Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 1873
Печат

 

stadion 2017Бобожон Ғафуров ноҳияси марказида янги спорт мажмуаси ишга туширилди. Ёшлар йилида фойдаланишга топширилган мазкур мажмуа "Варзишгоҳи жавоний" (Ёшлар стадиони) деб аталди.

Мажмуа қурилиши жорий йилнинг феврал ойида бошланганди. Мутахассислар уни  қурган "Диёри Нур" маҳаллий ширкати жамоаси иши сифатига яхши баҳо беришди.

Давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи кўмаги ва қўллаб-қувватлаши асосида бунёд этилган мажмуада кураш, футбол, волейбол, баскетбол, теннис каби  спорт турлари билан шуғулланиш имконияти мавжуд. Спорт зали ва кичик футбол ўйнаш майдончаси аллақачон ёшлар билан гавжум.

Мажмуа очилишида қатнашган меҳнат фахрийлари, турли касб эгалари ноҳияда янги ишга туширилаётган маданият ва спорт иншоотлари ёшларнинг бўш вақти мазмунли ўтишига, уларнинг турли бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолишидан сақланишига ёрдам беришини таъкидлашди.

 

Қонунни буздингми, жарима тўлайсан!

Йилнинг ўтган олти ойида Суғд вилоятида ердан фойдаланишга оид 71та қонунни бузиш ҳоллари аниқланди. Қонунбузарлик ҳоллари Истаравшан ва Конибодом шаҳарлари ҳамда Бобожон Ғафуров ноҳиясида кўпроқ юз берган. Ер ҳақидаги қонунни бузиш ҳоллари 2 мингтага етган.

Қонунбузарлар 710 минг сомонийга яқин маблағда жаримага тортилганлар. Бу ўтган йилнинг шу давридаги жарима миқдори билан солиштирилса, 134 минг сомонийга кўпдир.

Айни пайтда белгиланган жарималарни ундириш учун 35та иш судга жўнатилган.

Бошқарма раиси Жамшид Умарзоданинг айтишича, давлат мулки бўлган ернинг бир қаричи ҳам қонунга хилоф тарзда эгаллаб олинмаслиги учун нозирлар сафарбарлиги тобора кучайтирилмоқда.

 

Жамият байрами нишонланди

Мамлакатимизда Ногиронлар куни қайд қилинар экан, вилоятда яшаётган ногирон инсонларга 35 минг сомонийлик ёрдам пули берилди. Вилоят раҳбарларининг ташаббуси билан турли шаҳар ва қишлоқларда яшаётган 350 нафар ногироннинг аҳволидан хабар олинди. Жумладан, 25 ёшгача бўлган 200 нафар ногироннинг ҳолидан хабар олиниб, ҳар бирига 500 сомонийдан ёрдам пули берилди.

Вилоятдаги бир қатор ижтимоий муассасалар томонидан эса, ногиронлар учун турли хил зарур жиҳозлар олиб бериш учун 12 минг сомоний маблағ сарфланди.

Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги "Ваҳдат" миллий боғига вилоятнинг турли шаҳар ва ноҳияларидан 250 нафардан кўпроқ имконияти чекланган инсонлар таклиф этилдилар. Уларга байрам дастурхони ёзилди. Вилоят раиси ўринбосари Рустам Раҳматзода жамиятдаги ғамхўрликка муҳтож ҳар бир инсон, жумладан, ногиронлар, етимлар, камтаъминланган оилалар аъзолари доимо мамлакат раҳбарлари диққат марказида эканлигини изҳор этди. Уларнинг саломатлигини тиклаш, яхши, мазмунли дам олишлари учун қулай шароит яратиб бериш мақсадида барча имкониятлар ишга солинганини мисоллар билан айтди.

Мазкур байрам тадбирида қатнашган Тожикистон Республикаси Ногиронлар миллий бирлашмалари раҳбари Асадулло Зикрихудоев имконияти чекланган инсонлар жамиятнинг тўлақонли аъзолари сифатида Суғд вилоятида ғамхўрлик оғушида эканликларини таъкидлади.

 

Кўзи ожизлар ҳам ўқий оладилар

Конибодом шаҳрида яшаётган кўзи ожизлар ва қулоғи яхши эшитмайдиган инсонларда ҳарф таниш ва китоб ўқиш учун имконият пайдо бўлди.  "Пайванди шаҳрвандий" ижтимоий ташкилоти раиси Мушаррафа Ҳасанованинг айтишича, кўзи ожизлар учун ўқув курси ташкил этилаётир. Улар Брайл алифбоси ёрдамида ўқишни ўрганишади.

Янги лойиҳа бир йилгача маблағ билан таъминланади.

Шаҳар раиси ўринбосари Замирахон Ашурматованинг айтишича, Конибодомдаги имконияти чекланган болалар ҳам савод ўрганишдан четда қолишмаяпти. Улар барча тенгдошлари каби ўқиб-ўрганишлари учун етарли шароитлар яратилган.

-Ижтимоий ташкилот томонидан амалга оширилаётган янги лойиҳа эса, кўзи ожиз инсонлар учун қилинган яна бир ғамхўрликдир,- деди Замирахон Ашурматова.

 

Кимга фойда, кимга зарар?

Йилнинг ўтган ярмида вилоятдаги савдо нуқталаридан 4 минг донага яқин диск мусодара қилинди. Сифати паст, тор мазмунли, ваҳшийлик ва зўравонликни тарғиб этувчи дисклар йўқ қилиб ташланди.

Вилоят кино ва видео идорасидан хабар беришларича, савдо нуқталарида тез-тез рейдлар ўтказиб турилади. Ўз манфаати, тезроқ чўнтак қаппайтириш йўлида бузғунчилик мазмунидаги ёки паст сифатли видео, кинолар ёзиб олинган дискларни сотаётган виждонсиз сотувчилар учраши қайд қилинди.

 Кино ва видео идораси бошлиғи Маҳмадназар Маҳкамовнинг айтишича,  фақатгина сотувда бўлган дисклар мазмуни ва сифатига қизиқиб қолмасдан, уларни кўпайтираётган кишилар билан ҳам  мунтазам иш олиб бориш масаласи кўндаланг бўлиб турибди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Бахт қасри

 

Турмуш - тўрт мушт, дегани.  Унга чидасанг бахт сеники… (Қулоққа чалинган гап).

-Бахт нима?

-Бахт – эрталаб туриб, кўм-кўк осмонни кўрганинг.

-Яна-чи?

-Субҳидамда волидаи муҳтарамангга салом бериб, меҳр билан жавобини олганинг.

Муфассал...

Гуркираб ўсмоқда битта фарёдгул...

 

Мунглиғ мусофирман,

Келмайсан йўқлаб,

Бардавом йўлларда тўзиб ётган нур.

Тўкилиб боряпман, йироқ - ёвуқлар

Қасдлашиб келганда жонимга довур.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2563381

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10130619
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2581
5017
11090
10082592
27712
138877
10130619

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.216
Бугун: 07-10-2026 17:13:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015