Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 1952
Печат

 

meredov 201714 июл куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Учрашувда Тожикистон ва Туркманистоннинг томонларни қизиқтирган соҳалардаги давлатлараро муносабатлари ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари

кўриб чиқилди.

Давлат бошлиғи суҳбат аввалида Тожикистон ва Туркманистоннинг турли соҳалардаги алоқалари зарур даражада йўлга қўйилгани, уларни муваффақиятли ривожлантириш учун иккала томон интилиш ва ҳаракатларидан кенг фойдаланилиши кераклигини айтди.

Тожикистон ва Туркманистон конструктив муносабатлари ва халқлари дўстлиги асрлар қаъридан бошланиб, бугун доимий сиёсий диалог ва давлатлараро муносабатлар шартнома-ҳуқуқий базаси зарур даражада тургани борасида бир хил фикр билдирилди.

Давлатлараро ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш мақсадида иқтисодиёт, савдо, энергетика, жумладан, минтақавий газ қувури қурилиши, йўл-транспорт соҳаларида муштарак лойиҳаларни амалга татбиқ этиш, айниқса, тўғридан-тўғри ҳаво алоқаларини доимий таъминлаш, минтақавий темир йўллар қурилиши, илм, маориф, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларида янада кўпроқ ҳамкорлик қилиш, Тожикистон ва Туркманистоннинг савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро комиссияси фаолиятини жонлантириш, тадбиркорлик доиралари ва давлат компаниялари доимий диалогини таъминлаш, Ишчи кенгаши ташкил этиш ва Савдо уйлари очиш зарурлиги қайд қилинди.

Амалга татбиқ этилишида иккала давлат ҳам иштирок этаётган йирик инфратузилма лойиҳалари устувор тараққиёт ва минтақа доирасида муваффақиятли интеграциянинг муҳим омили ҳисобланиши таъкидланди.

Учрашувда, шунингдек, Тожикистон ва Туркманистоннинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлари, хавфсизликни таъминлаш, халқаро терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш, Афғонистонда сиёсий ва ҳарбий вазиятни барқарорлаштиришда фаол иштироки билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.

"Ховар" ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Надомат

 

Ҳикоя

Ёз шамоли димоққа чанг-ғубор ҳидини урар, ҳаво борган сайин қизиб, юз-кўзларни куйдирар эди. Қурғоқчилик ўз ҳукмини ўтказган: гул-гиёҳ, ўт-ўланлар аллақачон қуриб, сарғайиб қолган, гўё аланга тили ҳамма нарсани ялаб юборган эди. Ернинг ҳар-ҳар жойи ёрилиб, унчалик чуқур бўлмаган ариқчалар пайдо бўлган. Баланд-паст адирлар узра ўткинчи булутлар увадалари айланиб юрибди.

Муфассал...

Улкан зафарлар йили

 

- Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи ўз фаолиятини Тожикистон Республикаси Конституцияси ҳамда Тожикистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни асосида йўлга қўйган, - деган фикрлар билан матбуот конференциясини бошлади Турсунзода шаҳри раиси Вализода Абдуқодир Исуф. - Ўтган 2018 йилнинг бошидан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101126

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214199
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2091
2279
9505
8185301
63719
89570
8214199

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.224
Бугун: 22-05-2025 18:17:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015