача бўлган пиёдалар ўтиш йўли ва 19 минг 390 метр темир-бетон зовурларни ўз ичига олади.

Миллат пешвосига лойиҳа тақдимоти жараёнида маълум қилишларича, «Кангурт-Балжувон-Ховалинг» автомобил йўлида қурилиш ишлари 18 ойда бажарилади.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мазкур йўл қурилиши лойиҳаси билан танишувдан кейин Балжувон ноҳияси марказида вилоят фаоллари ва ноҳия фуқаролари билан учрашув ўтказди.

Миллат пешвоси ўз чиқишида Хатлон вилоятининг Балжувон ноҳияси марказида бир қатор ҳаётан муҳим иншоотлар очилишини Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг навбатдаги санасини кутиб олиш арафасида муносиб совға, дея атади.

 

САРИ ХОСОР ҚИШЛОҚ ЖАМОАТИДА ТУҒРУҚХОНА БЎЛИМИ

baljuvon 2017 6Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон  Сари Хосор қишлоқ жамоати 2-рақамли минтақавий касалхонаси қошида туғруқхона бўлими биноси очилиши маросимида ҳам иштирок этди.

Маълум қилишларича, мазкур иншоотда қурилиш ишлари 2016 йилнинг мартида бошланган ва ушбу даврда туғруқхона бўлими биноси юқори сифатли ва давр талабларига мувофиқ тарзда қуриб битказилган.

Бино 9та ташхис ва даволаш кабинетлари, бошқа ёрдамчи бинолардан ташкил топган бўлиб, тиббий хизмат кўрсатишнинг қулай шароитларига эга. Кабинетлар замонавий ускуналар, жумладан, ЭКГ, ултрасадо ва аёллар касалликларини даволаш учун бошқа тиббий ускуналар билан жиҳозланган.

Сари Хосор туғруқхонасига зарур бўлган тиббий ускуна ва аппаратлар хариди учун 300 минг сомонийдан зиёд, қурилиш ишларига 1 миллион 200 минг сомоний сарфланган.

Миллат пешвоси туғруқхона шароитлари билан танишув чоғида қурилиш ишлари сифатига юқори баҳо берди ва дўхтирларни ҳалолу виждонан ишлашга даъват этди.

Маълум бўлишича, мазкур иншоот ватанпарвар тадбиркор Рустам Саидовнинг маблағлари эвазига қурилган. Қурилиш ишлари «Евро-стандарт» компанияси томонидан ижро этилган.

Сари Хосор қишлоқ жамоатининг янги туғруқхонасида турли мутахассисликларга эга бўлган 15 нафар шифокор доимий иш жойи ва яхши ойлик маош билан таъминланган.

Мамлакат Президенти Сари Хосор қишлоқ жамоати марказида замонавий туғруқхонани очар экан, унинг ходимларига битта «Тез ёрдам» машинасини совға қилди. Совға фуқаролар томонидан хурсандчилигу миннатдорчилик билдириш ва самимият билан қабул қилиб олинди.

 

ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ЮТУҚЛАРИ БИЛАН ТАНИШУВ

baljuvon 2017 5Балжувон ноҳиясига иш ташрифи доирасида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Сари Хосор қишлоқ жамоати халқ хўжалиги ютуқлари билан танишди.

Кўргазмага Сари Хосор қишлоқ жамоати аҳолиси ўз меҳнатлари самараси, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, доривор гиёҳлар ва ўтлар, ҳунармандчилик буюмларини чиқаришди.

Жамоат хўжаликларининг ютуқлари, айниқса, ёнғоқ, турли тутлар, наъматак, зирк ўсимлиги, шомурут, олчанинг бир неча тури, қуритилган олма, нок, ўрик, узум, гилос каби шириндан-шакар мевалари, мевали мурабболар, данаклар ва Сари Хосор ҳудудида йиғилган турли доривор гиёҳларга алоҳида эътибор қаратилди.

Умуман, доривор гиёҳларнинг 20 тури намойишга  қўйилди. Сари Хосор минтақасида шифобахш хусусиятга эга бўлган қарийб барча ўсимликлар мавжудлиги хабар қилинди.

Шунингдек, жамоат хўжаликларининг картошка, пиёз, сабзи, бодринг, ошқовоқ каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам кўргазмага чиқарилди.

Давлат бошлиғи Сари Хосор қишлоғи хотин-қизларининг қўл ҳунарлари маҳсулотлари ва қандолатчиликдаги маҳоратларига юқори баҳо берди.

Шу ернинг ўзида Миллат пешвосига Сари Хосор қишлоқ жамоати ҳудудида келажакда қуриладиган иншоот лойиҳаси таништирилди.

Маълум қилинишича, яқин келажакда Сари Хосор минтақасида сайёҳлик соҳасини ривожлантириш мақсадида 7та замонавий меҳмонхона қурилади. Сари Хосор қишлоқ жамоати аҳолисига тиббий ва спорт хизмати кўрсатиш даражаси янада юксалиши назарда тутилаётган бўлиб, айни пайтда ушбу соҳада яна 5та иншоот лойиҳаси ишлаб чиқилган. Мамлакат Президентига тадбиркорлар томонидан келажакда қуриладиган бинолар лойиҳалари ва уларнинг жойлашув манзили борасида маълумот берилди. Шунингдек, яхши хизмат кўрсатиш шароитини яратиш ва аҳоли фаровонлик даражасини юксалтириш учун турли соҳаларда яна 8та бошқа иншоотлар қурилиши маълум қилинди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон мазкур йўналишдаги тадбиркорлар ва масъул шахсларни тақдимоти ўтказилган иншоотлар қурилиши чоғида қурилиш ишлари сифатига биринчи даражали эътибор қаратишга ҳидоят қилди.

