Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Ноябр 2015 Кӯришлар: 1833
Печат

 

jon kerri3 ноябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мамлакатимизга ташриф буюрган Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Жон Керрини қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Америка дўстона муносабатлари ва кўп асрлик ҳамкорликларига доир масалалар кўриб чиқилди.

Давлатимиз бошлиғи олиймақом меҳмон ташрифини Америка Қўшма Штатлари маъмуриятининг Тожикистон Республикаси билан  узоқ муддатли муносабатлари ҳамда ўзаро самарали алоқалари мустаҳкамланиши ва ривожланишига эътибори ошиб бораётгани белгиси, дея атар экан: «Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорликлар Тожикистон Республикаси ташқи сиёсати энг муҳим истиқболларидан бири ҳисобланади ҳамда биз бундан кейин ҳам бундай яратувчан ва самарали ҳамкорликларни кенгайтиришга ҳаракат қиламиз»,- деди.

Жон Керри ўз навбатида, Тожикистон Президенти билан учрашиш имконияти пайдо бўлганидан қониқиш изҳор қилар экан: «Жаноб Президент, мен илиқ истиқбол ва қабул учун сиздан миннатдорман. Бугун Сиз билан учрашиб турганимдан жуда шодман. Шунингдек, бугун Марказий Осиё мамлакатларидаги учрашувлар натижалари ҳақида аниқ бир хулосага келишимиздан ҳам қониқиш билдираман.

Тожикистонга келганим менга хурсандчилик бахш этмоқда. Бу учрашувда Сиз билан иккала томон учун ҳам долзарб бўлган масалаларни муҳокама этишимизни интизорлик билан кутаман.

Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати Тожикистон Республикаси мустақил мамлакат ҳисобланиши ва ўз иқтисодий муаммоларини ҳал этишга ҳаракат қилаётганидан хурсанд.

Биз бундан кейин ҳам Тожикистон Республикаси билан ҳамкорликларимизни давом эттирамиз. Зеро, Тожикистон билан ҳамкорлик Марказий Осиё бошқа мамлакатларига қараганда, муҳимроқ ҳисобланади. Чунки у Афғонистоннинг энг яқин қўшнисидир. Шунингдек, терроризм, экстремизм ва наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш каби муаммолар ҳам мавжуд.

Мен Америка Қўшма Штатлари Ҳукуматининг Тожикистонни коммуникацион боши берк кўчасидан чиқариш борасида ёрдам беришга тайёр эканлигини тасдиқлайман»,- дея таъкидлади.

Америка Қўшма Штатлари Тожикистон мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилган ҳолда, унинг давлат мустақиллиги, ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.

Бундан кейин Тожикистон ва Америка алоқалари сиёсат, иқтисодиёт ва савдо, гуманитар соҳалар – маориф ва маданият, аҳоли фаровонлиги, хавфсизлик, халқаро терроризмга қарши кураш ва бошқа соҳаларда иккала томон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда самарали ривожланиши қайд қилинди.

Тожикистон ва Америка Марказий Осиё минтақасида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга узлуксиз ҳаракат қилишлари таъкидланди.

Учрашувда Афғонистондаги ҳозирги вазият ва келгусидаги истиқболлар, минтақа ва жаҳондаги муаммолар кенг кўламда муҳокама қилинди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ИЛК СЕВГИМ

 

Исматулла Умаров, 1964 йили Ёвон ноҳиясининг Норин қишлоғида таваллуд топган. “Кўнгил кўзлари”, “Энг бахтли лаҳзалар” шеърий тўпламлар муаллифи. Айни  пайтда Зокиржон номли деҳқон хўжалигида фаолият юритади. Шоир шеърларидан намуналар берарканмиз, Сиз азиз муштарийларга ҳам маъқул бўлади, деган умиддамиз.

Муфассал...

Йўллар қурилиши – ободлик омили

 

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига Паём юбориши 17 йилдирки, анъанага айланди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми ҳам ўз мазмун-мундарижаси билан ўтган 2017 йил таҳлили ва жорий 2018 йил режаларини белгилаб берди.

Тожикистон Ҳукумати мустақиллик йилларининг дастлабки давриданоқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100426

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213917
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1809
2279
9223
8185301
63437
89570
8213917

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.53
Бугун: 22-05-2025 16:38:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015