Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 12 Ноябр 2015 Кӯришлар: 2076
Печат

 

daraiobТожикистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллиги қайд қилиниши арафасида Шўрообод ноҳиясининг Доғистон қишлоқ жамоати ҳудудидаги Дараиоб қишлоғида замонавий тиббий нуқта фойдаланишга топширилди. Шуни ҳам қайд этиш ўринлики, бу дармонгоҳ тиббиётнинг энг сўнгги технологияси билан жиҳозлантирилган.

Мазкур бино давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ва Шўрообод ноҳияси ижроия органлари ажратган маблағ эвазига қуриб битказилди. Замонавий тиб нуқтаси қурилишига 388600 сомоний маблағ сарфланди.

Қишлоқ аҳолиси Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги бу ғамхўрлигидан мамнунлар. Энди тоғли Дараиоб қишлоғи аҳолиси қиш мавсумида ҳам ўз маҳаллаларида саломатликларини тиклаш имкониятига эга бўлдилар.

 

Хусусий тиббиёт коллежи

Ҳамадоний ноҳияси марказида янги замонавий, хусусий тиббиёт коллежи фаолиятини бошлади. Мазкур ўқув даргоҳи маҳаллий тадбиркорлар – Ғиёсовлар оталиғида қурилиб битказилди. Айни пайтда коллежнинг доялик, тиб ҳамшираси ва фармацевтика бўлимларида 270 нафар ёшлар таҳсил олишмоқда.

Коллежда ўқув синфхоналаридан ташқари, замонавий технологиялар билан жиҳозлантирилган ташхис ва табобат тажриба ўрганиш кабинетлари мавжуд.

Бу ўқув даргоҳида Восе, Фархор, Данғара, Шўрообод ноҳияларидан ҳам ёшлар таҳсил олишмоқда. Шунингдек, коллежнинг спорт майдончаси ва бу ерда очилган ошхона ҳам талабалар хизматидадир.

Маориф соҳаси муаммолари муҳокамаси

Қўрғонтепа шаҳрида Хатлон вилояти маориф ва илм соҳаси бўйича кенгаши мажлисида ўқитувчилар малака ошириш институти фаолияти, умумтаълим муассасаларини дарсликлар ва методик қўлланмалар, ёш педагогларни иш билан таъминлаш, шунингдек, хизмат кўрсатган ўқитувчиларга имтиёзлар беришга тегишли муаммолар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, кенгаш аъзолари ёшлар ва талабалар ташкилотлари ҳолатини яхшилаш ҳамда вилоят ўқув муассасалари қошида ёш олимлар кенгашини ташкил этиш масалаларига тўхталиб ўтдилар.

 

Ҳосил мўл бўлди

Давлатимиз бошлиғи Эмомали Раҳмон топшириғу кўрсатмалари билан ўлкамизда боғдорлик соҳаси ривожланиб бормоқда. Ҳамадоний ноҳиясининг Панжоб қишлоқ жамоатида ҳам боғдорчиликка жиддий эътибор қаратилмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, илгарилари бу ерда махсус боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослаштирилган хўжалик амал қиларди. Вақт ўтиши билан хўжалик инқирозга учраб, бу ердаги боғу токзорлар нест-нобуд бўлганди.

Республика ва ноҳия ҳукуматлари ғамхўрлиги билан айни пайтда Панжоб қишлоқ жамоатида боғдорчилик қайтадан тикланмоқда. Қишлоқ жамоати ҳудудида бугунги кунда 245 гектарда эски ва янги бунёд этилган боғлар мавжуддир. Жорий йил об-ҳавоси боғдорчилик учун жуда ҳам қулай келди. Шунинг учун ҳам ўрик, шафтоли, бодом, олма дарахтлари мўл ҳосил берди. Ҳосилни териб олиш ва уни Суғд вилояти аҳолисига кўтара сотишда «Панжтан» ва Муҳриддин номли деҳқон хўжаликлари етакчилик қилмоқда. Панжоб қишлоқ жамоати деҳқонлари пишиб етилган меваларни талафотсиз йиғиштириб олиб, дарахтларга кузги ишлов бериш ишларини фаол давом эттиришмоқда.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Фано тупроғи бўлган шоир…

 

"Халқ овози" газетаси бош муҳаррири ўринбосари билан туғилган куни арафасида суҳбат.

 Ижодкор дўстим, шоир Эркин Шукурнинг ички оламига бир назар…

Ҳақиқий шоир дарвиш бўлади. Унинг олами ўзгача, бошқаларга унчайин нотаниш бўлиб кўринган дунёда яшайди.

Муфассал...

Ҳайит дастурхони – мусобақа майдони эмас

 

Қурбонлик қилмоқ бу Ислом шиорларидан биридир ва муҳим ибодатдир. У Одам алайҳиссалом замонларидан бошланиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) даврларигача давом этиб келган. Қуръони Карим Одам фарзандлари Ҳобил ва Қобил қурбонликлари ҳақида баён қилади: «Улар қурбонлик қилдилар. Бириники қабул, бошқасиники қабул бўлмади». Яъни Ҳобилнинг қурбонлиги қабул, Қобилники қабул бўлмади». У замонларда қурбонлик қабул бўлиши аломати осмондан бир олов пайдо бўлиб, қурбонликни куйдиришида эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2565121

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10138140
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3111
3465
18611
10082592
35233
138877
10138140

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 09-10-2026 20:04:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015