 

«БАЛЖУВОН-САРИ ХОСОР» АВТОМОБИЛ ЙЎЛИ ҚУРИЛИШИ

baljuvon 2017 7Хатлон вилоятининг Балжувон ноҳиясига иш ташрифи доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Сари Хосор қишлоқ жамоатида қуриладиган иншоотлар лойиҳаси ва «Балжувон-Сари Хосор» автомобил йўлининг бошланиши билан танишди.

Лойиҳани татбиқ этиш жараёнида асосий техник иншоотлар, жумладан, кенглиги 8 метр бўлган 34 километр йўл, 87та иншоот, диаметри 1дан 4  метргача бўлган темир-бетон сув қувурлари, узунлиги 120 метрлик битта кўприк, 9,6 километр масофада соҳилмустаҳкамлаш ишлари, 150 метр узунликка эга бўлган таянч деворлари қурилиши режалаштирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йўл қурилишига 53,1 миллион сомоний маблағ сарфланиши керак.

Ушбу йўл бўйлаб 11та қишлоқ, 860та хўжалик жойлашган ва 6 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Балжувон ноҳияси Тожикистон Республикасининг тоғли минтақаларидан бири ҳисобланади. Релефи жуда мураккаб, катта қисмини тоғ минтақалари ташкил қилади. Ноҳия марказига бориб келиш учун автомобил йўли мавжуд бўлмагани сабабли Сари Хосор қишлоғи аҳолиси кузги-қишки мавсумда мушкулликлар билан рўпара келади.

Йўл қурилиши буюртмачиси Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳисобланиб, қурилиш ишларини Транспорт вазирлигининг қурилаётган муассасалари давлат маъмурияти ҳамда бошқа маҳаллий қурилиш компаниялари ижро этади.

Бугунги кунгача Балжувон-Дулонамайдон, Балжувон-Дашти Майдон автомобил йўлининг 9 километри қурилган ҳамда 1995 йили «Балжувон-Сари Хосор» автомобил йўли қурилиши лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳар йили 500 мингдан 1 миллион сомонийгача маблағ ҳисобида ишлар ижро этилган бўлиб, 1995 йилдан 2017 йилгача бажарилган ишлар умумий маблағи 6 миллион 50 минг сомонийни ташкил қилади. Бугун 34 километр масофадаги йўлнинг қарийб барча участкаларида ишлар давом эттирилмоқда. 2016 йили Боғи Зоғондан Шайдонгача 10 километр асфалтли йўл қурилган бўлиб, Шайдон, Тоҳирдара, Дашти Килко, Чилторий, Дошмандий ва Баҳор қишлоқлари йил давомида бир-бири билан боғланган.

Давлат бошлиғи лойиҳа билан танишув чоғида «Балжувон-Сари Хосор» автомобил йўлининг сифатли ва ўз вақтида қурилиши аҳолининг бемалол ҳаракатланиши, экин майдонлари ўзлаштирилиши, ўрмонлардан самарали фойдаланиш, мева ва сабзавотларни йиғиш ҳамда сайёҳлик соҳаси тараққиётига ҳисса қўшишини қайд қилди. 

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ҳеч кимнинг боласи ногирон бўлмасин…

 

Умр Аллоҳ таоло бизга инъом этган энг олий неъматдир. Инсон ўзи учун муносиб кўрилган бошқа сон-саноқсиз неъматларга ҳам умри давомида эришади. Шундай экан, тирикликнинг қадрига етмоқ, ҳаётни севиб яшамоқ, умрнинг ҳар бир лаҳзасини Яратганга шукрона айтиб ўтказмоқ нақадар хуш. Бироқ орамизда турмушнинг адоқсиз ва арзимас икир-чикирлари важидан ношукрлик кўчасига кириб қолганлар ҳам топилади. Қалби ҳеч нарсадан таскин топмайдиган бундай

Муфассал...

ҲАҚИҚИЙ ВА ТЎҒРИ ҚАРОР

 

Тожикистон Республикаси Бош прокурори аризаси асосида мамлакат Олий суди томонидан Тожикистон Ислом тикланиш партияси фаолиятида экстремистик-террорчиллик унсурлар бор,  дея эътироф этилиши боис, унинг ман этилиши, фаолиятига барҳам берилиши, шунингдек, мазкур партияга тегишли «Нажот» газетаси тўхтатилиши, интернет сайтининг ёпилиши ҳамда партияга алоқадор аудио-видео ёзувлари, адабиётлару варақаларни олиб кириш, тарқатиш қатъиян тақиқланиши борасидаги хабарни телевидение орқали томоша қиларканман,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990834

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478131
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4059
4027
21744
7426653
99775
114875
7478131

Сизнинг IPнгиз: 3.21.46.68
Бугун: 23-11-2024 17:22:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015