Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 17 Декабр 2015 Кӯришлар: 2378
Печат

 

ismatullo umarovИсматулла Умаров, 1964 йили Ёвон ноҳиясининг Норин қишлоғида таваллуд топган. “Кўнгил кўзлари”, “Энг бахтли лаҳзалар” шеърий тўпламлар муаллифи. Айни  пайтда Зокиржон номли деҳқон хўжалигида фаолият юритади. Шоир шеърларидан намуналар берарканмиз, Сиз азиз муштарийларга ҳам маъқул бўлади, деган умиддамиз.

 

Яна хаёл дарёсига ғарқ,

Ёшлик даврин эсга оламан.

Қўлда гулим узганча гулбарг,

Сени эслаб ўйга толаман.

Сен келасан, кўзларинг гирён,

Кўз ёшларинг бўлиб шашқатор.

Йиллар ўтди, сен эса ҳамон,

“Келаверасан ҳар тонг-ҳар саҳар”.

“Ҳар баҳорда шу бўлар такрор,

Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади.”

Тушларимда бир қиз ҳар саҳар

Тўй бўлганин йиғлаб айтади.

...Чорак аср ўтса ҳам, қаранг,

Хаёлимда яшайди бир қиз.

Мени билан уйғонар ҳар тонг,

Илк севгим қилганча афсус!..

 

ҚАДРИН БИЛ...

Қулоғинг тут, ҳой оғайни,

Сенга бир нақл айтайин.

Ишинг ривож топар тайин

Ота-онанг дуо қилса!

Сақлагайдир балолардан,

Даҳшат, олов, жалалардан.

Уч чиқар калавалардан,

Ота-онанг дуо қилса!

Кибрланиб кетмагайсан,

Хато йўлга ўтмагайсан,

Ўзлигинг унутмагайсан,

Ота-онанг дуо қилса!

Қадрин бил сен, аввало,

Сендан рози бўлсин илло.

Ижобатин қилар Худо,

Ота-онанг дуо қилса!

 

ОБИ ҲАЁТ

Ариқ тўлиб оқиб кетади,

Дарёларга бориб етади.

Боғу роғлар барпо этади,

Оби ҳаёт ёғилиб турса...

Чирой очиб яшнагай чаман,

Осмонларга бўй чўзар хирмон.

Тўкин-сочин бўлади замон,

Оби ҳаёт ёғилиб турса...

Баракали бўлади йил ҳам,

Қўшиқ, куйга эш бўлар тил ҳам,

Юзин ювар боғдаги гул ҳам,

Оби ҳаёт ёғилиб турса...

Шукроналик айтар кексалар,

Деҳқон кўнгли тоғдек юксалар,

Ахир унар нима эксалар,

Оби ҳаёт ёғилиб турса...

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Янтоқлари гуллаган ватан…

 

Яқинда Тожикистон Ёзувчилар иттифоқига бир қатор янги аъзолар қабул қилинди. Улар сафида адиба, шоира, Хўжанд Давлат дорилфунуни доценти, филология фанлари номзоди Мунаввара Ойматова(Мунаввара Абдураҳим)нинг ҳам борлиги биз -  дўсту ёрлари, мухлисларини астойдил суюнтирди.

Деваштичнинг олис  Қизили номли қишлоғида таваллуд топиб,

Муфассал...

Ватан ҳимояси – йигитлик ғурури ҳам ифтихори…

 

Ватан - ҳар мавжудот бинога келиб, ўз борлиғи, тақдирини боғлайдиган муборак замин. Муқаддас маъво…

Одам боласининг киндик қони тўкилган тупроқ ишқи, айнан, ўша лаҳзалардан, унинг қони-жонига қоришиб, бутун вужудига сингиб кетади.

Шунинг учун ҳам, инсон зурриётининг қалби мудом ана шу табаррук

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100290

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213657
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1549
2279
8963
8185301
63177
89570
8213657

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.239
Бугун: 22-05-2025 14:08:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015