Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 29 Октябр 2015 Кӯришлар: 1850
Печат

 

kurgonТожикистон Республикаси Президентининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги кўрсатмаларини бажариш Хатлон вилоятида яхши йўлга қўйилган. Яқинда Темурмалик ноҳиясида «Строй-сервис-фикс» компанияси қурилиш материаллари ишлаб чиқариш янги корхонасини очди. Корхонада ўндан ортиқ қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Бир кунда бу ерда ўн тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилаётганлиги ишнинг самарадорлиги нишонасидир.

Маҳсулот ишлаб чиқариш учун саксон фоиздан ортиқ маҳаллий ашёлардан фойдаланилади. 

 

Вилоят банклари фаолияти

Йил бошидан буён вилоят банклари томонидан 816,5 миллион сомонийлик кредит ажратилган.

Хатлон вилояти маъмуриятидан хабар берилишича, бу маблағнинг 41 фоизи аграр соҳа, 31 фоизи саноат соҳаси тараққиёти ва 20,7 фоизи тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун ажратилганлиги маълум бўлди. Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, энг кўп кредит «Эсхата» банки томонидан ажратилган.

 

Тадбиркорликка кенг йўл

Аҳолини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида А. Жомий ноҳиясида ўсимлик мойи ишлаб чиқариладиган янги корхона ишга туширилди. Уни ноҳиянинг «Истиқлол» қишлоқ жамоатидаги маҳаллий тадбиркор Иноят Ҳошимов очди.

Корхонанинг мунтазам ишлаши учун раҳбарият ноҳия деҳқон хўжаликлари билан хом ашё етказиб бериш юзасидан шартнома имзолади. Айни пайтда бу ерда 10 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари иш билан таъминланди. 

 

«Саломатлик карвони» - Шўроободда

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан тоғли Шўрообод ноҳиясига «Саломатлик карвони» ташриф буюрди.

Тиб ходимлари «Даштижум» ва «Лангардара» қишлоқ жамоатларида бўлди. Уч кун давомида мазкур қишлоқлардан минг нафарга яқин кишига тиббий хизмат кўрсатилди. Табиблар гуруҳига вилоят соғлиқни сақлаш соҳасининг энг етук мутахассислари кирганди.

 

«Восе-Ховалинг» автомобил йўли қурилиши

Хатлон вилояти қурилиш компаниялари «Восе-Ховалинг» автомобил йўли қурилишини давом эттирмоқда. Ушбу автомагистрал узунлиги 88 километрдан иборат.

Мазкур автомобил йўли қурилиши 2013 йил мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида расмий равишда бошланганди.

Шунингдек, йўл қурилиши жараёнида 12та кўприкнинг қайта қурилиши кўзда тутилган.

 

Янги иш жойлари

Вилоятда янги иш жойлари яратиш йўналишидаги тадбирларга катта эътибор қаратилмоқда. Вилоят аҳолини иш билан таъминлаш бошқармаси маълумотларига кўра, бу мақсадда ноҳия ва шаҳарларда мунтазам бўш иш жойлари ярамаркаси ўтказилади.

Жорий йил тўққиз ойи бадалида 228 марта бўш иш жойлари ярмаркалари ўтказилган бўлиб, натижада, 3058 киши доимий иш жойи билан таъминланган.

 

Жиликўлда тиб маркази

Жиликўл ноҳиясининг «Нури Вахш» қишлоқ жамоати ҳудудидаги «Дўстий» қишлоғида тиб маркази фойдаланишга топширилди. Соғлиқни сақлаш янги маркази қишлоқ жамоатининг 4 минг нафарга яқин аҳолисига хизмат кўрсатади. Тиб маркази биноси аҳоли турмуш даражасини ошириш дастури доирасида қуриб битказилган.

Қайд этиб ўтиш ўринлики, узоқда жойлашган қишлоқларда ижтимоий иншоотлар қурилиши Республика чегара ноҳиялари аҳолиси турмуш даражасини ошириш лойиҳаси доирасидаги энг муҳим вазифалар сирасига киради.

 

«Оила йили»га бағишланган тадбир

Қўрғонтепа шаҳрида «Оила йили»га бағишлаб яна бир тадбир ўтказилди. Бу маросимда бир неча жуфтнинг никоҳдан ўтиши ҳамда янги туғилган болаларга туғилганлик гувоҳномаси бериш тантанали тарзда амалга оширилди. Йиғилишда меҳнат фахрийлари, вилоятнинг намунали оилалари вакиллари иштирок этди.

Оила қурган ёшлар ва туғилганлик гувоҳномаси олган болаларнинг ота-онасини бу қутлуғ кун муносабати билан Хатлон вилояти фуқаролик ҳолати ва қайдга олиш актларини қайдга олиш бўлими мудираси Зинат Сафарова, Қўрғонтепа шаҳар раиси ўринбосари Солеҳамоҳ Қосимова, Қўрғонтепа шаҳри фуқаролик ҳолати ва қайдга олиш актларини қайдга олиш бўлими мудираси Хуршеда Махсуддиновалар табрикладилар.

 

М. Искандар тайёрлади.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Оҳангларда оқади умр, Ҳар зарбаси – юрак титроғи…

 

Ўткир Раҳмат 1948 йил 15 мартда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманининг Узун қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат университети ва Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. У ўз меҳнат фаолиятини матбуот нашрларидан бошлаб, сўнг кўп йиллар нуфузли идораларда хизмат қилди. 1998 йилда “Шуҳрат” медалига ва 2005 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазавор бўлган. Халқаро Чўлпон

Муфассал...

КЎКЛАМ КЕЛДИ

 

Бойчечак қаддини кўтарар ердан,

Баҳорнинг нафаси сочилди ҳар ён.

Заминда жаннатий ҳаёт яратиб,

Кўкламнинг қадами етди биз томон.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073511

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064220
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
280
3030
5760
8024732
3310
108045
8064220

Сизнинг IPнгиз: 18.226.150.251
Бугун: 02-04-2025 02:11:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015