Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 08 Июн 2018 Кӯришлар: 1967
Печат

 

sayyohДунёдаги ривожланган мамлакатлар тараққиётининг асосий таянчи уларнинг иқтисоди бўлиб, давлат қудрати мазкур соҳанинг қай даражада равнақ топгани билан белгиланади.

Ўз навбатида, иқтисодиётнинг юксалиши шу давлат жойлашган географик ҳудуд ва иқлимига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.

Сайёҳликнинг иқтисодиётни ривож топишида етакчи соҳалардан бири эканлиги дунё соҳавий олимлари томонидан исботлаб берилган ва изоҳ талаб қилмайдиган ҳаёт ҳақиқатидир.

Бугунги кунда иқтисодиёти ривожланган Швейцария, Туркия сингари давлатлар ҳаётига эътибор берадиган бўлсак, сайёҳлик ана шу мамлакатлар иқтисодий қудратининг асосий манбаи ҳисобланади.

Хўш, бизнинг жонажон Тожикистонимиз юқорида зикр этилгани каби имкониятларга эгами?

Ватанимизга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг аксарияти томонидан «Тожикистон – иккинчи Швейцария», деб тан олинганининг ўзи, даромадли бўлган соҳанинг мамлакатимиздаги имкониятлари нечоғли катта эканлигидан далолат беради.

Қолаверса, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилишида ҳам улуғ ҳикмат бор.

Ҳудудининг 93 фоизи тоғлардан иборат бўлган Тожикистонда сайёҳликни ривожлантириш имкониятлари энг арзон ва кенг кўламлидир.

Мисол учун, биргина Турсунзода ноҳияси ҳудудида жойлашган Ширкент ва Қаратоғ дараларидаги табиат мўъжизаларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бу минтақалар иқлимининг инсон саломатлиги учун фойдали бўлган об-ҳавоси, шифобахш гиёҳлари-ю булоқлари сайёҳлар диққатини жалб этишда, дунёдаги энг хушманзара дам олиш ва шифо топиш масканларидан заррача қолишмайди.

Гап минтақаларни обод қилиш, сўнгра сайёҳлар эътиборини торта билишда қолган.

Бунинг учун эса, сайёҳлик жабҳасини бошқаришни малакали кадрлар қўлига топшириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш фурсати етганлигини даврнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Жойларда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Сайёҳликни ривожлантириш комитети нуқталари фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг фаоллигини оширишга жиддий эътибор қаратилса, фойдадан холи бўлмайди.

Соҳанинг мавжуд имкониятларидан Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган иқтисодий сиёсат дастурлари билан муштарак равишда фойдаланилса, сайёҳлик Тожикистон иқтисодиётининг етакчи манбаларидан бирига айланиши, шубҳасиз…

 

Ўз мухбир.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Балоғат (Қиссадан парча)

 

Таниқли ёзувчи, А.Рўдакий номидаги Тожикистон Давлат мукофоти лауреати Юсуф Акобировнинг ижодида «Балоғат» қиссаси алоҳида ўрин тутади. Унда ҳаёт мавзуси замондош тасвири, ёшларнинг интилиши, илк муҳаббат, инсон ва унинг тақдири ҳикоя қилинади.

Бемор чол уй бурчагида кўрпага ўралиб ётарди. У етмишдан ошган бўлса ҳам, бардам эди. Нима сабабдандир касал бўлиб, оёқдан қолди. Мана бир ойдан

Муфассал...

АЁЛ

 

Садоқатни умр меҳвари билар

Муҳаббат қийматин аршларга илар.

Хиёнат булутин чақмоқдай тилар,

Номус қўрғонини қўриган аёл!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100350

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213900
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1792
2279
9206
8185301
63420
89570
8213900

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.113
Бугун: 22-05-2025 16:29:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015