Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Феврал 2017 Кӯришлар: 1767
Печат

 

azimshoh bahorov 2017Мамлакат Ҳукумати томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида 2000 йилдан бошлаб республика тараққиёт даврига ўтди ҳамда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, бунёдкорлик ишларини тезлаштириш орқали халқ турмуш даражасини яхшилаш ва барча соҳаларни қамраб олувчи ислоҳотларни амалга оширишга киришилди.

Бунинг натижасида учта миллий стратегик мақсад – энергетик мустақилликка эришиш, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифага айланганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Мазкур вазифалар ижроси йўлидаги саъй-ҳаракатлар натижасида ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш йилига ўрта ҳисобда 7 фоиздан кўпроқ ошиб, тўрт баравар ўсишига имкон яратилди.

Бу ҳақда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ўтган йил 22 декабридаги мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида ҳам кенг тўхталиб ўтилган.

Паёмда келтирилишича, фақатгина сўнгги 15 йил мобайнида, давлат бюджетининг даромад қисми 300 миллион сомонийдан 18 миллиард сомонийга ошиб, аҳоли даромади 25 ва жамғармалари 85 баравардан зиёдга кўпайган.

Шунингдек, биргина ўтган 2016 йили аҳолининг пуллик даромади 27,2 миллиард сомонийни ташкил этдики, бу 2015 йилга нисбатан 8,1 фоизга ортиқ.

Мустақиллик даврида барча манбалар, жумладан, истиқболли лойиҳалар ҳисобидан энергетика, саноат, қурилиш, коммуникация, инфратузилма, маориф, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалар тараққиётига 88 миллиард сомоний маблағ йўналтирилгани, ушбу даврда энергетик мустақилликни таъминлаш йўлида 36 миллиард сомоний маблағ сарфлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича ўта муҳим кичик ва йирик иншоотларни қуриш ҳамда фойдаланишга топширишнинг уддасидан чиққан Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари бошлиқ Тожикистон Ҳукумати кўзланган мақсад сари тобора яқинлашиб бораётганига барчамиз гувоҳмиз.

Энергетика соҳаси ходими бўлганлигим учун ҳам, фуқаро ҳамда касбий ходим сифатида мени кўпроқ энергетик мустақиллик йўлидаги муваффақиятлар қизиқтирарди. Минг шукрки, Ҳукуматимиз мамлакатнинг ягона энергетик тизимини ташкил этиб, 1300 мегаваттдан зиёд янги иқтидорларни фойдаланишга топшира олди.

Бундан ташқари, Тожикистонимизнинг "яшил энергия", яъни экологик тоза энергия ишлаб чиқариш бўйича сайёрамизнинг олти етакчи мамлакатларидан бири эканлиги, мамлакатимизда энергиянинг бу турини ишлаб чиқариш 98 фоизни ташкил этаётганлиги ҳам энергетика мустақиллиги йўлидаги шахдам қадамдир.

Янги 2017 йил файзли бошланди. Январ ойининг дастлабки кунларида аҳолига электр қуввати узатиш соати бирваракайига икки марта оширилди. Сўнгра аҳоли ҳаёт тарзини яхшилаш, республикадаги ишлаб-чиқариш корхоналари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларни яхшилаш мақсадида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг махсус Мурожаатидан кейин – 14 январдан бошлаб, электр қувватига қўйилган чеклов тўлиқ олиб ташланди. Яъни аҳоли, мамлакатдаги ижтимоий муассасалар ва ишлаб-чиқариш корхоналари суткасига 24 соат электр энергияси билан таъминлана бошланди.

Бу, албатта, электр энергияси мустақиллигига эришиш учун амалга оширилаётган махсус дастурнинг тўғри йўлга қўйилганидан далолат беради.

Президент Жаноби олийлари ўз Мурожаатларида таъкидлаганларидек, электр қувватига тежамкорлик билан муносабатда бўлиш, беҳудага сарф қилмаслик ҳамда фойдаланилган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришлик  энергетик мустақилликка етишишимизда муҳим омил бўла олади. Буни асло унутмайлик!

Азимшоҳ БАҲОРОВ,

Рўдакий ноҳияси электр тармоқлари етакчи мутахассиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Масъулиятли давр ташвишлари

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, дея эълон қилар экан, ушбу соҳаларнинг мамлакат ривожу равнақида муҳим ўрин эгаллашига урғу бердилар. Қишлоқлар ҳаётида эса, чорвадорлик асосий ўринни эгаллайди. Шу боис, ушбу мақоламизда чорвадорлик муҳим қирраларини ёзишга ҳаракат

Муфассал...

Стефано Мансервиснинг Давлат бошлиғи билан суҳбати

 

12 июл куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Европа Комиссиясининг халқаро ҳамкорликлар ва тараққиёт бўйича маъмурияти Бош директори Стефано Мансервисни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорликлари даражаси ва сифатидан қониқиш изҳор қилиниб, суҳбатдошлар икки томонлама ҳамда кўп

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2598125

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10295964
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4098
5604
21393
10210212
31476
161581
10295964

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.175
Бугун: 05-11-2026 18:15:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015