Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 11 Октябр 2018 Кӯришлар: 1657
Печат

 

devash 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2018 йил Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинганлиги муносабати билан Деваштич ноҳиясида ҳам чора-тадбирлар режаси тузилиб, бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда ноҳиянинг Ваҳдат қишлоқ жамоатидаги Метк ва Овчи қишлоқларидаги “Чилдухтарон”, Сурхоб қишлоғидаги “Саричашма”, Угук қишлоғидаги ориёийлар давридан қолган тошдаги ёзув ҳамда Далёни Боло қишлоғидаги “Шаршара” сайёҳлар диққатини ўзига тортиб келади. Шунингдек, Туркистон тизма тоғларидаги нодир ҳайвонот олами, турли ўсимликлар, арчазорлар ва мусаффо чашмалар ноҳияда сайёҳликни янада ривожлантиришга имкон беради.  

Айни пайтда, Мажнун қишлоқ жамоатидаги Зароб қишлоғида “Чашма” дам олиш маскани фаолият юритмоқда. У икки сменада 200 болани қабул қилиш имкониятига эга. Унда, асосан, камтаъминланган оилалар фарзандлари ҳамда ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчилари дам олишлари мумкин.

Ноҳияда халқ ҳунармандчилигини ривожлантиришга ҳам етарли шароитлар яратиб берилган. Масалан, ноҳияда 5та тикувчилик цехи, 13та гилам, 16та атлас ва адрас тўқишга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш марказлари таъсис этилган бўлиб, уларда 61та тўқув ускуналари ўрнатилган.

Халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида маҳаллий тадбиркорлар, жумладан, Гулчеҳра Холматова, Муҳаббат Маҳмудова, Тўҳфа Назаралиева, Ҳабиба Ғозиева, Моҳира Раҳматуллоева, Хайринисо Маҳкамова, Саноат Нуруллоевалар вилоят раисининг 5000дан 10000 сомоний миқдоригача гарантларидан фойданишмоқда.

Яратиб берилаётган имкониятлару доимий қўллаб-қувватлаш сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилиги соҳаси ривожига ҳисса қўшиб, кишиларни муносиб иш ўринлари билан таъминлашга имконият беради.

 

Маратжон ЖАББОРОВ,

Деваштич ноҳияси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Асил инсон ўлмайди

 

Курсдош дугонам, Бобожон Ғафуров ноҳияси маориф бўлими ўзбек тили ва адабиёти маслаҳатчиси Роҳинисо Раҳмонбердиева Зарзамин жамоатидаги 7-умумтаълим муассасасида шоир Маҳмуд Жўшқиннинг 60 йиллигига бағишланган ижодий кечага таклиф этди. Юрагим гумуриб кетди. Бормасам, Маҳмуд акамнинг (Аллоҳ жаннатнинг тўридан жой берган бўлсин!) гинали ва ширали овози қулоғим остида жаранглагандай бўлади.

Муфассал...

Рустами Эмомали ташаббуси билан Ҳиндистонга махсус чартер рейс ташкил этилди

 

Аҳолини дори-дармон ва зарур тиббий воситалар билан таъминлаш мақсадида, Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомалининг бевосита ташаббуси билан Ҳиндистон Республикасидан Тожикистон Республикасига махсус чартер рейс ташкил этилди. Келтирилган зарурий воситалар Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда унинг тузилмаларига пойтахт ва республиканинг бошқа тиббиёт муассасаларида юқумли касалликлар,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100899

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214085
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1977
2279
9391
8185301
63605
89570
8214085

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.185
Бугун: 22-05-2025 17:38:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015