Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 17 Апрел 2020 Кӯришлар: 2638
Печат

 

r abdulahadov 2020Шамолларга бериб бағримни

Рутубатли туманлар аро.

Феруза тонг ифорларини

Туйдим сармаст ва ғазалсаро.

Хаёлимнинг сўқмоқларида

Тағин мени айладинг хумор.

Майин, иссиқ тупроқларингда

Менинг изим қолгандир, Фархор?

Водийларинг кўкаряптими?

Қизилеринг босмадими сув?

Тўқайзоринг дарахтларини

Кўрмоқликни қиляпман орзу.

Қандай роҳат зовурларингда

Балиқлардек юрсам чўмилиб.

Пишинсаму олов бағримда

Армонларинг ётса кўмилиб.

Тирикмикан Хурсанд боболар,

Юрганмикан сигир, қўй боқиб.

Тургандир-ов, қари момолар,

Субҳидамда говмишин соғиб.

Эрин ғийбат қилаётгандир

Ойдиннисо хола ҳам ҳозир.

Кўкрагимга қаттиқ ботгани

Соғинчингнинг маъюс овози...

Олисларда юрибди дайдиб,

Ҳануз менинг ўтли қобирғам.

Билдим, меҳринг чизиб бўлмайди

Жиндаккина шеърларим билан.

Рўпарамда азамат тоғлар,

Қоратоғинг эслатди уч қур.

Қўлларимдан маҳкам қучоқлаб,

Юр-юрлайди насимлар учқур.

Теваракда санқир изғирин,

Тепаликда мудрайди қор, муз.

Муздай ҳаволарни симириб

Фазодаги булутлар - Қорқиз.

Кечир, бугун бироз ичикдим,

Мужмаллигим балким, шул боис.

Кўксим мунча майин майишди,

Саҳроларда қолганда ёлғиз.

Дашту тоғлар оқарди бирам,

Оқпарқувнинг силсиласида.

Ойдинлашди бирдан хотирам

Учқунларнинг ёйилмасидан.

Тарновлардан томчи тинмади

Чак-чаккилаб марвориддек соф.

Қолгин, дединг сира кўнмадим,

Кўзларингга ашк тўлар ғарқоб.

Ҳузурингдан шамолдай лоқайд

Келишимга берганча ваъда,

Кетдим қобирғамнинг бир чети

Узилгандай бўлди тўсатдан.

Учқунлади юрагимда ғам,

Қор ёғилди яна фалакдан.

Атроф шундай ёрқин бўлса ҳам,

Қил ҳам сиғмай қолди юракка.

Қил ҳам сиғмай қолди юракка…

 

***

Бақирай бор овозим билан,

Фарёд урай юрак-юракдан.

Гоҳ қайғудан, гоҳо шодликдан,

Ҳайқирайин: "Менга кераксан!"

Эшитяпсанми? Гулим, бормисан?

Ҳисларимнинг хуружларидан.

Огоҳмисан, интизормисан,

Хаёлотнинг оғушларида?

Ўтгандан сўнг Чилучорчашмадан.

Олтинсойга олганимда йўл,

О, ҳайқирай муҳаббат билан,

Исминг айтиб чақирайин Гул!

О, майлига мардум тингласин,

Телба, дея ўйласин майли.

Майли бугун кўнглим йиғласин,

Офтоб кулди, тоғлар жилмайди.

Коинотга сочгайман аксу

Садо берган овозларимни.

Нигоҳларинг кўрмайди, афсус,

Юрагимнинг парвозларини…

 

***

Ёришмади тун янглиғ кўксим,

Ғолиб келди гўзал қайғулар.

Келмайсиз, деб йиғладинг ўксиб,

Юрагимга солиб ғулғула.

Орадаги олис масофа

Тағин солди ишқимга раҳна.

Тағин сени қўйдим азобга,

Яна ўзим айрилдим бахтдан.

Хиралашди фалакдаги ой,

Чеҳрасини чулғади булут.

Сенинг ойдин кўнглинг ҳойнаҳой

Зулумотда қолдирдим, Сулув.

Жиринглади қўққис телефон,

Чечакларин очди хаёлот.

Бироқ яна авзоим бешон

Дағал сўзлар

айлади ижод.

"Аввал бундай эмасдингиз, сиз,

Ўзгарибсиз, анча чўзилиб. "

Сўнг гўшакни қўйганинг кези,

Дилда недир кетди узилиб…

 

Раҳматулло Абдулаҳадов,

Носир Хусрав ноҳияси.

 

Раҳматулло Абдулаҳадов 1994 йили Фархор ноҳиясида туғилган. Бохтар шаҳридаги Носир Хусрав номли дорилфунуннинг филология факултетида таҳсил олган. Айни пайтда Носир Хусрав ноҳиясининг 25 ва 5-умумтаълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб ишламоқда.

"Орзу гуллари" китоби муаллифи.

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Исроф – гуноҳи азим

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон халқ учун, Ватан учун жуда хайрли ишларга қўл урилмоқда. Унинг бевосита ташаббуси билан қатор фойдали қонунлар қабул қилинди. Шулардан бири тўй ва маъракаларни ихчамлаштириш, кам харажат билан ўтказиш кўзланган  муҳим қонундир.

Муфассал...

Сабоқдош дўстимнинг иқрори

 

«Ўзингизни ўз қўлларингиз ила ҳалокат жарига улоқтирманг

Қуръони Каримдан.

Курсдошлар билан учрашувимиз куни белгилангач, Бош муҳарриримиз Ёқубжон Абдуманонзода билан сафарга отландик. Олдиндан келишилган кун – 2013 йилнинг 30 июнида факултет ҳовлисида йиғила бошладик. Учрашувга Суғд вилоятининг турли ноҳиялари ва биз жанубликлар – бир-бирларини қарийб 20 йил

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2305820

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9088970
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
26
3984
23085
9033249
92791
126949
9088970

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.91
Бугун: 23-01-2026 00:10:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015