Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 20 Август 2015 Кӯришлар: 1727
Печат

 

davlatsho gulmahmadzodaҚўрғонтепа шаҳрида Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Осиё Тараққиёт банкининг Марказий ва Шарқий Осиё бўйича минтақавий ҳамкорлиги ҳамда департаментнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси директори Вики Тан билан учрашди.

Учрашув давомида Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Хатлон вилояти ижтимоий-иқтисодий тараққиёти юзасидан меҳмон билан суҳбатлашди.

Вилоят раиси озод иқтисодий минтақалар очилиши нафақат Тожикистон иқтисодиёти тараққиёти, балки минтақа иқтисодиёти учун ҳам хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Хатлон аграр соҳа тараққий этган вилоят эканлиги, тижорат тизимлари ҳамда фермер хўжаликлари давлат томонидан қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Ўз навбатида Вики Тан Тожикистон иқтисодиёти сезиларли равишда ривожланаётганлиги ҳамда Осиё Тараққиёт банки Тожикистон, жумладан, Хатлон вилояти билан турли йўналишларда ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. 

 

Шўрообод – боғдорчилик учун қулай минтақа

Вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода яқинда Шўрообод ноҳияси фаоллари билан учрашди. Учрашувда ноҳиянинг солиқ органлари фаолиятига юқори баҳо берилди.

- Истеъмол қилинган электр энергияси тўловини яхши йўлга қўйиш керак, - деди вилоят раиси ноҳия энергетикларини ҳушёрликка чорлаб. – Ўз вақтида тўланмаган маблағлар катта қарзларни вужудга келтиришини унутмайлик.

Шунингдек, Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Шўрообод ноҳияси боғдорчилик учун қулай табиий шароитга эга эканлигини таъкидлади ва масъул шахсларга келгусида қишлоқ хўжалиги бу соҳаси тараққиётига жиддий эътибор қаратиш топшириғини берди.

 

Кўлоб шаҳри муҳим юбилейлар арафасида

Шарқнинг буюк арбоби, дунёда таниқли файласуф Мир Саид Али Ҳамадоний туғилганлигининг 700 йиллиги ҳамда А. Рўдакий номидаги Кўлоб давлат университети 70 йиллиги юбилейларига тайёргарлик масалалари Кўлоб шаҳар юбилейларга тайёргарлик штаби навбатдаги йиғилишида муҳокама этилди.

Вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода олдинда турган юбилейларнинг муҳимлигини таъкидлаб, тайёргарлик тадбирларини тезлаштириш ҳамда бажарилаётган ишларнинг сифатига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини уқтириб ўтди.

Солиқ қарзлари тўланишига эътибор

Хатлон вилояти прокуратура органлари томонидан 87 солиқ органлари ва хўжалик субъектларида текширувлар ўтказилди. Текширувлар натижасида, 44 нафар масъул ходим маъмурий жавобгарликка тортилди, солиқ органларининг 88 та ноқонуний қарорлари устидан эътирозлар берилди. 22 миллион 308 минг 450 сомоний давлат хазинасига қайтарилди. Шунингдек, 19,3 миллион сомоний маблағни давлат хазинасига қайтариш юзасидан даъво аризалари иқтисодий судларга топширилди.

Вилоят прокурори катта ёрдамчиси Варқа Зайниддиновнинг хабар беришича, шаҳар ва ноҳиялардан айримлари солиқдан тўпланган қарзларни қайтаришга эътибор беришмаяпти. Прокурор катта ёрдамчисининг таъкидлашича, уларга нисбатан тегишли чоралар қўлланади.

 

Меҳнат хавфсизлигини таъминлаш – муҳим масала

Жорий йил бошидан буён вилоят ишлаб чиқариш соҳаларида 6 та бахтсиз ҳодиса юз берганлиги қайдга олинган. Хатлон вилояти прокуратурасидан берилган маълумотларга кўра, 5 киши турли тан жароҳатлари олиб, бир киши ишлаб чиқариш жараёнида олинган жароҳатлар туфайли вафот этган. Меҳнат муҳофазаси соҳаси бўйича иккита жиноий иш қўзғатилган.

Кўлоблик энг маҳоратли ошпазлар

Кўлоб шаҳри маданият ва истироҳат боғида «Энг маҳоратли ошпаз» танлови бўлиб ўтди. Унда Кўлоб ноҳияси қишлоқ жамоатлари, шаҳар матлубот жамиятининг «Саховат» бозори, шаҳар маданият ва истироҳат боғи ҳамда «Румайсо» масъулияти чекланган жамиятнинг 11 нафар ошпазлари беллашдилар. Улар тайёрлаган ош-паловлар жюри томонидан баҳоланди.

- Кўлоб минтақаси энг маҳоратли ошпазлари «Саховат» бозоридан Илҳомхўжа Мирзохожаев, шаҳар маданият ва истироҳат боғи ходими Каримхон Одинаев ҳамда «Саховат» бозори повари Исмоил Исматуллоевлар, деб топилди, - деди жюри аъзоси Кўлоб шаҳри раиси ўринбосари Саидмурод Исмоилов.

Фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалардан ташқари, биринчи учта ўринни қўлга киритган ошпазларга вилоятда ўтказиладиган шундай танловга йўлланма берилди.

- Вилоят миқёсида ғолибликни қўлга киритган икки нафар ошпаз 22 август куни мамлакат пойтахтида ўтказиладиган «Энг маҳоратли ошпазлар» танловига йўлланмани қўлга киритади, - деб таъкидлади Кўлоб шаҳри раиси ўринбосари.

 

Ўз мухбир.


КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Т. ХОЖАЗОДА: - ЎҚИТУВЧИЛАР МАОШИ ЎН БЕШ ФОИЗГА ОШИРИЛДИ

 

Тожикистон Миллий университети мамлакатимиздаги йирик олийгоҳлардан бири саналади. Айни пайтда университетнинг 117та кафедрасида 1272 нафар ўқитувчи, жумладан, 13 нафар Тожикистон Фанлар академияси академиги, 179 нафар фан доктори, 534 нафар фан номзодлари фаолият юритмоқда. Олийгоҳ талабалари сони эса, 23 минг 656 нафарни ташкил этади. Шундан 16 минг 906 нафари кундузги ва 5 минг 692 нафари сиртқи бўлимларда

Муфассал...

Шеърга сиғмаган туйғулар

 

Шеърга сиғмаган туйғулар

МЕН ГУЛЛАРНИ ҚАЛБИМГА ЭКДИМ

Кўнгил ичра гоҳ шам йилтирайди, гоҳ зимистон чодирини ёяди. Кўнгилни ғам-ғурбат, айрилиқ тоши эзади, хароб этади. Муҳаббат эса, унинг бошини силаб эркалайди, юпатади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101061

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214166
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2058
2279
9472
8185301
63686
89570
8214166

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.237
Бугун: 22-05-2025 18:04:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015