Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Январ 2017 Кӯришлар: 1929
Печат

 

yigilish201710 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси -Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлигининг ўн йиллик фаолиятига бағишланган якуний йиғилишда иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Давлат бошлиғи йиғилиш аввалида агентлик раҳбарияти ва барча ходимларини агентлик фаолиятининг 10 йиллиги билан самимий табриклаб, уларнинг келгусидаги фаолиятларига муваффақиятлар тилади.  

Коррупция халқнинг давлатга нисбатан ишончини йўқотувчи, нуфузини пасайтирувчи салбий ҳолат бўлиб, яширин иқтисод ривожланиши, давлат ва жамият маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш учун шароит яратиб, инсон ҳуқуқларини поймол қилиш, жамият ахлоқий мезонлари заифлашишига сабаб бўлиши қайд қилинди.

yigilish20171Миллат пешвосининг сўзларига кўра, давлат мустақиллигини қўлга киритган илк кунларданоқ Тожикистон коррупцияга қарши курашни давлат сиёсатининг истиқболли йўналишларидан бири сифатида белгилаб олиб, ҳуқуқий ва тузилмавий асослар шаклланиши, бу йўналишда халқаро ҳамкорликларни мустаҳкамлашга киришди. 1999 йилнинг июлида Тожикистон Республикаси Президенти томонидан "Иқтисодиёт ва коррупция соҳасида жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш қўшимча чоралари тўғрисида"ги фармоннинг чиқарилиши бу йўналишда мамлакатимиз давлат коррупцияга қарши сиёсати шаклланиши асосий чораларидан бири ҳисобланади.

Давлат бошлиғи Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлигининг 2007 йил январ ойида ташкил этилгани ҳақида эслатиб, агентликнинг давлат маблағларини бошқариш жараёни шаффофлигини таъминлаш, коррупциянинг ҳар қандай ҳолати ва шаклларини ошкор этиш ва олдини олиш йўлидаги фаолиятини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар бундан кейин ҳам давом эттирилишини қайд қилди.

Шунингдек, Коррупцияга қарши туриш миллий кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар даражасида коррупциянинг олдини олиш бўйича жамият комиссияларини ташкил этиш, коррупцияга қарши туриш иккита миллий стратегиясини қабул қилиш, мамлакат қонунчилигини халқаро ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш, Иқтисодий ҳамкорликлар ва тараққиёт ташкилотининг коррупцияга қарши тармоғига аъзо бўлиш жаҳон ҳамжамиятининг мамлакатимизда коррупция билан боғлиқ вазиятлар тўғрисидаги фикрини ижобий томонга ўзгартириш, 2015 йилда Коррупцияни қабул қилиш халқаро индексида Тожикистон рейтингини 16 зинага кўтариш учун шароит яратган муҳим ва ўз вақтидаги чоралар ҳисобланиши қайд қилинди.

Давлат ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати раҳбарияти томонидан қабул қилинаётган чора-тадбирлар ва ҳаракатларга қарамасдан, соҳада кўпгина муаммолар ва камчиликлар мавжудлигидан ташвиш изҳор этилиб, уларни ҳал қилиш агентлик, Коррупцияга қарши туриш миллий кенгаши, давлат бошқа органлари, жамият аъзоларининг биргаликда кураш олиб боришларини талаб қилиши таъкидланди.

Мамлакат Президенти сўнгги ўн йилда ички ишлар органлари, Транспорт вазирлиги, суд ва прокуратура, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари, Адлия, Маориф ва илм вазирликлари, Миллий хавфсизлик давлат комитети, Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитети, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги, дин ишлари, миллий анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш бўйича бўлимлар, ҳарбий комиссариатлар, банк тармоғи соҳасидаги коррупция даражасидан ташвиш билдириб, тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларига камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Агентлик раҳбариятига режа ва дастурларнинг самарали ижроси, виждонли ва ҳалол кадрларни саралаш ва ишга жалб  этиш бўйича топшириқлар берилди.

Коррупцион жиноятлар олдини олиш ва ошкор этиш йўналишида ишлар келгуси режалари борасида, шунингдек, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Рустам Эмомали ҳам чиқиш қилиб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга соҳа ходимларини доимий қўллаб-қувватлаётгани, Тожикистоннинг коррупцияга қарши муваффақиятли сиёсат олиб бораётгани учун миннатдорчилик билдирди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Ватан, кенгликларинг бағрида асил тулпорлар чопаверсин!

 

Болаликдан отга боғлиқ кўп маросимларда томошабин бўлганман.

Ватан деганда йилқи тўдаси ўтлаб юрган адирларни, улоқ чопилаётган кенгликларни кўргим келади.

Кўплар менга шеърингда ҳам, ҳикоянгда ҳам от, бошқа мавзу топилмадими, деб қолади. Чавандоз оиласида туғилиб, болаликдан от чопиб, йиқилиб-суриниб этим қотган. Отам чавандоз сифатида минтақада бўладиган

Муфассал...

Экологик маърифат юксалмоқда

 

Экологик маърифат ва тарбияни юксалтириш мамлакат мустақиллигининг илк йиллариданоқ Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг диққат марказидан ўрин олганди. Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 1996 йил 23 февралдаги қарори билан «2000 ва 2010 йилларгача Тожикистон Республикаси аҳолисининг экологик маърифати ва тарбияси давлат дастури»нинг қабул

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2535003

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10047385
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2518
5749
8267
10003284
83355
100591
10047385

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.149
Бугун: 22-09-2026 17:08:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015