Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 05 Июн 2018 Кӯришлар: 1833
Печат

 

suv 2018Жонажон халқимизнинг ўтмиши, бугуни, шонли кечмиши, асрий орзу-умид ва интилишлари, қадриятларини ўзида мужассам этган Наврўз юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Бу йилги Наврўз байрами биз – тожикистонликлар учун ҳар йилгидан-да аҳамиятли ва эсда қоларли бўлди.

Зеро, айни Наврўз кунлари, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти

муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг халқаро миқёсдаги илғор таклифи ижросига киришилди. Гап шундаки, мамлакатимиз cарварининг дунё ҳамжамияти бир овоздан маъқуллаган башарият ҳаётига дахлдор улкан ташаббуси, яъни 2018-2028 йиллар - “Сув устувор тараққиёт учун” халқаро амалиёт ўн йиллиги жорий йилнинг 21 мартидан расман бошланди. Дунё аҳли эътиборини қозонган бу воқеанинг, айнан, Тожикистон номи билан боғлиқлиги бошқа юртдошларим қатори мени ҳам тўлқинлантириб юборди. Ойнаи жаҳон орқали Миллат пешвосининг Ню-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган олий даражали учрашув ва мулоқотлардаги фаол иштироки, айниқса, БМТнинг юқори минбаридан қилган мазмунли чиқишини кўриб, қалбимда чексиз ифтихор ҳиссини туйдим. Беихтиёр кўз ўнгимда ўлкамизнинг пурвиқор тоғлари, тошқин сойлари, зилол сувли дарё ва кўллари жилвалангандек бўлди.

Сув – тирикликнинг тансиқ неъмати. Сув – барча мавжудот ва махлуқотнинг ҳаёт манбаи. Миллат пешвосининг сув масаласида илгари сурган глобал ташаббуси ана шу олий неъматга шукрона ва эҳтиромнинг юксак намунаси бўлди, назаримда. Дунёнинг айрим минтақаларида чучук сув танқислиги туфайли ҳалок бўлаётган инсонларнинг аянчли тақдири, тоза ичимлик сувининг ҳар бир литрини анча пулга сотиб олаётган оилаларнинг ҳолатини теранроқ тасаввур қилиб кўрсак, бу ташаббуснинг халқаро майдонда нечоғли муҳим аҳамият касб этишини англаб етамиз.

Бугун дунё шиддатли тараққиёт йўлида илдам одимламоқда. Инновацион техника ва технологиялар инсоният ҳаётига яшин тезлигида кириб келмоқда. Натижада, ижтимоий-иқтисодий турмушимизда бир қанча енгиллик ва қулайликлар яратилмоқда. Бу яхши, албатта. Бироқ ҳар гал шулар ҳақида мулоҳаза юритарканман, хаёлимда жавобсиз саволлар айлана бошлайди. Қўлга киритаётган ютуқларимизга маҳлиё бўлиб, мавжудлигимиз боиси бўлган она-табиат билан ҳисоблашишни унутиб қўймаяпмизми? Табиат инъом этган бебаҳо неъматларга беписанд қарамаяпмизми? Дунёнинг турли бурчакларида юз бераётган табиий офатлар номатлуб қилмишлари учун башар аҳлидан олинаётган интиқом эмасми, аслида? Халқаро ҳамжамият ечимини топишга ожиз қолаётган глобал муаммо – иқлим ўзгаришига ўзимиз сабабчи бўлмадикми? Нега дунё бўйлаб йилдан-йилга чучук сув захиралари камайиб кетмоқда?...

Тожикистон Президенти муҳтарам   Эмомали Раҳмон оқилона кўтариб чиққан халқаро ташаббус, унинг доирасидаги кенг кўламли амалий чора-тадбирлар башариятни жиддий ўйлантираётган бу каби адоқсиз саволларга қайсидир маънода жавоб топишга хизмат қилади, деб ишонаман.

 

Нозимжон ЭРГАШЕВ.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Cайёҳлик масканлари: Саразм

 

Мен Саразмда биринчи марта бундан йигирма йилларча олдин бўлганман. Ўшанда турли сопол буюмлар тайёрланган хумдонларни, қадимий иморатлар қолдиқларини кўриб, ҳайратга тушгандим. Бу мислсиз тарихий ёдгорликнинг очилишига сабаб бўлган оддий инсон Ашур бобо Тайлонов билан суҳбатлашгандим.

- Мен тарихга қизиқаман. Саразмдан ҳамқишлоқларим жуда кўп буюмлар

Муфассал...

"Табассуми офтобак" мактабгача таълим муассасасида

 

22 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Сино ноҳиясида "Табассуми офтобак" ("Қуёшча табассуми") мактабгача таълим хусусий муассасасини фойдаланишга топширишди.

Миллат пешвосига маълум қилишларича, уч қават ва ертўладан иборат иншоот

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100522

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213942
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1834
2279
9248
8185301
63462
89570
8213942

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 22-05-2025 16:47:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015