Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 07 Сентябр 2017 Кӯришлар: 2194
Печат

 

xitoy 2017 3Ривожланаётган мамлакатлар ва БРИКСга аъзо давлатлар диалоги доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сиси, Бразилия президенти Мишел Темер, Ҳиндистон Республикаси бош вазири Нарендра Моди, Мексика Қўшма

Штатлари президенти Энрике Пеня Нето, Жанубий Африка Республикаси президенти Жейкоб Зума, Таиланд Қироллиги бош вазири Прают Чан-Очалар билан икки томонлама ҳамкорликларни келгусида ривожлантириш бўйича самимий ва дўстона учрашувлар ўтказди.

Таиланд Қироллиги бош вазири Прают Чан-Оча билан учрашувда иккала томоннинг давлатлараро ҳамкорликлар муносабатлари истиқболига ишончли қарашлари қайд қилиниб, мамлакатлар ўртасида алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтириш ўзаро манфаатларга мувофиқ, дея аталди.

Суҳбатдошлар Тожикистон ва Таиланд Қироллиги сиёсий диалоги даражасидан қониқиш изҳор этиб, савдо, иқтисодиёт, сармоялар, сайёҳлик, маориф ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги ҳамкорликларни янада кўпроқ ривожлантириш ва кенгайтиришдан манфаатдорликларини қайд қилишди.

Икки томонлама муносабатларни янги даража ва сифатга чиқариш учун ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро муштарак комиссия ташкил этиш, Таиланд томонининг сармоявий имкониятларини Тожикистон энергетика ва йўл-транспорт инфратузилмаси соҳаларига жалб этиш, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик, икки мамлакатда ҳам аккредитацияси бўлган элчихоналар очиш ҳамда икки давлат ўртасида ҳаво парвозларини йўлга қўйиш зарур, дея ҳисобланди.

Терроризм, экстремизм, наркотик моддалар контрабандаси ва уюшган трансмиллий жиноятчиликнинг бошқа шакллари каби глобал таҳдиду хатарларнинг ошиб бораётганидан ташвиш изҳор қилган суҳбатдошлар ўз давлатларининг бу номаъқул ҳодисаларга қарши кураш йўлида жамоавий, янада фаолроқ ва таъсирли амалларини кучайтириш зарурлигини қайд қилишди.

Давлат бошлиғи самимий суҳбат охирида Таиланд Қироллиги бош вазири Прают Чан-Очани ўзига қулай бўлган вақтда Тожикистонга ташриф буюришни таклиф қилди.

Таклиф Таиланд томонидан хурсандчилик билан қабул қилинди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Ёшлик умр баҳори, хазонли кузга айланмасин…

 

Умр - ўткинчи…

Шиддатла тортилган камон ўқи суръатида кечадиган бу жараён -тирикликка йўғрилиб, инсонга ато этилган бир сиқимгина ҳаёт парчаси.

Ёшлик - бандасига берилган умрнинг гуллаб-яшнаган фасли, тақдир яратувчи палласи. 

Муфассал...

ҚИТЪА МИҚЁСИДАГИ НУФУЗЛИ ТУРНИР

 

Эртадан кейин, яъни 18 август куни Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида «сариқ қитъа»нинг энг нуфузли турнири - XVIII «Осиё ўйинлари- 2018» мусобақаларига старт берилади.

Мазкур мусобақаларда Тожикистоннинг 100 нафар вакили, жумладан, 80 нафар спортчи иштирок этади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2413129

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9629250
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2434
2790
16874
9583584
128386
140751
9629250

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.31
Бугун: 30-05-2026 17:09:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015