Спитамен ноҳиясида 55 гектар ерда янги боғ яратилди. Бу борада жорий йилда амалга оширилиши кўзланган режанинг деярли ярми бажариб бўлинди. Умуман, ноҳиядаги боғлар бу йил 115 гектарга кенгаяди.
- Янги боғлар ноҳиямиздаги барча қишлоқларда, деҳқончилик учун ноқулай бўлган ерларда барпо этилмоқда,- дейди Спитамен ноҳияси раисининг қишлоқ хўжалик соҳаси бўйича муовини Иномжон Ризозода.
Янги боғларга сув етказиб бериш чоралари кўриб қўйилган. Боғбонлар кўпроқ олхўри, шафтоли, олма каби мевали дарахтлар кўчатларини ўтқазишмоқда. Мутахассисларнинг айтишларича, олхўрини чет мамлакатларга етказиб беришнинг қулайлиги боис, айнан шу мева ниҳоллари ўстириладиган боғлар яратишга эътибор кучайтирилган.
Суғориш имконияти камроқ ерларда анорзор ва анжирзорлар бунёд этилиши мўлжалланган. Тоғ ёнбағирлари, қирларда эса, сувсизликка чидамли мева навлари – бодом, тоғ-писта, ёнғоқ кўчатлари экилади. Айни шу мевали дарахтлардан иборат боғлар яратиш «Актед» ижтимоий ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борилаётир.
Оналар қувончи ва янги иш ўринлари
Ҳадемай, Хўжанд шаҳрининг «Чорчароғ» маҳалласида яшаётган камида икки юз нафар аёл ишга хотиржам бориб-келиш имкониятига эга бўлишади. Улар болаларини маҳалланинг Озодий кўчасида бунёд этилаётган янги боғча-яслига топширишлари мумкин. Янги болалар муассасаси 240 нафар кичкинтойга мўлжалланган.
Суғд вилояти раиси матбуот марказидан хабар қилишларича,- боғча-ясли Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб бунёд этилаётган бинолардан биридир. Боғча-ясли ишга тушгач, 50 нафар киши иш билан таъминланади.
Янги бинонинг кўриниши Хўжандда олдинроқ бунёд этилган Президент боғча-яслисига ўхшаб кетади. Кўркам иморат уч қаватдан иборат бўлади. Болалар бу ерда инглиз, рус тилларини ўрганиш, компютерда ишлаш кўникмаларини эгаллаш имкониятига эга бўлишади.
Террорчилик ва экстремизм - аср вабоси
Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат университетида «Террорчилик ва экстремизм – аср вабоси» мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Олий ўқув юртининг биология-химия факултети талабалари билан бўлган учрашувда вилоят прокуратураси вакили Фаррух Абдулло ҳам қатнашди. У талабаларга террорчилик ва экстремизмнинг жирканч мақсадлари, жаҳон хавфсизлиги, инсониятга хатар туғдираётганлиги ҳақида ибратли мисоллар билан ҳикоя қилди. Фаррух Абдулло террорчилик ва экстремизм хатари ядро қуроли хатаридан кам эмаслигини айтар экан, ёшларни ёмон ниятли одамлар алдовига учмасликка, унга қарши курашишга даъват қилди.
Учрашувда қатнашган университет тарбия бўлими бош мутахассиси Ўғилой Умаралиева, биология-химия факултети декани Муҳиддин Сабуров, зоология кафедраси мудири Шаҳноза Мирзабаҳодуровалар ёшларни огоҳликка чорлашди.
Суғд вилояти раиси матбуот марказидан билдиришларича, худди шундай мулоқотлар бошқа олий ўқув юртлари, ташкилот ва муассасаларда ҳам бўлиб ўтмоқда. Ислом номидан иш кўраётган, аслида Ислом динига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган кимсалар, зарарли оқим ва ҳаракатларнинг ёвуз мақсадлари очиб ташланмоқда.
Шу ўринда ғўрлик қилиб, алданиб ёки адашиб Сурияга кетиб қолганлар орасида суғдлик ёшлар ҳам борлигини эслатиш жоиз. У ердан қочиб келишга муяссар бўлган алданганлардан бири ўзини «Исломий давлат» деб атаётган гуруҳ сифатида урушаётган кимсаларнинг инсонийлик қиёфасини буткул йўқотишгани, бегуноҳ инсонлар қонини шафқатсизлик билан тўкишаётганини сўзлаб берганди.
Суғдлик ёшлар террорчилик ва экстремизмни қоралашар экан, барча тенгдошларини огоҳликка чорлашмоқда.
Ўз мухбир.
Муҳтарам Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари! Азиз ватандошлар!
2018 йил ниҳоятда муҳим ва эсда қоларли воқеалари билан Тожикистоннинг шарафли халқи ва тожиклар мустақил давлати учун, ҳақиқатдан ҳам, тарихий йил бўлди.
Жорий йилнинг йигирма иккинчи марти - Халқаро сув захиралари
Муфассал...
*** Беҳуда гапирма, оқибати яхши эмас.
*** Эй, инсон, билгин, сенинг умринг қисқа, ғайрат қил, башарият учун хайру саховат ниҳолини эк, дон эк, токи улар сендан баҳра олишсин.
*** Эй, инсон, сен келдинг ва билгинки, У сени на ейишу ётиш ё фақат ишқ билан машғул бўлиш учун яратмади. У сени ўз инсонийлик қарзингни Унинг
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015