Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 05 Май 2016 Кӯришлар: 1741
Печат

 

majlisss29 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.  

Ҳукумат мажлисида дастлаб Тожикистон Республикасининг бир қатор амалдаги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари тасдиқланиб, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун тавсия қилинди.

 

Ҳукумат аъзолари, жумладан, Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасининг 2016 йил учун давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида", "Тожикистон Республикасининг "Бюджетга бошқа мажбурий тўловлар тўғрисида"ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида", "Тожикистон Республикасининг "Олий ва олий ўқув муассасаларидан кейин касбий таълим тўғрисида"ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида", "Тожикистон Республикасининг "Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини тасдиқладилар ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун тавсия қилдилар.

Мажлисда, шунингдек, "Бадахшонроҳсоз" давлат унитар корхонаси, "Данғара Давлат университети политехник коллежи" давлат таълим муассасаси,  "Янги саноат технологияларини лойиҳалаштириш конструкторлик маркази" давлат муассасаси ташкил этилиши ҳамда бир қатор давлат унитар корхоналарини қайта номлаш ва маъмурий, турар жой иншоотлари, саноат корхоналари ва цехлари қурилиши учун ер участкалари ажратиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Ҳукумат мажлиси ишида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида йўловчилар ва юк ташиш бўйича халқаро автомобил ҳаракатлари тўғрисида келишув лойиҳаси қабул қилинди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, мамлакат Ҳукумати Раиси Эмомали Раҳмон мажлис иши охирида Ҳукумат аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарларига мажлисда кўриб чиқилган масалаларни ўз вақтида ижро этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ошириш, картошкапарварликни ривожлантириш, такрорий экинни тезлаштириш ҳамда мева ва сабзавотларни хорижга экспорт қилиш ҳажмини ошириш борасида аниқ топшириқлар берди.

 

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ДЕВАШТИЧДА САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНАДИ

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2018 йил Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинганлиги муносабати билан Деваштич ноҳиясида ҳам чора-тадбирлар режаси тузилиб, бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Муфассал...

Қалби мардликка маскан эди…

 

Душманнинг жирканчли қадами Ватаннинг кўзга тўтиё тупроғини топтар. Уруш олови тобора кучайиб, аланганинг заҳарли ўткир тили янада кенгроқ ҳудудни ялаб-юлқамоқда эди.

Элнинг қалбида ору номуси, ғурури бўлган содиқ фарзандлари енг шимариб, Ватан ҳимоясига чоғланди…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100824

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214044
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1936
2279
9350
8185301
63564
89570
8214044

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.84
Бугун: 22-05-2025 17:27:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015