Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 26 Январ 2017 Кӯришлар: 2701
Печат

 

r hakimzoda2017Тожикистон Республикаси давлат амонат банки - "Амонатбонк" ўзининг ўтган йил якунларига бағишланган матбуот анжуманини ўтказди.  Унда банк раиси Руҳуллоҳ Ҳакимзода журналистларга банкнинг бир йиллик фаолияти тўғрисида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда  банкнинг республикамиз ҳудудларидаги барча нуқталари 14 мингдан ортиқ корхона-ю ташкилотлар, 664 минг нафар аҳолини ижтимоий ва ҳуқуқни ҳимоялаш

органларининг нафақа олувчилари ҳамда 1,2 миллион нафар жамғарма қўювчиларга  хизмат кўрсатиб келмоқда.

2016 йилнинг 31 декабрига қадар эса,  банк бюджети 2,9 миллиард сомонийни ташкил этиб, 2015 йилга нисбатан 16 фоизга кўпайган.

Шунингдек, банк 6980та ташкилоту муассасалар билан "Меҳнат ҳақи" лойиҳаси бўйича банк тўлов карталари орқали ҳамкорликни йўлга қўйган.

Ҳозирги  кунда  "Амонатбонк"  республика бўйлаб нафақахўрларнинг нафақа олишларини қулайлаштириш мақсадида, банк тўлов карталари орқали хизмат кўрсатишда давом этмоқда. Банкда чоп қилиш, банк тўлов карталарини тайёрлаш ва банкоматлардан фойдаланиш нафақа олувчилар учун бепул йўлга қўйилган.

Айтиб ўтиш жоизки, республикамизнинг 9 минг нафар нафақа олувчилари банк филиаллари орасида сарсон бўлиб юрмасликлари ва ўз вақтида ҳисобларига пул ўтганлигини билиш мақсадида "СМС-хабар" хизмат кўрсатиш дастурига бепул уланган.

Банк раҳбарияти масъулиятли ва билимдон кадрларни ишга жалб қилиш, айниқса, аёллар ва ёшларни иш жойлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келади.  Шу билан бирга, "Амонатбонк"да 914 нафар аёллар фаолият юритишиб, улардан 27 нафари раҳбарлик лавозимларида ишлайди.

- Касбий маҳоратга эга бўлган хотин-қизларни ишга жалб қилиш мақсадида банкнинг расмий веб-сайти орқали танлов эълон қилинди. Айтиб ўтиш жоизки, 2016 йилда ҳам олий ўқув юртларини битирган 58 нафар хотин-қизлар  танлов асосида ишга қабул қилинди. Бу жараён банк раҳбариятининг доимий назорати остида бўлиб, бу йўналишда ишлар давом этиб келиняпти,-деди Руҳуллоҳ Ҳакимзода.

Банк ҳар йили байрамлар арафасида камтаъминланган оилаларга имкон қадар молиявий ёрдам кўрсатади. 2016 йилда банк томонидан ёрдамга муҳтож кишиларга 35,3 минг сомоний моддий ёрдам кўрсатилган.

-"Амонатбонк"  бундан кейин ҳам Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма ва топшириқларини ўз вақтида бажариб, мамлакат иқтисодиёти ривожида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади,-деди Тожикистон Республикаси давлат амонат банки - "Амонатбонк" раиси Руҳуллоҳ Ҳакимзода.

Садоқат Абудуразоқова,

"Халқ овози".

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Шоҳона Одиназода: «Газета – бу инсон учун маънавий озуқа…»

 

Баҳор фасли байрамларга бой. 8 март – Оналар куни. 11 март – Тожикистон матбуоти куни. Халқаро Наврўз байрами ҳам  яқинлашмоқда. Журналистиканинг турли соҳаларида фаолият юритган ва бугунги кунда «Бонувони Тожикистон» журнали бош муҳаррири вазифасида ишлаб келаётган Шоҳона Одиназода билан Матбуот куни олдидан уюштирилган суҳбатни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Муфассал...

Ажиб дунё

 

Шайтон каби болалаб кетган,

Ҳийлаларда шайтонга етган.

Баъзилари виждонин сотган,

Ғурури йўқ, илдизлар отган.

Айт, бу қандайин ажиб дунё!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2559390

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10117652
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1967
5837
35060
10039118
14745
138877
10117652

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 04-10-2026 12:35:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015