Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 17 Март 2016 Кӯришлар: 2468
Печат

 

x sattorСадоқатни умр меҳвари билар

Муҳаббат қийматин аршларга илар.

Хиёнат булутин чақмоқдай тилар,

Номус қўрғонини қўриган аёл!

 

Гарчи узоқларда севикли ёри,

Соғинчдан жаранглар муҳаббат тори.

Хазон кўрмас асло севги баҳори…

Номус қўрғонини қўриган аёл!

 

Эгнида либоси зармас, ҳаёдир,

Феълини мунаввар этган ибодир.

Шу боис, оламда танҳо зебодир,

Номус қўрғонини қўриган аёл!

 

Кимдир умрин бодга совурар ҳайҳот,

Латиф жинс шаънига келтириб иснод...

Аммо вафо боғин айлагай обод…

Номус қўрғонини қўриган аёл!

Ёнида дилбанди - жигарпораси,

У билан кўнгли тўқ, йўқ дил яраси.

Асрагай мисоли кўзин қораси,

Номус қўрғонини қўриган аёл!

Майли, қай томондан эсса-да шамол,

Иффатин сақлагай покиза, зилол.

Босган изларининг гарди ҳам ҳалол…

Номус қўрғонини қўриган аёл!

Олмос чўққиларнинг ғурури Сиздан,

Шаффоф жилғаларнинг сурури Сиздан,

Нурафшон тонгларнинг файз-нури сиздан…

Номус қўрғонини қўриган аёл!

 

АЛВОН ЛОЛАЛАР

Гул баргида шабнам жилоси,

Ол ёғдуга чўмган далалар.

Қиз қўлига қўйган хиноси

Янглиғ яшнаб ётар лолалар.

Турфа рангда оламга боқиб,

Камалакдан инжу толалар.

Томчилардан исирға тақиб,

Нур таратар алвон лолалар.

Ер қирмизи, шафақ қирмизи,

Қирмизидир тоғлар, ёлалар.

Қувончларга беланиб юзи,

Яшнаб ётар алвон лолалар.

Лолазорда шодон қийқириқ,

Севинчлардан масрур болалар.

Косагули йирикдан-йирик,

Яшнаб ётар алвон лолалар.

Лола сайлин ихтиёр этгай,

Ёшу кекса, амма, холалар.

Яшартириб кўҳна дунёни

Яшнаб ётар алвон лолалар.

Лолазорга айланиб Ватан,

Бегонадир энди нолалар.

Бахтли ҳаёт рамзи ўлароқ,

Яшнаб ётар алвон лолалар.

 

Холмурод Саттор, Хуросон ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

БОШ ВАЗИФА – САНОАТЛАШТИРИШ

Тожикистонни халқ хўжалиги асоси аграр-саноат бўлган мамлакатдан саноат-аграр давлатга айлантириш бугунги кунда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг бош вазифасидир. «2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган миллий тараққиёт стратегияси», асосан, ана шу мақсадга йўналтирилгандир.

Муфассал...

ҲАЁТНИ СЕВИБ ЯШАГАН АЁЛ

 

Шаҳристон ноҳияси ўзининг такрорланмас манзараси, тоза ҳавоси, бағрикенг, меҳнаткаш халқи билан алоҳида ажралиб туради. Шоира, журналист, ёзувчи Тўтинисо Юсуфбекова ана шу гўзал юртнинг фарзанди. У 1948 йил 22 апрелда Юсуфбек Каримқул ўғли ва Хонпошшо Шодибек қизи оиласида дунёга келган. Уларнинг оиласида беш нафар фарзанд-тўрт ўғил бўлиб, Тўтинисо оилада ягона қиз эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100417

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213913
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1805
2279
9219
8185301
63433
89570
8213913

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.114
Бугун: 22-05-2025 16:37:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015