Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Октябр 2016 Кӯришлар: 1723
Печат

 

kxsht2010201614 октябр куни Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши навбатдаги мажлиси кун тартибидаги масалалар делегациялар раҳбарларининг дастлаб тор доирадаги, сўнгра кенгайтирилган таркибдаги учрашувларида муҳокама қилинди.  

Навбатдаги мажлисда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Арманистон Президенти Серж Саргсян, Белорус Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев ва Қозоғистон Бош вазири Бакитжон Сагинтаевлар иштирок этишди.

Мажлисда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг 2025 йилгача бўлган давр учун Коллектив хавфсизлик  стратегияси билан боғлиқ масалалар, терроризмга қарши кураш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Ўз чиқишида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро терроризм, экстремизм, зўравонлик, наркотик моддалар, қурол-яроқлар ноқонуний савдоси, трансмиллий жиноятларга қарши биргаликда ва шафқатсиз кураш заруратини яна бир бор қайд қилар экан, КХШТ давлатлари бошлиқлари эътиборини минтақа ва жаҳондаги бугунги ҳолат, айниқса, Афғонистондаги мушкул ҳарбий-сиёсий вазиятга қаратди.

Президент Эмомали Раҳмоннинг сўзларига кўра, Афғонистондаги мушкул ҳарбий-сиёсий вазият КХШТга аъзо давлатлар жанубий чегараларига таҳдид ва хавф туғдираётган бўлиб, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка рахна солмоқда.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон минтақавий ва дунёвий замонавий таҳдидлару хатарларга қарши биргаликда кураш олиб бориш зарурлигини алоҳида таъкидлар экан, Тожикистон бу ҳодисаларга қарши курашда биринчи сафда турганини ва бу йўналишда КХШТ доирасида эришилган келишувларни қўллаб-қувватлашини қайд қилди. 

Навбатдаги йиғилиш якуни бўйича КХШТга аъзо давлатлар бошлиқларининг халқаро терроризм ва жамиятнинг бошқа салбий ҳодисаларига қарши ҳамкорликлари тўғрисида муштарак баёнотлари қабул қилиниб, бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

 «Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ТОЖИКИСТОН ВАКИЛИ НУФУЗЛИ МУСОБАҚАДА

 

Руминия Республикасининг пойтахти Бухарест шаҳрида курашнинг юнон-рум тури бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли турнирда 82 килограмм вазн тоифасида чиқиш қиладиган Суҳроб Абдулҳаев Тожикистон шарафини ҳимоя қилмоқда.

Мутахассислар яхши натижалар кўрастишига умид билдирган Суҳроб

Муфассал...

Билиб босилган тикан жабри

ёхуд тубанликка юз тутган аёлнинг дил рози

Аёл зоти нозик ва ожиза... У ҳимояга муҳтож бўлиб яшайди. Ортида тоғдек мустаҳкам қалқони бўлишига эҳтиёж сезади. Лекин шу билан бирга, нозик елкаларида турмушнинг оғир юкини кўтариб юради ва ҳеч нарсадан нолимайди. Уй-рўзғор юмушлари, фарзандлар таълим ва тарбияси, қайнона-қайнота, турмуш ўртоғининг хизматини қилиш, кўнглига қараш – буларнинг барчаси аёлларнинг бурчлари - бажариши шарт бўлган вазифалар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100382

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213907
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1799
2279
9213
8185301
63427
89570
8213907

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 22-05-2025 16:32:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015