Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 16 Феврал 2018 Кӯришлар: 1885
Печат

 

hoshim gado 2018

*** Беҳуда гапирма, оқибати яхши эмас.

*** Эй, инсон, билгин, сенинг умринг қисқа, ғайрат қил, башарият учун хайру саховат ниҳолини эк, дон эк, токи улар сендан баҳра олишсин.

*** Эй, инсон, сен келдинг ва билгинки, У сени на ейишу ётиш ё фақат ишқ билан машғул бўлиш учун яратмади. У сени ўз инсонийлик қарзингни Унинг

наздида бажаришинг шарт эканлиги учун яратди. Сен ўз қарзингни бажар. Вассалом. 

***

Сен хасаки эмас, ҳақиқий инсонсан. Сен ҳамиша билгин, босиб ўтишинг шарт бўлган хатарлар тўла йўлда ҳеч қачон қўрқоқ бўлишинг керак эмас. Йўлингда қийинчиликлар сон-саноқсиздир, тоғлар, денгизлар, ғорлар ва хусусан, тимсоҳлар, йўлбарслар, аждаҳо, сон-саноқсиз илонлар сени, албатта, қарши олишади. Сен бу барча қийинчиликларга тайёр бўлишинг шарт.

***

Агар сен кўп ўзингдан кетдинг ва одамларга нисбатан ножоиз хатти-ҳаракатлар қилдинг, унда билгинки, сени у дунёда қуртлар, ўргимчаклар ва оқибат дўзах кутади. Сен ҳеч қачон унутма, дарахт шохидаги барг каби вақтинчалик бир фаслда дунёга келасан ва оқибат дарахт шохидан хазон бўлиб тушасан… Сен андиша қилгинки, ким эдингу ким бўлдинг…

***

Билгинки, сенинг ҳаётинг вақтинчалик эди, кетиш сени интизор. Сенинг кетишинг бу бир лаҳза эдики, пашша келди-ю кетди. Бас, то оёқларинг устида устуворсан ва қўлу қулоғу кўзларинг фаол экан, кетганларга ёрдам қўлини чўзиш учун дуруст бўлишга ҳаракат қил.

***

Инсон, сен башариятга зарар келтирадиган амални қилма. Бошлаган ишингни охирига етказ. Ишинг ўнгидан келмаганда ҳеч қачон таслим бўлма.

***

Агар бахтсизликка учрасанг ҳеч қачон золим бўлма. Билгинки, буларнинг ҳаммаси вақтинчалик ва ўткинчидир. Ҳамиша Унга суяниб, ўзингга тасалли бергин, бу қора булутлар ўткинчидир.

***

Ўзингга айтгин, иншоаллоҳ, бу оғир кунлар ва қора булутлар узоқлашади. Ва сенинг кундалик ҳаётингга қуёш ёруғлик қилгусидир.

Ҳошим ГАДО.

 

Тожик тилидан Муҳаммадражаб БЕРДИЁРОВ таржимаси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи

 

2018 йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига келди. Душанбе халқаро аэропортида олиймақом меҳмонни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон самимий кутиб олди.

Муфассал...

Ҳар замон истар замони бўлса тинч…

 

Тугун

Келарсан мунча инқиллиб, букик қаддинг тугунингдан,

Юкинг оғир. Нима топдинг, нима олдинг бугунингдан?

Не уйларга бориб келдинг, не кўйларга бориб келдинг,

Нима бердинг, нима олдинг саҳар, туш, кечқурунингдан?

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100407

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213910
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1802
2279
9216
8185301
63430
89570
8213910

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.66
Бугун: 22-05-2025 16:35:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015