Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Март 2017 Кӯришлар: 2121
Печат

 

yoshlik 2017Умр - ўткинчи…

Шиддатла тортилган камон ўқи суръатида кечадиган бу жараён -тирикликка йўғрилиб, инсонга ато этилган бир сиқимгина ҳаёт парчаси.

Ёшлик - бандасига берилган умрнинг гуллаб-яшнаган фасли, тақдир яратувчи палласи. 

Зеро, қалбдан ўтказилган ҳар бир нарса тақдирни яратади, тақдир эса, қайтарилмасдир. Ёшликда қалб чиғириғидан ўтказилган барча эзгуликлар бир умр инсон тақдирида муҳрланиб қолади.

 Ёшликда олинган комил тарбия, ўзлаштирилган пухта билим, орттирилган тажриба "тириклик қасри"ни энг гўзал инсоний фазилатлар нақши билан безайди.

Ёшлик - бани одам қалбининг олтин сози. Уни замонага мослаб жўрлаш, инсонийликнинг дилкаш куйи, дилрабо қўшиқларини ижро этиш одамзотнинг маънавий дунёсига яхшилик, хоксорлик, меҳр-оқибат, муҳаббат, пок виждону солим имон манзаралари билан сайқал беради.

Ёшлик - қайтарилмас умрнинг тамал тоши…

Бу ноёб неъматни азиз билмаслик, қадрига етмаслик тириклик кўйида Одам Ато авлодларини турли кўргулигу фожиалар, ҳар бало-ю қазоларга гирифтор қилиб, одамийваш мавжудотга айлантириб қўйиши ҳеч гап эмас.

Ёшлик ўз кушандаларига эга. Ана шу иллатлар таҳдидига ақлу заковат билан қарши курашиб, қақшатқич зарба беролмаган инсон зурриётининг умри даҳшатлар гирдобида қолиб кетади…

Гиёҳвандлик аталмиш ваҳшийлик оламининг "ўпқон"и бор. У ўз комига кўплаб ёшларни тортиб, улар умрига зомин бўлади.

Ҳаётда гувоҳ бўлганим бир воқеа ёдимга тушди: эндигина таълим муассасасини тугатган, ўн гулидан бир гули очилмаган йигитча, не кулфатки, гиёҳванд моддаси истеъмолидан сўнг, туғишган опасидан пул сўрайди. Маблағ ундиролмагач, уни пичоқ билан бўғизлаб ташлайди. Ваҳшийликнинг бундан ортиқ кўриниши бўлмаса керак.

Йигит ўз умрини хазон қилди, опасининг ёстиғини қуритди, жиянини етимлик чоҳига итарди. Энг аламлиси, онаизори қалбини фарзанд доғи зардобига тўлдирди…

Тегишли манбалар тарқатган маълумотларга қараганда, бугунги кунда мамлакатимизда (расман қайдга олинган) гиёҳвандлик хасталиги балосига учраганларнинг сони 7067 нафарни ташкил қиларкан. Ачинарлиси шундаки, уларнинг кўпчилиги ёшлардир.

Ёшликнинг "жонига суиқасд" қилувчи қусурлардан яна бири жиноятдир. 

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жойлардаги бўлим ва бошқармаларида журналистлар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманларида таъкидланишича, кейинги йилларда балоғатга етмаган ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар кўлами ошган.

Ўтган йилда ўсмирлар 693та жиноятга "муаллифлик" қилишган. Улар орасида тартиббузарлик, ўғирлик, қотиллик сингари ҳолатлар кўп учрайди.

Масалан, Душанбе шаҳри мактаблари талабалари ўртасидаги жанжаллар орамиздан ёш жонларни олиб кетганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ана шундай нохуш воқеалар туфайли, 2016 йилда ота-оналар, ҳомийлар, таълим муассасаларига нисбатан 474та жиной иш қўзғатилиб, 2,9 минг киши жиноий жавобгарликка тортилган.

Бу вазият Тожикистонда амал қилаётган "Фарзандлар таълим-тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида"ги қонун ижросига панжа орасидан қаралаётгани, ҳаётга татбиқ этилишида йўл қўйилаётган совуққонликлар келтирган "фойда" бўлса, не ажаб?!.

Умр баҳори - ёшликнинг мусаффо осмонида чарх ураётган қора қуюнларнинг яна бири - ўз жонига қасд қилмоқ.

Ёш оналарнинг жигарбандлари билан дарёга ташлаб, ғарқ бўлишдек аянчли ҳолатлар кейинги йилларда бот-бот такрорланиб, юртимиз аҳолисининг қаттиқ қайғуришига сабаб бўлди.

Бундай номатлуб ҳаракатлар Ватанимизнинг Душанбе, Ваҳдат шаҳарлари, Ёвон, Восе каби ноҳияларида рўй берди.

