28 май куни мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода «Душанбе -2» иссиқлик-энергияси маркази иккинчи корпуси қурилиш ишлари билан танишди.
Маълумот берилганидек, марказ иккинчи босқичи қурилиш ишлари 75 фоиздан кўпроқ бажарилган бўлиб, 90 фоиз зарурий жиҳозлар етказиб келинган.
Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода, шунингдек, Душанбе шаҳрининг алоҳида мавзеларидаги иссиқлик узатиш ва уни тақсимлаш маркази нуқталари бунёди ва 450 минг тонна кўмир сақланувчи омбор қурилишини ҳам кўздан кечирди.
Таъкидланганидек, «Душанбе-2» иссиқлик-энергияси маркази иккинчи босқичи асосий иншооти қурилиш ишларига 1000 дан ортиқ маҳаллий ва хитойлик мутахассислар жалб этилган.
Мамлакат Бош вазири сафари жараёнида соҳа масъуллари Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президентининг 2016-2017 йиллар куз ва қиш мавсумига ҳар томонлама тайёргарлик, хусусан, мамлакат пойтахти аҳолисини қиш фаслида иссиқлик ва энергия билан таъминлаш ва иссиқлик-энергияси маркази иккинчи босқичи ва унинг зарурий инфратузилмаси қурилиш ишларини сифатли бажариш борасида берган топшириқларини ўз вақтида ижро этишга вазифадор этилдилар.
**
Миллат пешвоси - Эмомали Раҳмоннинг халқаро фаолиятига бағишланган китоб
Тожикистон Республикаси давлат истиқлолиятининг 25 йиллигига бағишлаб, пойтахтнинг «Контраст» нашриёти Тожикистон Республикаси Президентининг ёрдамчилар бўлими катта маслаҳатчиси, фалсафа фанлари номзоди Зафар Сайидзоданинг янги «Миллат пешвоси - Эмомали Раҳмоннинг халқаро фаолияти: тожиклар миллий давлатининг дунё сиёсат майдонига қайтиши» номли китобини нашр этди.
Бу китобда тожик миллатининг мисли кўрилмаган ютуқлари, азиз Ватанимиз сиёсий ҳаётининг муҳим йўналиши-Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг назариявий ва амалий фаолияти билан боғлиқ ташқи сиёсат борасида гап кетади.
Китоб беш бўлимдан иборат бўлиб, янги жаҳон системасида Тожикистон ўрни, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг давлат ташқи сиёсатини йўлга солишдаги ўрни, унинг вазифа ва усуллари ҳамда халқаро миқёсдаги мамлакат икки ва кўп томонлама ҳамкорликлари борасида ҳикоя қилади.
**
РАҲМОН ОЗОДА ЭМОМАЛИ - ОЛИЙ МАЖЛИС МИЛЛИЙ МАЖЛИСИ АЪЗОСИ
29 май куни Душанбеда шаҳар ва пойтахт ноҳиялари халқ вакилларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати раҳбари Раҳмон Озода Эмомали бир овоздан Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзоси этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Раҳмон Озода Эмомали номзодини шаҳар мажлиси вакиллари жорий йилнинг 14 апрелида Душанбе шаҳри халқ вакиллари мажлисининг бешинчи мажлисида бир овоздан Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзолигига илгари сурганди.
Раҳмон Озода Эмомалининг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари билан бўлган мулоқоту учрашувларда мамлакат мавқеи ва манфаатларини ҳимоялаш, икки ва кўп томонлама муносабатларни тараққий эттириш ҳамда Тожикистон консуллик муносабатларини такомиллаштиришда ўзига хос ҳиссаси бор.
Қайд этиб ўтиш ўринлики, Раҳмон Озода Эмомалининг Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритган даврида унинг раҳбарлиги ва ташаббуслари асосида консуллик фаолиятига боғлиқ Тожикистон Республикаси ҳуқуқий меъёрий битимлари такомиллаштирилди.
Раҳмон Озода Эмомалининг халқаро миқёсда Тожикистон обрў эътиборининг юқори кўтарилишига сабаб бўлувчи Миллат пешвосининг ташаббусларини амалга ошириш ва дипломатик муносабатларни кенгайтириш борасидаги улуши беқиёсдир.
**
КЕНГАШ МАЖЛИСИ РАИСИ: - ЭМОМАЛИ РАҲМОН - ТАРИХИЙ ШАХСИЯТ
Саудия Арабистони мамлакати Кенгаш мажлиси раиси доктор Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх 25 май куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон билан бўлган учрашувдан сўнг, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳузурида шундай деди:
- Бу мулоқот икки мамлакат олий раҳбарлари ҳамда халқининг яхши ва биродарлик алоқалари намунасидир. Мулоқот жараёнида Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси раиси билан бўлган мулоқот ҳақида маълумот бердим ҳамда Жаноби олийга икки мамлакат раҳбарлари ўртасида имзоланган битимларни амалга оширишда иккала давлат парламентлари ҳаракат қилаётганлигини ҳам билдириб ўтдим.
Доктор Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх сўзларига кўра, тожик миллати пешвоси ҳақида кўп эшитган ва Эмомали Раҳмонни ўзининг саъй-ҳаракатлари туфайли Тожикистонда фуқаролик урушини тўхтатган ва йўқ мамлакатни бўлиб кетишдек хатардан асраб қолган киши сифатида танийди. У бундай тарихий шахсият билан юзма-юз суҳбат қургандан мамнун.
Менинг бу сафардан олган таассуротларим яхши ва олий. Бу сафар - икки қисмдан иборат. Биринчи қисми тожик миллатига доир, албатта, тожик халқи ҳақида кўп ўқиб-эшитганман, тожиклар меҳмоннавоз ва хокисордир. Бугун кўрган нарсаларим ўқиган ва эшитганларимга тўғри келди. Таассуротларимнинг иккинчи қисми Жаноби олий борасида. Биз Жаноби олийни тарихий шахс сифатида биламиз. Шунингдек, у киши ўз сиёсий фаолиятини парламентдан бошлаганларини ва фаолият юритганликларини билдим.
Турналар мезон ипларини солиб ўтган каби иссиқ ўлкаларга учиб кетаётган кез... Умримиз тақвимига сариқ япроқларини ташлаб ўтаётган куз... Сени эслагим келди, Ёшлигим.
Ижтимоий-сиёсий мавзуда мақола ёза олмайсан, сен, деб қўлини ниқтаб кўрсатганларга қараб, “Тўғри, ёза олмайман. Аммо мен болалигимнинг соф хотиралари билан яшайман”, дея сенга қараб кетдим, Болалигим.
Муфассал...
Хатлон вилоятининг Кўлоб минтақасида азалдан эл орасида машҳур бўлган зиёратгоҳ, тарихий обидалар жуда кўп. Айниқса, Султон Увайси Қараний оромгоҳи воҳа аҳли муқаддас билган масканлардан эканлиги диққатни жалб қилади. Собиқ Шўролар даврида ҳам ушбу масканга жуда кўплаб зиёратчилар ташриф буюрган. Қишлоғимиз оқсоқоллари ҳар йили махсус автобусда Мозори Ҳазрати Султонга бориб, 1-2 кун қолиб, зиёрат ва истироҳат олиб қайтишарди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015