Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 02 Июл 2018 Кӯришлар: 2674
Печат

 

sarazm2Мен Саразмда биринчи марта бундан йигирма йилларча олдин бўлганман. Ўшанда турли сопол буюмлар тайёрланган хумдонларни, қадимий иморатлар қолдиқларини кўриб, ҳайратга тушгандим. Бу мислсиз тарихий ёдгорликнинг очилишига сабаб бўлган оддий инсон Ашур бобо Тайлонов билан суҳбатлашгандим.

- Мен тарихга қизиқаман. Саразмдан ҳамқишлоқларим жуда кўп буюмлар

топишарди. Лекин бу қадимий буюмлар Тожикистоннинг қанчалик қадимий эканлигини очиб беришга хизмат қилиши мумкинлиги ҳеч кимнинг хаёлига келмаган. Мен бронзадан ясалган болғачани топиб олганимдан сўнг, уни тарихчи олимлар, археологларга кўрсатиш ҳаракатига тушдим. Олимлардан бири мендаги болғачани кўргач, уни қаердан топганим билан қизиқиб қолди, - деганди Ашур бобо (жойлари жаннатда бўлсин). Ўша пайтда Ашур бобо кўрсатган буюмга қизиқиб қолган олим, панжакентлик таниқли археолог Абдуллажон Исоқов эди. У бронза болғачанинг қанчалик қимматбаҳо эканлигини тезда англаб етди ва Саразмда қидирув ишлари бошлаб юборилди. Ўшанда 1976 йил эди.

Кўп ўтмасдан, тарих фанига хизмат қиладиган янги-янги буюмлар топилди. Кулолчилик қолдиқлари: айрим сопол идишларда ёзувлар бор эди. Олимлар бу буюмларнинг олис неолит ва бронза даврига хос эканлигини аниқлашди.

Ҳозирда Саразмнинг камида 5, 5 ярим минг йиллик тарихга эга эканлиги айтилади. Лекин унинг ёши саккиз минг йилга тенг бўлиши борасидаги тахминлар ҳам бор.

Саразмда бўлган саёҳатчиларни, албатта, қадимий бинолар қолдиқлари қизиқтириши турган гап. Улар орасида оддий кишилар турар-жойларидан ташқари, сарой ва маданий бинолар сақланиб қолган. Қазилмалар пайтида фақат сопол идишлар эмас, балки металл ва тошдан ясалган буюмлар ҳам топилган. Шунингдек, 50га яқин олтин безак, Феруза кўзли зийнатлар ҳам қадимий саразмликларнинг нечоғлик маҳоратли ҳунармандлар бўлганликларини кўрсатади.

Тожикистон мустақиллиги даврида , яъни 2001 йилнинг сентябр ойида, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори билан Панжакентдаги Саразм ёдгорлиги тарихий-археологик қўриқхона, деб эълон этилди.

Саразм қадимий ёдгорлиги ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритилган. Панжакентдан 15 километр нарида жойлашган Саразм тобора кўпроқ чет эллик сайёҳлар эътиборини тортмоқда.

Ўз мухбир.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Майли, ишқнинг дорларига осилсайдим - Роҳат дердим ишқдан етган озорларга…

 

Боғи ошиқондаги манзара

Куз.

Чирт-чирт узилади барглар шохидан,

Хазонрезлар оқа бошлар боғларда,

Йўлакларда эргашади ортимдан –

Муфассал...

Иблис табассуми

 

Туш кўраётганди. Ғалати туш...

Тўғриси, кўраётгани асло тушга ўхшамасди - ҳаммаси ўнгидагидек аниқ ва тиниқ...

Юксак қоя устида туришарди. Кимдир елкасидан итариб юборди...

Қоядан шиддат билан пастга учди. Пастда - жуда қуйида, икки тоғ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101105

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214181
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2073
2279
9487
8185301
63701
89570
8214181

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.222
Бугун: 22-05-2025 18:13:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015