Ўнлаб норасида гўдаклар ҳаёт лаззати нелигини билмай, шундай келиб, шундай кетдилар.

Уларнинг уволига кимлар қолади!?.

Ахир, аёлнинг муқаддаслиги ўз фарзандига берган оқ сутида, боласининг комил инсон бўлиб вояга етишишида кўрсатадиган оналик меҳрида эмасми!?.

Ўз устидан ҳукм чиқаришнинг ўт қўйиш, осиш сингари усулларини  қўллаш Суғд вилоятининг Истаравшан шаҳри ва Бобожон Ғафуров ноҳиясида кўзга ташланди.

Ҳам дунёвий, ҳам диний таълимотда ўз жонига жабр қилиш, яъни суиқасд кечирилмас гуноҳи азим саналади…

Инсон умри баҳори - ёшлик ўзининг олийжаноб ташаббуслари, софдилликка, адолатга, инсоний ҳақиқатга чексиз интилиши билан тараққиётнинг буюк кучларидан бири саналади.

Афсуски, айрим ёшларимиз ўзларига берилган улуғ неъмат - бунёдкорлик кучини беҳуда, меъдага тегадиган, разилликка қоришган машғулотларга сарфлайдилар.

Ёшларнинг гумроҳлиги туфайли қўл урилаётган ана шундай бетамиз ҳаракатлардан бири бузғунчи ва зўравон ташкилотларнинг золимликка асосланган номақбул ғоялари этагидан тутиб кетишларидир.

Надомат билан айтиш мумкинки, бугунги кунда Афғонистон, Ироқ ва Сурия давлатлари ҳудудида бегуноҳ инсонларнинг ҳаёт ришталари узилишига сабаб бўлаётган қонхўрликларда оз бўлса-да, ёш юртдошларимизнинг ҳам қўллари бор.

Қонга беланган бу қўллар энди Ватан ободлиги, эл фаровонлигига ҳеч қачон хизмат қилолмаслиги жуда аянчли аҳволдир.

"Ислом давлати" зўравон гуруҳи таркибида, нафақат, ўзи, балки умр йўлдоши, норасида фарзандлари умрини хазон қилганларга ачинмай бўладими!?.

Улар қўлларига қурол олиб, қалбларига золимликни жойлаб эмас, муқаддас маъво - азиз Тожикистонимизнинг гуллаб-яшнаши учун бир туп гул ёхуд дарахт ўтқазишса бўлмасмиди?!.

Минг афсуски…

Беназир файласуф Жалолиддин Балхий ҳазратларида шундай насиҳатомўз гаплари бор: -Одамлар сени ўз манфаатлари учун ҳаракат қилдиришни исташади, Аллоҳ эса, сени ўз манфаатинг учун ҳаракат қилишингни истайди…

Ёшликнинг куч-қувватини, иқтидорини, ақлу заковатини ўзининг, элу юртининг порлоқ келажаги йўлида эзгуликка тўғри йўналтира олган инсоннинг ҳаёти том маънода гўзал кечади. Элдан ардоқ топиб, ҳурматини қозонади, юксак мартабага эришади…

Баҳор фаслига менгзаладиган ёшлик даврини кўз қорачиғидай асраб, уни турли қора ниятли иллатларга сарфламай, умрнинг энг гуллаган даврига айлантириш бани одам қалбининг олий даражадаги муроду мақсади бўлиб қолиши керак…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози». 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Мен элимнинг юрагида яшайман…»

 

1993 йилнинг эрта кузи. Далаларда пахта қийғос очилган. Иш қизғин. Ҳовли четидаги азим чинор япроғи «чирт» этиб узилди-ю, майин шабада қанотида оҳиста-оҳиста қалқиб ерга тушди. «Хазонрез ҳам бошланди. Келаси йил шу кунларда, Худо хоҳласа, Равшаналим келиб қолади. Эҳ-е, келса-чи, қишлоққа тўй бериб, ўғлим яхши кўрган қизни келин қиламан».

Нонуштага ҳозирланаётган Анзират ая самоварга ўтин ташларкан

Муфассал...

ҚАРДОШЛИК АДАБИЁТИНИНГ ОЛТИН ХАЗИНАСИ

 

Тожикистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдулғани Мирзоевнинг муносиб хизмати шундан иборатки, у XV асрдан бошлаб, яъни Жомий ва Навоийдан кейин Марказий Осиёда бадиий тафаккур сўнган қабилидаги фикрларни илгари сурувчи айрим тадқиқотчиларга қарши ўзининг фундаментал асарлари орқали Мовароуннаҳрда ҳеч қачон адабиёт томири уришдан тўхтамаганини исботлаб берди. Натижада, кейинги асрларда бадиий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100534

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213943
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1835
2279
9249
8185301
63463
89570
8213943

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 22-05-2025 16:48:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015